Абдусаломова Дурдонахон Валилулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек аёллар шеъриятида фожиавийлик”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3072.
Илмий раҳбар: Қуронов Дилмурод Ҳайдаралиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.07.03.
Расмий оппонентлар: Шарипова Лайло Фрунзеевна, филология фанлари доктори, профессор; Муллахўжаева Раъно Тошхўжаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳозирги ўзбек аёллар шеъриятида фожиавийлик категориясининг эстетик-фалсафий асосларини аниқлаш, унинг поетик ифодаси, трагик конфликт ва шахсий идентитет масалалари орқали адабий жараён билан узвий боғлиқлигини таҳлил қилиш ҳамда фожиавийликнинг замонавий аёл лирикасидаги эстетик функциясини илмий асосда ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фожиавийлик адабий-эстетик категория сифатида замонавий ўзбек аёллар шеърияти контекстида биринчи марта комплекс баҳоланиб, фожиавийликнинг фалсафий, эстетик ва поетик қатламлари узвий тарзда очиб берилган;
Зебо Мирзо, Ҳалима Аҳмад, Нодира Офоқ ижоди асосида фожиавий дунёқарашнинг шахсий идентитет, руҳий изтироб ва маънавий инқироз билан боғлиқ ифода шакллари аниқланиб, улар адабиётшуносликда аёл лирик субектининг трагик тажрибаси сифатида янгича талқин қилинган;
Аёл лирикасида фожиавийликнинг поетик структураси, бадиий воситалари, тимсоллар тизими ва семантик коннотациялари аниқланиб, уларнинг миллий эстетик тафаккурдаги ўрни ва функсионал моҳияти асослаб берилган;
Замонавий ўзбек аёллар шеъриятида фожиавийликнинг ижтимоий-маънавий илдизлари, шунингдек тарихий хотира ва шахсий тажриба билан боғлиқлиги асосланиб, уларнинг фожиавий онг поетикаси сифатида таҳлилий модели таклиф этилган;
“Фожиавийлик” категориясининг ўзбек лирикасидаги типологияси ишлаб чиқилди ҳамда бу типология таҳлил жараёнида қўлланилиши мумкин бўлган илмий-методик тавсиялар билан бойитилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ҳозирги ўзбек аёллар шеъриятида фожиавийлик” мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
адабий-эстетик категория сифатида фожиавийликнинг фалсафий, эстетик ва поетик хусусиятлари, шунингдек, идентитет, руҳий изтироб ва ички зиддиятнинг бадиий ифодаси юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулосалардан Туркия Республикаси Карабüк университети Cengiz Айтматов Турк Дüнясı Уйгулама ве Араşтıрма Меркезининг TDZ730 “Тüрк Дüнясı” ҳамда TRE331 “Çаğдаş Тüрк Дüнясı Эдебиятı” фанларини ўқитиш жараёнида фойдаланилган (Карабüк университетининг 2025-йил 6-ноябрдаги Э-7481740-251.51-995613-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек аёллар шеъриятининг поетик хусусиятлари туркий халқлар адабиёти контекстида ёритилиб, ўқув материаллари янги илмий қарашлар билан бойитилган;
Фожиавийликнинг поетик структураси, бадиий воситалари, миллий эстетик тафаккурдаги ўрни ва функсионал моҳиятига оид илмий хулосалардан ҳамда Замонавий ўзбек аёллар шеъриятида фожиавийликнинг ижтимоий-маънавий илдизлари, тарихий хотира ва шахсий тажриба билан юзасидан ишлаб чиқилган илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24” телеканали “Ўзбек шеърияти”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” ҳамда “Дугоналар” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (МТРКнинг 2025-йил 7-ноябрдаги 05-09-1773-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар мазмунининг илмийлиги ва адабий-эстетик салмоғи янада оширилган;
“Фожиавийлик” категориясининг ўзбек лирикасидаги типологияси қўлланилиши мумкин бўлган илмий-методик тавсиялардан Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази томонидан амалга оширилаётган ALM-202310132634 рақамли “atamacom.uz” сунъий интеллект платформаси амалий лойиҳасида фойдаланилган (Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 10-ноябрдаги 1937-сон маълумотномаси). Натижада платформанинг адабиётшунослик терминлари ва бадиий-эстетик тушунчаларни изоҳлаш имкониятлари янада такомиллаштирилган.