Янгибоева Дилноза Абдурасул қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳаваскор спортчиларда психологик барқарорликни таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/P1675.
Илмий раҳбар: Ахатов Йўлдошжон Ҳамзаевич, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университетида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Махмудова Зулфия Мехмоновна, психология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳаваскор спортчиларда психологик барқарорликни таъминлашнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
стрессга барқарорлик кўрсаткичлари билан аниқланган корреляцион муносабатлар таҳлили натижасида ҳаваскор спортчиларда психологик барқарорликнинг шаклланиши ўз имкониятларига ички таянувни кучайтириш, ҳиссий импулслар ва хулқий реакцияларни бошқариш ҳамда спорт фаолиятидаги босим омилларига нисбатан эмоционал мувозанатни сақлашга таянган психологик механизмлар орқали таъминланиши далилланган;
ижтимоий-психологик мослашувчанлик билан боғлиқ натижалар ҳаваскор спортчиларда психологик барқарорлик ўзини ижобий қабул қилиш, бошқалар билан конструктив муносабатни сақлаш, ички кечинмаларни англаб бошқариш, диққатни вазиятга мос йўналтириш ҳамда ижобий ҳиссий фонни ушлаб туриш билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланишини аниқланган;
иродавий сифатлар билан ўзаро алоқадорлик таҳлили шуни кўрсатдики, ҳаваскор спортчиларда психологик барқарорлик узоқ муддатли спорт мақсадларини сақлаб қолиш, қийинчиликларга бардош бериш, вазиятга дадил ва фаол киришиш ҳамда ҳиссий мувозанатни иродавий сафарбарлик билан уйғунлаштиришга хизмат қилувчи ички психологик детерминантлар эканлиги далиланган;
эмоционал, фаолиятга доир ва ижтимоий ўз-ўзини назорат қилиш кўрсаткичлари билан аниқланган боғланишлар асосида ҳаваскор спортчиларда психологик барқарорлик ҳиссий босимни онгли бошқариш, спорт фаолиятида ички тартиб ва ҳаракат изчиллигини сақлаш, жамоавий вазиятларда жавоб амплитудасини меъёрлаштириш ҳамда руҳий мувозанатни ўз-ўзини назорат қилиш механизмлари билан бирлаштириш орқали намоён бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Ҳаваскор спортчиларда психологик барқарорликни таъминлашнинг озига хос хусусиятлари»ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
стрессга барқарорлик кўрсаткичлари билан аниқланган корреляцион муносабатлар таҳлили натижасида ҳаваскор спортчиларда психологик барқарорликнинг шаклланиши ўз имкониятларига ички таянувни кучайтириш, ҳиссий импулслар ва хулқий реакцияларни бошқариш ҳамда спорт фаолиятидаги босим омилларига нисбатан эмоционал мувозанатни сақлашга таянган психологик механизмлар орқали таъминланиши далилланган янгилик Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 2 - октабрдаги 01/10-01-464-сонли маълумотномаси). Ҳаваскор спортчиларда психологик барқарорликни ривожлантиришга қаратилган тренинглар жорий этилиши натижасида спортчиларнинг мусобақа олди хавотири сезиларли даражада камайди.
ижтимоий-психологик мослашувчанлик билан боғлиқ натижалар ҳаваскор спортчиларда психологик барқарорлик ўзини ижобий қабул қилиш, бошқалар билан конструктив муносабатни сақлаш, ички кечинмаларни англаб бошқариш, диққатни вазиятга мос йўналтириш ҳамда ижобий ҳиссий фонни ушлаб туриш билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланишини аниқланган янгилик Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 2 - октабрдаги 01/10-01-464-сонли маълумотномаси). Психологик қўллаб-қувватлаш механизмларининг амалиётга татбиқ этилиши натижасида ҳаваскор спортчиларнинг мотивацияси ва ўзига бўлган ишончи ошди.
иродавий сифатлар билан ўзаро алоқадорлик таҳлили шуни кўрсатдики, ҳаваскор спортчиларда психологик барқарорлик узоқ муддатли спорт мақсадларини сақлаб қолиш, қийинчиликларга бардош бериш, вазиятга дадил ва фаол киришиш ҳамда ҳиссий мувозанатни иродавий сафарбарлик билан уйғунлаштиришга хизмат қилувчи ички психологик детерминантлар эканлиги далиланган янгилик Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 2 - октабрдаги 01/10-01-464-сонли маълумотномаси). Стрессни бошқариш усулларининг жорий қилиниши натижасида спортчиларнинг эмоционал назорат кўрсаткичлари яхшиланди.
эмоционал, фаолиятга доир ва ижтимоий ўз-ўзини назорат қилиш кўрсаткичлари билан аниқланган боғланишлар асосида ҳаваскор спортчиларда психологик барқарорлик ҳиссий босимни онгли бошқариш, спорт фаолиятида ички тартиб ва ҳаракат изчиллигини сақлаш, жамоавий вазиятларда жавоб амплитудасини меъёрлаштириш ҳамда руҳий мувозанатни ўз-ўзини назорат қилиш механизмлари билан бирлаштириш орқали намоён бўлиши асосланган янгилик Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис маркази фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис марказининг 2026 йил 2 - октабрдаги 01/10-01-464-сонли маълумотномаси). Психологик тайёргарлик дастурларининг қўлланилиши натижасида ҳаваскор спортчиларнинг мусобақалардаги натижадорлиги ва иродавий барқарорлиги ортди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish