Уразбаева Умида Абдуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли ёшдаги педагогларда эмоционал интеллект намоён бўлишининг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/P1223.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Дилбар Убайдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Бафаев Мухиддин Мухамматович, психология фанлари доктори (DSc), дотсент; Каршиева Дилафруз Суюновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли ёшдаги педагогларда эмоционал интеллект намоён бўлишини психологик тадқиқ қилиш ва зарурий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли ёш давридаги педагогларда эмоционал интеллектнинг даражавий намоён бўлишига кўра, уларда ўз эмоцияларини тушуниш ва бошқариш, бошқа одамларниннг ҳис-туйғуларини тушуниш ҳамда шахслараро эмоционал интеллектнинг ўзаро интегратив таъсири туфайли “лингвистик”, “мусиқий”, “эмоционал ёки шахслараро” интеллект ва “эмпатия”нинг ёш ва жинс хусусиятларида дифференциал тафовутланиши исботланган;
турли ёш давридаги педагогларда эмоционал интеллект намоён бўлишига кўра, улар фаолият кўрсатаётган таълим тизими индивидуал хусусиятининг шахс ҳиссий интеллектига таъсири асосида, “ўз ҳис туйғуларини тушуниш” кўрсаткичининг олий таълим тизими педагоглари ҳиссий соҳасида устувор характерда эканлиги далилланган;
турли ёшдаги педагогларда эмоционал интеллектнинг психологик хусусиятлари бошқаларнинг ҳис-туйғуларини тушуниш “лингвистик”, “математик-мантиқий”, “визуал фазовий”, “шахслараро” ва “ўзига ишонч” билан ижобий алоқадорликда, интраперсонал эмоционал интеллект эса “мусиқий”, “шахс ички оламига йўналганлик” билан контраст корреляцион боғланишга эга эканлиги далилланган;
турли ёшдаги педагогларда эмоционал интеллект ифодаланишига кўра, уларда махсус ташкил қилинган психологик дастур асосида, интрапсихик хусусиятли эмоционал интеллектни ривожлантириш орқали “бошқа одамларнинг ҳис-туйғуларини тушуниш”, “шахслараро эмоционал интеллект”, “лингвистик, “эмоционал ёки шахслараро интеллект” каби интерпсихик ҳиссий баҳолаш кўрсаткичларининг ошиши тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли ёшдаги педагогларда эмоционал интеллект намоён бўлишининг психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Турли ёш давридаги педагогларда эмоционал интеллектнинг даражавий намоён бўлишига кўра, уларда ўз эмоцияларини тушуниш ва бошқариш, бошқа одамларниннг ҳис-туйғуларини тушуниш ҳамда шахслараро эмоционал интеллектнинг ўзаро интегратив таъсири туфайли “лингвистик”, “мусиқий”, “эмоционал ёки шахслараро" интеллект ва "эмпатия"нинг ёш ва жинс хусусиятларида дифференциал тафовутланиши исботланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг "лжтимоий психология" модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026 йил 12-мартдаги ПМ-51-сонли маълумотномаси). Натижада педагогларда эмоционал интеллектнинг ёш ва жинс хусусиятларидаги фарқлаш имконияти яратилган.
Турли ёш давридаги педагогларда эмоционал интеллект намоён бўлишига кўра, улар фаолият кўрсатаётган таълим тизими индивидуал хусусиятининг шахс ҳиссий интеллектига таъсири асосида, “ўз ҳис туйғуларини тушуниш” кўрсаткичининг олий таълим тизими педагоглари ҳиссий соҳасида устувор характерда эканлиги далилланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Касб психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026 йил 12-мартдаги ПМ-51-сонли маълумотномаси). Натижада таълим тизимининг индивидуал хусусияти таъсирида эмоционал интеллект олий таълим тизими педагогларида устувор бўлиши очиб берилган.
Турли ёшдаги педагогларда эмоционал интеллектнинг психологик хусусиятлари бошқаларнинг ҳис-туйғуларини тушуниш ”лингвистик", "математик мантиқий”, ”визуал фазовий”, ”шахслараро” ва ”ўзига ишонч" билан ижобий алоқадорликда, интраперсонал эмоционал интеллект эса ”мусиқий", ”шахс ички оламига йўналганлик” билан контраст корреляцион боғланишга эга эканлиги далилланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Умумий психодиаглостика” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026 йил 12-мартдаги ПМ-51-сонли маълумотномаси). Натижада эмоционал интеллект тафаккур услубига алоқадорлиги тажрибаларда ўрганилган.
Турли ёшдаги педагогларда эмоционал интеллект ифодаланишига кўра, уларда махсус ташкил қилинган психологик дастур асосида, интрапсихик хусусиятли эмоционал интеллектни ривожлантириш орқали ”бошқа одамларнинг ҳис-туйғуларини тушуниш", ”шахслараро эмоционал интеллект”, "лингвистик, ”эмоционал ёки шахслараро интеллект" каби интерпсихик ҳиссий баҳолаш кўрсаткичларининг ошиши тасдиқланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Консултатив психология ва психокоррекция” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2026 йил 12-мартдаги ПМ-51-сонли маълумотномаси). Натижада педагогларда эмоционал интеллектни ривожлантириш, интерпсихик ҳиссий баҳолашни барқарорлаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish