Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Ғуломжон Қурбонбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали боксчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мусобақа фаолияти натижадорлигини шакллантириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped457.
Илмий раҳбар: Абдурасулова Гулбаҳор Бурхановна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмо¬ний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Тўра, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Кипчаков Баходир Бахриддинович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: малакали боксчиларнинг индивидуал хусусият¬ларини ҳисобга олган ҳолда мусобақа фаолияти барқарорлиги ва натижадор¬лигини шакллантириш юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
боксчиларнинг мусобақа фаолияти муваффақияти ва натижадорлигига салбий таъсир кўрсатувчи чалғитувчи омилларнинг (ташқи ва ички) типик турлари аниқланган;
экстремаллик даражасига кўра турли мусобақа вазиятларида юқори мала¬кали боксчилар техник-тактик ҳаракатларининг сон ва сифат параметр¬лари, жумладан, ҳаракатлар ҳажмлари ва натижадорлиги, уларни тайёрлаш ҳамда қўллашнинг тактик таркиблари аниқланган;
турли хил даражадаги экстремал вазиятларда малакали боксчилар спорт фаолиятининг муваффақиятли бўлишига ёрдам берувчи шахсга хос (характер, иродали фазилатлар, ҳиссий туйғулар ва мотивация) индивидуал-психологик хусусиятлар аниқланган;
мусобақа фаолияти ва спортчилар шахсиятининг индивидуал тавсиф¬ларини ҳисобга олган ҳолда малакали боксчиларнинг мусобақа фаолияти натижадорлиги ҳамда ишончлилигини оширувчи услубият  назарий жиҳатдан ва тажрибада асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Малакали боксчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мусобақа фаолияти натижа¬дорлигини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
боксчиларнинг мусобақа фаолияти муваффақияти ва натижадорлигига салбий таъсир кўрсатувчи чалғитувчи омилларнинг (ташқи ва ички) типик турлари аниқланиб, чалғитувчи омилларни бартараф этиш учун ишлаб чиқилган методика Тошкент шаҳар бокс бўйича терма жамоаси боксчиларининг ўқув-машғулотлари жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 01-07-15-1144-сон маълумот¬номаси). Натижада жанговар ҳаракатларнинг умумий натижадорлиги 5,21% га; ҳужумларнинг натижадорлиги 6,11% га, ҳимояланиш натижадорлиги 4,35% га ўсишига хизмат қилган;
экстремаллик даражасига кўра турли мусобақа вазиятларида юқори малакали боксчилар техник-тактик ҳаракатларининг сон ва сифат пара¬метрлари, жумладан, ҳаракатлар ҳажмлари ва натижадорлиги, уларни тайёрлаш ҳамда қўллашнинг тактик таркиблари аниқланиб, мусобақа фаолияти натижадорлигини ошириш методикаси Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети боксчиларининг ўқув-машғулотлари жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 01-07-15-1144-сон маълумот¬номаси). Натижада амалга ошмаган ҳужумлар ҳажмлари 3,32% га камайган, боксчилар психомотор операцияларининг сафарбарликка тайёрлиги кўрсаткичлари 10,2% га, қийин вазиятларни ҳал этишдаги ишонч кўрсаткичлари 7,34% га ошган, хато реакция¬лар вақти кўрсаткичлари 5,36% га яхшиланган;
турли хил даражадаги экстремал вазиятларда малакали боксчилар спорт фаолиятининг муваффақиятли бўлишига ёрдам берувчи шахсга хос (характер, ирода фазилатлари, ҳиссий туйғулар ва мотивация) индивидуал-психологик хусусиятлари аниқланиб,  мусобақа фаолияти натижадорлигини ошириш методикаси Чирчиқ шаҳри бокс жамоасининг ўқув-машғулотлари жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 01-07-15-1144-сон маълумот¬номаси). Натижада амалга ошмаган ҳужумлар ҳажмлари 4,41% га камайган, боксчилар психомотор операцияларининг сафарбар-ликка тайёрлиги кўрсаткичлари 12,8% га, қийин вазиятларни ҳал этишдаги ишонч кўрсаткичлари 9,84% га ошди, хато реакциялар вақти кўрсаткичлари 9,21% га яхшиланган;
мусобақа фаолияти ва спортчилар шахсиятининг индивидуал тавсиф¬ларини ҳисобга олган ҳолда малакали боксчиларнинг мусобақа фаолияти нати¬жадорлиги ҳамда ишончлилигини оширувчи услубият Тошкент шаҳар бокс бўйича терма жамоаси боксчиларининг ўқув-машғулотлари жараёнида қўлла¬нилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 01-07-15-1144-сон маълумот¬номаси). Натижада жанговар ҳаракат¬ларнинг умумий натижа¬дорлиги 8,54% га; ҳужумларнинг натижадорлиги 9,24% га, ҳимояланиш натижа¬дорлиги 7,56% га ўсишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish