Бобожонов Махкам Давроновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда математик тафаккурни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/P1465.
Илмий раҳбар: Рахимова Этибор Рустамовна психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райхон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассалар) номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Рустамов Шавкат Шуҳратович, психология фанлари доктори (DSc), дотсент; Халбаева Гулноза Аршидиновна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқувчиларда математик тафаккурни шакллантиришнинг психологик хусусиятларини аниқлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ўқув фаолияти жараёнида ўзини-ўзи фаоллаштиришнинг ички мотивация, танқидий фикрлаш, метакогнитив ўзини бошқариш ҳамда саъй-ҳаракатни назорат қилиш стратегиялари билан ўзаро уйғунлашуви орқали ўқишга нисбатан рефлексив, онгли ва ижодий фаолликни шакллантирувчи педагогик-психологик механизми аниқланган;
талабаларнинг ўзини-ўзи фаоллаштиришида режалаштириш, вазиятни таҳлил қилиш, ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз-ўзини ташкил этиш кўрсаткичларининг ўзаро уйғунлашуви орқали мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, рефлексив назорат ва ижтимоий мослашувчанликни таъминловчи регулятив психологик механизми илмий асосланган;
талабаларнинг ўзини-ўзи фаоллаштиришида ўзини англаш, қадриятларга асосланган мотивация, ижодкорлик, билишга эҳтиёж, автономлик ва коммуникатив фаолликнинг ўзаро уйғунлашуви орқали рефлексив тафаккур, ички назорат ва ўзини ривожлантиришга йўналтирилган барқарор интеллектуал фаолликни таъминловчи шахсий-мотивацион психологик механизми илмий асосланган;
талабаларда ўзини-ўзи фаоллаштиришнинг когнитив, мотивацион, рефлексив ва коммуникатив компонентларини ривожлантиришга қаратилган дастур ишлаб чиқилган, унинг қўлланилиши натижасида вақтни мўлжалга олиш, билишга эҳтиёж, ижодкорликка интилиш, ўзини англаш, алоқа ўрнатиш ва спонтанлик кўрсаткичларининг ижобий ривожланиши эмпирик жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Ўқувчиларда математик тафаккурни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари»ни оърганиш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
талабалар ўқув фаолияти жараёнида ўзини-ўзи фаоллаштиришнинг ички мотивация, танқидий фикрлаш, метакогнитив ўзини бошқариш ҳамда саъй-ҳаракатни назорат қилиш стратегиялари билан ўзаро уйғунлашуви орқали ўқишга нисбатан рефлексив, онгли ва ижодий фаолликни шакллантирувчи педагогик-психологик механизмни аниқлаштиришга оид илмий натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 9-сентябрдаги 181-сонли буйруғига асосан психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсининг “Педагогик психология” модули мазмунига сингдирилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 9-сентябрдаги ПМ-181-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўқув фаолиятида ички мотивация, танқидий фикрлаш, метакогнитив ўзини бошқариш ва саъй-ҳаракатни назорат қилиш стратегияларини ривожлантириш орқали онгли, рефлексив ҳамда ижодий фаоллигини шакллантиришнинг педагогик-психологик асослари такомиллаштирилган;
талабаларнинг ўзини-ўзи фаоллаштиришида режалаштириш, вазиятни таҳлил қилиш, ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз-ўзини ташкил этиш кўрсаткичларининг ўзаро уйғунлашуви орқали мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, рефлексив назорат ва ижтимоий мослашувчанликни таъминловчи регулятив психологик механизмни илмий асослашга оид илмий натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 9-сентябрдаги 181-сонли буйруғига асосан психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсининг “Умумий психология” модули мазмунига сингдирилган. (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 9-сентябрдаги ПМ-181-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўқув фаолиятини мустақил режалаштириш, вазиятни таҳлил қилиш, ўз хатти-ҳаракатларини назорат қилиш ва ўз-ўзини ташкил этишга асосланган регулятив фаоллигини ривожлантиришнинг психологик механизмларини амалиётда қўллашга шароит яратилган;
талабаларнинг ўзини-ўзи фаоллаштиришида ўзини англаш, қадриятларга асосланган мотивация, ижодкорлик, билишга эҳтиёж, автономлик ва коммуникатив фаолликнинг ўзаро уйғунлашуви орқали рефлексив тафаккур, ички назорат ва ўзини ривожлантиришга йўналтирилган барқарор интеллектуал фаолликни таъминловчи шахсий-мотивацион психологик механизмни илмий асослашга оид илмий натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 9-сентябрдаги 181-сонли буйруғига асосан психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсининг “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” модули мазмунига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 9-сентябрдаги ПМ-181-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўзини англаш, қадриятли мотивация, ижодкорлик, автономлик ва билишга эҳтиёж хусусиятлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда шахсий-мотивацион фаолликни ривожлантиришнинг психологик имкониятлари аниқлаштирилган;
талабаларда ўзини-ўзи фаоллаштиришнинг когнитив, мотивацион, рефлексив ва коммуникатив компонентларини ривожлантиришга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш ҳамда унинг вақтни мўлжалга олиш, билишга эҳтиёж, ижодкорликка интилиш, ўзини англаш, алоқа ўрнатиш ва спонтанлик хусусиятларини ривожлантиришдаги самарадорлигини эмпирик жиҳатдан аниқлаштиришга оид илмий натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 9-сентябрдаги 181-сонли буйруғига асосан психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсининг “Ижтимоий психологик тренинг” модули мазмунига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 9-сентябрдаги ПМ-181-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ўзини-ўзи фаоллаштиришнинг когнитив, мотивацион, рефлексив ва коммуникатив компонентларини ривожлантиришга қаратилган психологик тренинг дастурини таълим амалиётига татбиқ этишнинг илмий-услубий таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish