Ахматова Зилола Эгамкуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда эмоционал интеллектни ривожлантиришнинг тарбиявий-психологик детерминантлари” 19.00.05 – Ижтимоий психология этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/P1646.
Илмий раҳбар: Файзиева Мавлуда Худаяровна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), проффесор; Шарафиддинова Хадичахон Гулямутдиновна , психология фанлари доктори (DSc), проффесор.
Етакчи ташкилот: Мамун Университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда эмоционал интеллектни ривожлантиришнинг тарбиявий-психологик детерминантларини аниқлаш ва уни илмий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда эмоционал интеллектнинг рефлексив асослари “ҳиссий онг”нинг “вазиятли рефлекция” билан, “ҳиссий бошқарув”нинг “перспектив рефлекция” билан, “эмпатия”нинг эса “вазиятли рефлекция” ва “ретроспектив рефлекция” билан ижобий корреляцион боғланганлиги асосида аниқланиб, айни вазиятдаги ички кузатувчанлик, келажакдаги ҳиссий ҳолатларни олдиндан таҳлил қилиш ва ўтган эмоционал тажрибани рефлексив қайта ишлаш эмоционал интеллектни ривожлантиришнинг устувор тарбиявий-психологик детерминантлари эканлиги далилланган;
эмоционал интеллект компонентларининг ўз-ўзига муносабат тизими билан дифференциал алоқадорлиги “ҳиссий онг”нинг “ўз-ўзини ҳурмат қилиш”, “ҳиссий бошқарув”нинг “ўз-ўзига муносабат” ва “ўз-ўзини бошқариш”, “мотивация”нинг “ўзига ишонч”, “эмпатия”нинг “автосимпатия” билан ижобий, “ҳиссий бошқарув”нинг “ўзини айблаш” билан салбий боғланиши асосида аниқланиб, ижобий ўз-ўзига муносабат, ички назорат, ўз қадрини англаш, ўзига ишонч ва ўзини қабул қилишни кучайтириш ҳамда деструктив ўзини айблашни камайтириш устувор детерминантлар эканлиги исботланган;
ўз-ўзини англаш тизимининг эмоционал интеллект билан интегратив боғлиқлиги “ҳиссий онг”нинг “ички қўллаб-қувватлаш” ва “сенсорлик”, “ҳиссий бошқарув”нинг “вақтга нисбатан ориентация”, “мослашувчанлик” ва “ўзини ҳурмат қилиш”, “мотивация”нинг “қадриятларга нисбатан ориентация”, “ўз-ўзини қабул қилиш”, “билишга эҳтиёж” ва “креативлик”, “эмпатия”нинг эса “сенсорлик”, “инсон табиатини қабул қилиш” ва “контактлилик” билан ижобий алоқалари асосида аниқланиб, ички таянч, ўзини англаш, мослашувчанлик, қадрий йўналганлик, билишга интилиш, ижодий фаоллик ва шахслараро очиқлик етакчи тарбиявий-психологик детерминантлар эканлиги асосланган;
талабаларда эмоционал интеллектни ривожлантирувчи интегратив психологик модел ва психотренинг дастурининг самарадорлиги тажриба гуруҳида “ҳиссий онг”, “ҳиссий бошқарув”, “мотивация” ва “эмпатия” кўрсаткичларининг ижобий динамикаси, шунингдек, ўзига ишонч ва ўз-ўзини бошқаришдаги статистик аҳамиятли силжишлар асосида далилланиб, рефлексив ўзини англашни чуқурлаштириш, ҳиссий реакцияларни онгли бошқариш, ички мотивацион ресурсларни сафарбар этиш ва эмпатик мулоқот маданиятини шакллантиришнинг ривожлантирувчи механизмлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда эмоционал интеллектни ривожлантиришнинг тарбиявий-психологик детерминантларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабаларда эмоционал интеллектнинг рефлексив асослари “ҳиссий онг”нинг “вазиятли рефлекция” билан, “ҳиссий бошқарув”нинг “перспектив рефлекция” билан, “эмпатия”нинг эса “вазиятли рефлекция” ва “ретроспектив рефлекция” билан ижобий корреляцион боғланганлиги асосида аниқланиб, айни вазиятдаги ички кузатувчанлик, келажакдаги ҳиссий ҳолатларни олдиндан таҳлил қилиш ва ўтган эмоционал тажрибани рефлексив қайта ишлаш эмоционал интеллектни ривожлантиришнинг устувор тарбиявий-психологик детерминантлари эканлиги далилланганлигига оид илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2026-йил 3-сентабрдаги 01/10-01-394-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда эмоционал интеллектни ривожлантиришда рефлексив жараёнларни диагностика қилиш, баҳолаш ва ривожлантирувчи психологик машғулотлар мазмунига интеграция этиш имконияти кенгайтирилган;
эмоционал интеллект компонентларининг ўз-ўзига муносабат тизими билан дифференциал алоқадорлиги “ҳиссий онг”нинг “ўз-ўзини ҳурмат қилиш”, “ҳиссий бошқарув”нинг “ўз-ўзига муносабат” ва “ўз-ўзини бошқариш”, “мотивация”нинг “ўзига ишонч”, “эмпатия”нинг “автосимпатия” билан ижобий, “ҳиссий бошқарув”нинг “ўзини айблаш” билан салбий боғланиши асосида аниқланиб, ижобий ўз-ўзига муносабат, ички назорат, ўз қадрини англаш, ўзига ишонч ва ўзини қабул қилишни кучайтириш ҳамда деструктив ўзини айблашни камайтириш устувор детерминантлар эканлиги исботланганлигига оид илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2026-йил 3-сентабрдаги 01/10-01-394-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда ижобий селф-муносабат, ўзига ишонч ва ўз-ўзини бошқаришни ривожлантиришга йўналтирилган психологик ёндашувларнинг мазмунини такомиллаштириш имконияти яратилган;
ўз-ўзини англаш тизимининг эмоционал интеллект билан интегратив боғлиқлиги “ҳиссий онг”нинг “ички қўллаб-қувватлаш” ва “сенсорлик”, “ҳиссий бошқарув”нинг “вақтга нисбатан ориентация”, “мослашувчанлик” ва “ўзини ҳурмат қилиш”, “мотивация”нинг “қадриятларга нисбатан ориентация”, “ўз-ўзини қабул қилиш”, “билишга эҳтиёж” ва “креативлик”, “эмпатия”нинг эса “сенсорлик”, “инсон табиатини қабул қилиш” ва “контактлилик” билан ижобий алоқалари асосида аниқланиб, ички таянч, ўзини англаш, мослашувчанлик, қадрий йўналганлик, билишга интилиш, ижодий фаоллик ва шахслараро очиқлик етакчи тарбиявий-психологик детерминантлар эканлиги асосланганлигига оид илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2026-йил 3-сентабрдаги 01/10-01-394-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг эмоционал интеллектини ривожлантиришга таъсир этувчи шахсий ва тарбиявий-психологик детерминантларни комплекс диагностика қилиш ҳамда улар асосида дифференциал ривожлантирувчи ишларни белгилаш имконияти кенгайтирилган;
талабаларда эмоционал интеллектни ривожлантирувчи интегратив психологик модел ва психотренинг дастурининг самарадорлиги тажриба гуруҳида “ҳиссий онг”, “ҳиссий бошқарув”, “мотивация” ва “эмпатия” кўрсаткичларининг ижобий динамикаси, шунингдек, ўзига ишонч ва ўз-ўзини бошқаришдаги статистик аҳамиятли силжишлар асосида далилланиб, рефлексив ўзини англашни чуқурлаштириш, ҳиссий реакцияларни онгли бошқариш, ички мотивацион ресурсларни сафарбар этиш ва эмпатик мулоқот маданиятини шакллантиришнинг ривожлантирувчи механизмлари асосланганлигига оид илмий Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2026-йил 3-сентабрдаги 01/10-01-394-сонли маълумотномаси). Натижада, эмоционал интеллектнинг асосий компонентларини ривожлантиришга қаратилган интегратив психологик модел ва психотренинг машғулотларидан амалий фаолиятда фойдаланиш ҳамда ривожлантирувчи таъсир механизмларининг самарадорлигини ошириш имконияти яратилган.