Вайдулла Мадинабону Мухтасам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Оилавий муносабатларда когнитив жараёнларни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/P1140.
Илмий раҳбар: Саидов Азамат Исроилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Рузикулов Фахриддин Расулович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Шарипова Сабоҳат Джабборовна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оилавий муносабатларда когнитив жараёнларни шакллантиришнинг психологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларни ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилавий муносабатларда когнитив жараёнларнинг шаклланиши оилавий-когнитив фаоллик, таҳлилий қарор қабул қилиш ва рефлексив мослашув кўрсаткичлари орқали намоён бўлиши асосланган;
оилавий-когнитив фаолликнинг рефлексив мослашув билан ижобий боғлиқлиги оилада очиқ мулоқот, фикр алмашиш ва муаммони биргаликда таҳлил қилиш шахснинг ўз хатти-ҳаракатларини англаш ва муносабатларга мослашувчан ёндашиш имкониятини кучайтириши билан изоҳланган;
таҳлилий қарор қабул қилишнинг анализаторлик ва реалистлик тафаккур услублари билан боғлиқлиги оилавий вазиятларда мантиқий таҳлил, сабаб-оқибатни англаш, реал шароитни ҳисобга олиш ва қарорларни далиллар асосида қабул қилиш муҳим психологик хусусият эканлиги билан асосланган;
яқин олиш, кооперация, ҳиссий яқинлик ва қўллаб-қувватлаш когнитив фаолликни рағбатлантирувчи омиллар сифатида, авторитаризм, симбиоз ва инфантилизация эса мустақил фикрлаш ва рефлексив мослашувни чекловчи омиллар сифатида эмпирик жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Оилавий муносабатларда когнитив жараёнларни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари”ни ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
оилавий муносабатларда когнитив жараёнларнинг шаклланиши оилавий-когнитив фаоллик, таҳлилий қарор қабул қилиш ва рефлексив мослашув кўрсаткичлари орқали намоён бўлиши асосланган тавсиялардан Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2026-йил 15-сентабрдаги ПМ-197-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 15-сентабрдаги ПМ-197-сонли маълумотномаси). Натижада, оилавий муносабатларда когнитив фаоллик, таҳлилий қарор қабул қилиш ва рефлексив мослашув жараёнларини илмий асосда тушунтириш имконияти кенгайтирилган;
оилавий-когнитив фаолликнинг рефлексив мослашув билан ижобий боғлиқлиги оилада очиқ мулоқот, фикр алмашиш ва муаммони биргаликда таҳлил қилиш шахснинг ўз хатти-ҳаракатларини англаш ва муносабатларга мослашувчан ёндашиш имкониятини кучайтириши билан изоҳланган тавсиялардан Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2026-йил 15-сентабрдаги ПМ-197-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 15-сентабрдаги ПМ-197-сонли маълумотномаси). Натижада, оилада конструктив мулоқот ва ҳамкорлик асосида рефлексив мослашувни ривожлантиришга қаратилган психологик ёндашувларнинг самарадорлиги оширилган;
таҳлилий қарор қабул қилишнинг анализаторлик ва реалистлик тафаккур услублари билан боғлиқлиги оилавий вазиятларда мантиқий таҳлил, сабаб-оқибатни англаш, реал шароитни ҳисобга олиш ва қарорларни далиллар асосида қабул қилиш муҳим психологик хусусият эканлиги билан асосланган тавсиялардан Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2026-йил 15-сентабрдаги ПМ-197-сон буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 15-сентабрдаги ПМ-197-сонли маълумотномаси). Натижада, оилавий вазиятларда мантиқий ва далилларга асосланган қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришнинг психологик асослари такомиллаштирилган;
яқин олиш, кооперация, ҳиссий яқинлик ва қўллаб-қувватлаш когнитив фаолликни рағбатлантирувчи омиллар сифатида, авторитаризм, симбиоз ва инфантилизация эса мустақил фикрлаш ва рефлексив мослашувни чекловчи омиллар сифатида эмпирик жиҳатдан далилланган тавсиялардан Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2026-йил 15-сентабрдаги ПМ-197-сон буйруғи билан «Ижтимоий психологик тренинг» модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 15-сентабрдаги ПМ-197-сонли маълумотномаси). Натижада, оилавий муносабатларда когнитив фаолликни ривожлантирувчи ва рефлексив мослашувни чекловчи омилларни аниқлаш ҳамда коррекциялаш имкониятлари кенгайтирилган.