Уразбаева Сабоҳат Ортиқбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини бадиий матнлар воситасида шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9479.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Жуманиязова Муҳаббат Хусиновна, филология фанлари доктори, (DSc) профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус University, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01.
Расмий оппонентлар: Қурбонова Мафтуна Фахриддиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Шофқоров Абдушукур Мусаевич, филология фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика инситути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади “Она тили” дарсларида ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини бадиий матнлар воситасида шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг педагогик мазмуни, она тили дарсларида бадиий матнлардан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари билим, қадриятли муносабат, эмоционал дахлдорлик, хулқий-фаолият компонентларини бадиий матнни идрок этиш, семантик таҳлил қилиш, миллий ғояларни талқин этиш, шахсий муносабат билдириш жараёнлари билан функсионал боғлаш орқали, бадиий образлар, тарихий воқеликлар, маънавий-ахлоқий ғоялар, эмоционал-экспрессив бирликлар воситасида аксиологик, шахсга йўналтирилган, фаолиятли, компетенциявий ёндашувлар асосида аниқлаштирилган;
она тили дарсларида ватанпарварлик мазмунидаги бадиий матнларни танлаш механизми уларнинг миллий-тарихий мазмуни, аксиологик йўналганлиги, эмоционал таъсирчанлиги, ёшга мувофиқлиги, лингводидактик қиймати ва рефлексив салоҳиятини дифференциал баҳолаш, критериал саралаш мезонлари, мазмуний-аксиологик таҳлил, муаммоли саволлар ва рефлексив топшириқлардан фойдаланиш орқали педагогик мақсадга мувофиқлик, мазмуний яхлитлик, тарбиявий йўналтирилганлик ва изчиллик тамойилларини интеграциялаш, матн билан ишлашнинг идрок этиш – таҳлил қилиш – талқин этиш – қадриятли муносабат билдириш босқичлари орқали ўқувчининг шахсий позициясини шакллантиришга йўналтирилган аксиологик-рефлексив траекторияни белгилаш асосида такомиллаштирилган;
она тили машғулотларида бадиий матнлар воситасида ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг методик модели мақсадли, мазмуний, жараёнли, рефлексив-баҳолаш ва натижавий компонентларни ватанпарварлик мазмунини англаш, қадриятли маънони ажратиш, эмоционал муносабат ҳосил қилиш, шахсий позицияни қарор топтириш, уни фаолиятда намоён этиш босқичлари билан функсионал боғлаш, муаммоли таҳлил, диалогик мунозара, қиёсий талқин, ижодий ёзув, драматизация, лойиҳавий фаолиятдан фойдаланиш орқали аксиологик, коммуникатив-фаолиятли ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар интеграцияси, англашдан амалий позицияга ўтишни таъминловчи методик алгоритм асосида такомиллаштирилган.
она тили дарсларида бадиий матнлар асосида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш методикаси индивидуал, жуфтлик, гуруҳли, жамоавий иш шаклларини муаммоли-таҳлилий, интерпретатив, ижодий, лойиҳавий, рефлексив методлар билан мувофиқлаштириш орқали, ижодий топшириқлар, драматизация, лойиҳа ишлари, визуал-рақамли материаллар, рефлексив карталар, диагностик воситалар ёрдамида интегративлик, фаолиятлилик, коммуникативлик, изчиллик, рефлексивлик тамойиллари асосида такомиллаштирилган, ўқувчиларнинг мазмуний англаш, эмоционал дахлдорлик, қадриятли муносабат, фаолиятга тайёрлик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи мезонли-диагностик механизм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Она тили” дарсларида ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини бадиий матнлар воситасида шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан мавзусидаги тадқиқотлар асосида:
ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг педагогик мазмуни, она тили дарсларида бадиий матнлардан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари билим, қадриятли муносабат, эмоционал дахлдорлик, хулқий-фаолият компонентларини бадиий матнни идрок этиш, семантик таҳлил қилиш, миллий ғояларни талқин этиш, шахсий муносабат билдириш жараёнлари билан функсионал боғлаш орқали, бадиий образлар, тарихий воқеликлар, маънавий-ахлоқий ғоялар, эмоционал-экспрессив бирликлар воситасида аксиологик, шахсга йўналтирилган, фаолиятли, компетенциявий ёндашувлар асосида аниқлаштиришга оид хулосалардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган “A1-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 19-июндаги 273-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий матнлар асосида ўқувчиларда ватанпарварлик ва қадриятли муносабатни шакллантиришнинг педагогик асослари такомиллаштирилган.
она тили дарсларида ватанпарварлик мазмунидаги бадиий матнларни танлаш механизми уларнинг миллий-тарихий мазмуни, аксиологик йўналганлиги, эмоционал таъсирчанлиги, ёшга мувофиқлиги, лингводидактик қиймати ва рефлексив салоҳиятини дифференциал баҳолаш, критериал саралаш мезонлари, мазмуний-аксиологик таҳлил, муаммоли саволлар ва рефлексив топшириқлардан фойдаланиш орқали педагогик мақсадга мувофиқлик, мазмуний яхлитлик, тарбиявий йўналтирилганлик ва изчиллик тамойилларини интеграциялаш, матн билан ишлашнинг идрок этиш – таҳлил қилиш – талқин этиш – қадриятли муносабат билдириш босқичлари орқали ўқувчининг шахсий позициясини шакллантиришга йўналтирилган аксиологик-рефлексив траекторияни белгилаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Ҳуснихат ўқитиш технологияси” деб номланган ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-буйруқ. Гувоҳнома № 359950). Натижада, она тили дарсларида ўқувчиларнинг амалий кўникмалари шакллантирилган;
она тили машғулотларида бадиий матнлар воситасида ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг методик модели мақсадли, мазмуний, жараёнли, рефлексив-баҳолаш ва натижавий компонентларни ватанпарварлик мазмунини англаш, қадриятли маънони ажратиш, эмоционал муносабат ҳосил қилиш, шахсий позицияни қарор топтириш, уни фаолиятда намоён этиш босқичлари билан функсионал боғлаш, муаммоли таҳлил, диалогик мунозара, қиёсий талқин, ижодий ёзув, драматизация, лойиҳавий фаолиятдан фойдаланиш орқали аксиологик, коммуникатив-фаолиятли ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар интеграцияси, англашдан амалий позицияга ўтишни таъминловчи методик алгоритм асосида такомиллаштиришга доир тавсия ва хулосаларидан 2024-2025-йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилоят телевидениясининг “Ассалом Хоразм” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 2-июлдаги 548-сонли маълумотномаси). Натижада, она тили дарсларида ўқитувчи-ўқувчи фаолиятини моделлаштириш орқали ўқувчиларнинг таянч компетенциялари ривожлантирилган.
она тили дарсларида бадиий матнлар асосида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш методикаси индивидуал, жуфтлик, гуруҳли, жамоавий иш шаклларини муаммоли-таҳлилий, интерпретатив, ижодий, лойиҳавий, рефлексив методлар билан мувофиқлаштириш орқали, ижодий топшириқлар, драматизация, лойиҳа ишлари, визуал-рақамли материаллар, рефлексив карталар, диагностик воситалар ёрдамида интегративлик, фаолиятлилик, коммуникативлик, изчиллик, рефлексивлик тамойиллари асосида такомиллаштирилган, ўқувчиларнинг мазмуний англаш, эмоционал дахлдорлик, қадриятли муносабат, фаолиятга тайёрлик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи мезонли-диагностик механизмни ишлаб чиқишга доир материаллари мактабларнинг ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим ва вазирлигининг 2026-йил 11-июн 11-05-3447/04 сонли маълумотномаси). Натижада, она тили дарсларида бадиий матнлардан фойдаланиш методикаси такомиллаштирилган.