Қаландаров Умидбек Равшанбековичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли ёш давридаги раҳбарларда иродавий жараёнлар намоён бўлишининг психологик хусусиятлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/P1298.
Илмий раҳбар: Қурбанова Шахлохон Баҳодировна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Кодиров Обид Сафарович психология фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллажонова Дилнозахон Султанбековна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли ёш даврларидаги раҳбарларда иродавий жараёнларнинг намоён бўлиш хусусиятларини психологик жиҳатдан таҳлил қилиш, уларнинг ривожланишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда амалий фаолиятда қўлланилиши мумкин бўлган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
раҳбарларда иродавий сифат ривожланиши диагностика қилинишига кўра, ёш ва тажриба омилларига боғлиқ ҳолда, ташаббускорлик, қатъиятлилик, мустақиллик, сабр-тоқат, эътиборлилик каби сифатларда ёш ва жинс хусусиятларида фарқ бўлиши далилланган;
раҳбарларда иродавий сифатлар шаклланишига таъсир этувчи асбий карерадаги барқарорлик, чақирув, яшаш услуби интеграцияси баҳоланиши натижасида ташаббускорлик, қатъиятлилик, мустақиллик, сабр-тоқат, фаоллик билан ўзаро мутаносиб ривожланиши туфайли ижтимоий тажрибаларнинг адекват тарзда ошиб бориши асосланган;
раҳбар фаолиятида иродавий сифатларни ривожланиши бошқарув потенциали имкониятини оширишга нисбатан ташаббускорлик, мустақиллик, сабр-тоқат, мақсадга интилиш сифатларини ўзаро боғлиқлиги туфайли бошқарув қобилиятининг шаклланишига тўғри пропорсионаллиги асосланган;
раҳбарларда иродавий сифатларни ривожланишида ҳиссий чарчоқ, шахсий ютуқларни қисқартиришни бартараф қилиш ва муваффақиятга интилиш мотивини фаоллаштириш асосида иродавий сифатлар барқарорлигини таъминлаш мумкинлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Раҳбарларда иродавий жараёнларни ривожлантириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
рахбарларда иродавий сифат ривожланиши диагностика қилинишига кўра, ёш ва тажриба омилларига боғлиқ ҳолда, ташаббускорлик, қатъиятлилик, мустақиллик, сабр-тоқат, эътиборлилик каби сифатларда ёш ва жинс хусусиятларида фарқ бўлиши далилланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 9-декабрдаги ПМ-184-сонли маълумотномаси). Натижада рахбарларда иродавий сифат ривожланиши ёш ва жинс хусусиятларидаги фарқлаш имконияти яратилган.
рахбарларда иродавий сифатлар шаклланишига таъсир этувчи касбий карерадаги барқарорлик, чақирув, яшаш услуби интеграцияси баҳоланиши натижасида ташаббускорлик, қатъиятлилик, мустақиллик, сабр-тоқат, фаоллик билан ўзаро мутаносиб ривожланиши туфайли ижтимоий тажрибаларнинг адекват тарзда ошиб бориши асосланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Касб психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 9-декабрдаги ПМ-184-сонли маълумотномаси). Натижада рахбарларда иродавий сифатлар шаклланишига таъсир этувчи касбий карера фаоллик натижасида ошиб бориши очиб берилган.
рахбар фаолиятида иродавий сифатларни ривожланиши бошқарув потенциали имкониятини оширишга нисбатан ташаббускорлик, мустақиллик, сабр-тоқат, мақсадга интилиш сифатларини о ‘заро боғлиқлиги туфайли бошқарув қобилиятининг шакллнишига то ‘ғри пропорсионаллиги асосланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Бошқарув ва маркетинг психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 9-декабрдаги ПМ-184-сонли маълумотномаси). Натижада рахбар фаолиятида иродавий сифатларни ривожланиши бошқарув қобилиятига алоқадорлиги тажрибаларда ўрганилган.
рахбарларда иродавий сифатларни ривожланишида ҳиссий чарчоқ, шахсий ютуқларни қисқартиришни бартараф қилиш ва муваффақиятга интилиш мотивини фаоллаштириш асосида иродавий сифатлар барқарорлигини таъминлаш мумкинлиги далилланган янгилик марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Касб психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 9-декабрдаги ПМ-184-сонли маълумотномаси). Натижада рахбарларда иродавий сифатларни ривожлантириш, иродавий сифатларни барқарорлаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish