Сабохиддинова Шаҳноза Хожиакбар қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларда копинг стратегиялар шаклланишига ота-она муносабатларининг таъсири”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P547.
Илмий раҳбар: Абдусаматов Хасанбой Усмонжон ўғли психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Нуржаҳон Зуҳриддиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Янгибоева Дилдорахон Раҳмон қизи, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқотлар университети
Диссертация йоъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмирларда копинг стратегиялар шаклланишига ота-она муносабатларининг таъсирини тадқиқ этиш асносида ота-она-бола муносабатларида конструктив копингдан фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ота-она ва ўсмирларнинг копинг хулқ-атвори ўртасида детерминант боғлиқлик мавжудлиги туфайли конструктив копинг стратегияларининг (муаммони режалаштириш, ўз-ўзини назорат қилиш ва ижобий қайта баҳолаш) юқори даражада намоён бўлиши натижасида ўсмирларда конструктив копинг стратегияларининг шаклланишини таъминловчи муҳим оилавий психологик ресурс эканлиги далилланган;
ота-оналарнинг фарзандни қабул қилиш, назорат ва ҳамкорликка асосланган муносабат услублари билан ўсмирларнинг конструктив ҳамда деструктив копинг стратегиялари ўртасидаги бевосита ва тескари боғлиқликлар натижасида оилавий муносабатларнинг сифати ўсмир копинг репертуарини шакллантирувчи ижтимоий-психологик детерминантлиги аниқланган;
ўсмирлик даврида деструктив копинг стратегияларининг эмоционал ҳолатлар билан ўзаро боғлиқлиги эмпирик жиҳатдан аниқланиб, қочиш копинг стратегияси безовталик, фрустрация, агрессивлик ва ригидлик билан статистик аҳамиятли ижобий боғлиқликка эга эканлиги, конфронтацион копинг эса фрустрация, агрессивлик ҳамда ригидликнинг кучайтирувчи психологик хавф омили бўлиши исботланган;
ўсмирларда маънавий-руҳий инқироз кўрсаткичлари билан копинг стратегиялари ўртасидаги ўзаро детерминацион боғлиқлик натижасида конструктив копинг стратегияларининг экзистенциал тарангликни камайтирувчи, деструктив копинг стратегияларининг эса маънавий-руҳий инқироз чуқурлашувини кучайтирувчи психологик механизм сифатида намоён бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирларда копинг стратегияларни шаклланишига ота-она муносабатларининг таъсирини психологик хусусиятларини ўрганиш юзасидан амалга оширилган илмий тадқиқот иши асосида:
тақдиқот натижалари асосида ота-она ва ўсмир копинг хулқ-атворлари ўзаро детерминант эканлиги тасдиқланди. Ота-оналарда конструктив копинг стратегиялари (муаммони режалаштириш, ўз-ўзини назорат қилиш, ижобий қайта баҳолаш) юқори даражада намоён бўлиши ўсмирларда ҳам ушбу стратегияларнинг нисбатан шаклланганлигини таъминлаши аниқланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Оила психологияси” модулига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2026-йил 24-февралдаги ПМ-39-сонли маълумотнома). Натижада, мазкур илмий натижаларнинг ўқув жараёнига жорий этилиши психолог мутахассисларнинг оилавий муносабатларни диагностика қилиш ва коррекциялаш бўйича касбий компетенциясини оширишга хизмат қилди;
ота-оналарнинг болани қабул қилиш, назорат, ҳамкорлик каби муносабат услублари билан ўсмирларнинг конструктив (муаммони ҳал этишга йўналтирилган, ижобий қайта баҳолаш) ва деструктив (қочиш, конфрантацион копинг, масофа сақлаш) копинг стратегиялари ўртасида бевосита ва тескари корреляцион боғлиқликлар эмпирик тарзда аниқланиб, улар оилавий муносабатларнинг психологик ресурслари сифатида талқин қилиниши далилланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Оилавий муносабатлар диагностикаси ва коррекцияси” модулига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2026-йил 24-февралдаги ПМ-39-сонли маълумотнома). Натижада, оилавий муносабатларни диагностика қилиш ва коррекциялаш бўйича психолог мутахассисларни тайёрлаш сифати ҳамда амалий психологик хизмат самарадорлиги оширилди;
ўсмирлик даврида деструктив копинг стратегиялари ва психик ҳолатлар билан ижобий ва статистик жиҳатдан аҳамиятли боғлиқлик аниқланиб, улар эмоционал беқарорлик ҳамда психологик мослашувчанликнинг пасайишига олиб келувчи омил сифатида намоён бўлиши, шунингдек, конфрантацион копингнинг агрессив ва ригид ҳолатларни кучайтирувчи омил сифатидаги роли аниқланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Психогигиена” модулига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2026-йил 24-февралдаги ПМ-39-сонли маълумотнома). Натижада, психолог мутахассисларнинг ўсмирларнинг психик ҳолатларини диагностика қилиш ҳамда деструктив копинг стратегияларини профилактика ва коррекция қилиш бўйича амалий фаолияти самарадорлиги оширилди;
ўсмирларнинг маънавий-руҳий инқироз билан копинг хулқ-атворининг ўзаро таъсири мавжуд бўлиб, ўсмирлик даврида копинг хулқ-атворнинг йўналиши маънавий-руҳий инқирознинг чуқурлиги ва экзистенциал вакуум таранглик даражасини белгиловчи муҳим психологик детерминант эканлиги илмий асослаб берилган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Консултатив психология ва психокоррекция” модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология оъқув-илмий марказининг 2026-йил 24-февралдаги ПМ-39-сонли маълумотнома). Натижада, психолог мутахассисларнинг ўсмирларнинг маънавий-руҳий инқирозини диагностика қилиш ва уни конструктив копинг стратегиялари орқали коррекциялаш бўйича касбий тайёргарлиги такомиллаштирилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish