Наимова Дурдона Сохибовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инклузив ёндашув асосида ўқувчиларда мулоқот ва нутқ механизмларини такомиллаштиришнинг илмий-педагогик асослари”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped1301.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Илмий раҳбар: Бабашев Фарҳод Айтматович, педагогика фанлари номзоди, дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01.
Расмий оппонентлар: Рашидова Гулноза Ғуломовна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Файзиева Убайда Юнусовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инклюзив ёндашув асосида 5–6-синф ўқувчиларида мулоқот ва нутқ механизмларини замонавий педагогик ва психологик технологиялар асосида такомиллаштириш ҳамда уларнинг таълим ва ижтимоий интеграциясини таъминловчи самарали моделни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инклюзив ёндашув асосида ўқувчиларда мулоқот ва нутқ механизмларини такомиллаштиришнинг назарий-методологик асослари нутқий ахборотни идрок этиш, мазмунни англаш, коммуникатив ниятни шакллантириш, вербал-новербал ифодалаш, нутқий вазиятга мослашиш ва рефлексив қайта алоқага ўтиш жараёнларини диалогик вазиятлар, коммуникатив топшириқлар ҳамда мултисенсор таянчлар воситасида функсионал уйғунлаштириш, инклюзив, шахсга йўналтирилган, коммуникатив-фаолиятли ва психолингвистик ёндашувларни интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
алоҳида таълим эҳтиёжларига эга ўқувчиларда мулоқот ва нутқни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари индивидуал коммуникатив профил, нутқий эҳтиёж, функсионал имконият ва коммуникатив фаолликни дифференциал ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган, унинг мотивацион-коммуникатив, когнитив-нутқий, фаолиятли-прагматик ва рефлексив компонентлари асосланган ҳамда мулоқотга ташаббускорлик, нутқий ахборотни англаш, фикрни ифодалаш, вазиятга мослашиш ва рефлексив бошқариш мезонлари кузатиладиган фаолият кўрсаткичлари орқали операционаллаштирилган;
инклюзив таълим муҳитида ўқувчиларнинг мулоқот ва нутқ механизмларини ривожлантириш педагогик модели коммуникатив эҳтиёжни фаоллаштириш, нутқий ахборотни англаш, фикрни шакллантириш ва ифодалаш, диалогик ўзаро таъсирга киришиш, коммуникатив вазиятга мослашиш ҳамда рефлексив баҳолашга босқичма-босқич ўтишни коммуникатив вазиятлар, мултисенсор таянчлар ва интерактив-диалогик топшириқлар воситасида таъминлаш, мақсадли, мазмуний, korreksion-ривожлантирувчи, коммуникатив-фаолиятли, диагностик-рефлексив ва натижавий компонентларнинг структуравий-функсионал уйғунлиги асосида ишлаб чиқилган;
ўқувчиларда мулоқот ва нутқ механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилган korreksion-ривожлантирувчи методлар тизими нутқий стимулни идрок этишдан мазмунни англаш, вербал-новербал ифодалаш, мустақил диалогга киришиш, коммуникатив кўникмани янги вазиятга трансфер қилиш ва рефлексив коррекцияга ўтишни мултисенсор стимуляция, коммуникатив кейслар, ролли-диалогик машқлар, интерактив воситалар ҳамда визуал-символли таянчлар орқали босқичли ташкил этиш, топшириқларни индивидуал нутқий эҳтиёж ва функсионал имкониятларга адаптив мослаштириш асосида ишлаб чиқилган ҳамда унинг самарадорлиги тажриба-синов натижалари орқали тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инклюзив ёндашув асосида ўқувчиларда мулоқот ва нутқ механизмларини такомиллаштиришнинг илмий-педагогик асослари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
инклюзив ёндашув асосида ўқувчиларда мулоқот ва нутқ механизмларини такомиллаштиришнинг назарий-методологик асослари нутқий ахборотни идрок этиш, мазмунни англаш, коммуникатив ниятни шакллантириш, вербал-новербал ифодалаш, нутқий вазиятга мослашиш ва рефлексив қайта алоқага ўтиш жараёнларини диалогик вазиятлар, коммуникатив топшириқлар ҳамда мултисенсор таянчлар воситасида функсионал уйғунлаштириш, инклюзив, шахсга йўналтирилган, коммуникатив-фаолиятли ва психолингвистик ёндашувларни интеграциялаш асосида аниқлаштирилган тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2024-2025-йиллар давомида бажарилган ИЛ-7823051524-сонли “Паратранслатор: параллел корпусга асосланган контестологик электрон таржима луғат платформасини яратиш” мавзудаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 17-ноябрдаги 04/11-27898-сонли далолатномаси). Натижада, инклюзив ёндашув асосида ўқувчиларда мулоқот ва нутқ механизмларини ривожлантириш орқали уларнинг ижтимоий фаоллиги, фикрни аниқ ифодалаш кўникмалари ҳамда шахсий ва интеллектуал ривожланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
алоҳида таълим эҳтиёжларига эга ўқувчиларда мулоқот ва нутқни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари индивидуал коммуникатив профил, нутқий эҳтиёж, функсионал имконият ва коммуникатив фаолликни дифференциал ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган, унинг мотивацион-коммуникатив, когнитив-нутқий, фаолиятли-прагматик ва рефлексив компонентлари асосланган ҳамда мулоқотга ташаббускорлик, нутқий ахборотни англаш, фикрни ифодалаш, вазиятга мослашиш ва рефлексив бошқариш мезонлари кузатиладиган фаолият кўрсаткичлари орқали операционаллаштирилган тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Янги куч” маънавий-тарбиявий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш”мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 17-ноябрдаги 10/763-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар инклюзив ёндашувлар асосида ўқувчиларда мулоқот ва нутқ механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
инклюзив таълим муҳитида ўқувчиларнинг мулоқот ва нутқ механизмларини ривожлантириш педагогик модели коммуникатив эҳтиёжни фаоллаштириш, нутқий ахборотни англаш, фикрни шакллантириш ва ифодалаш, диалогик ўзаро таъсирга киришиш, коммуникатив вазиятга мослашиш ҳамда рефлексив баҳолашга босқичма-босқич ўтишни коммуникатив вазиятлар, мултисенсор таянчлар ва интерактив-диалогик топшириқлар воситасида таъминлаш, мақсадли, мазмуний, korreksion-ривожлантирувчи, коммуникатив-фаолиятли, диагностик-рефлексив ва натижавий компонентларнинг структуравий-функсионал уйғунлиги асосида ишлаб чиқилган тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Болалар ва биз” дастурлар сенарийсини тайёрлашда (2024-2025 йиллар давомида) фойдаланилди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 14-ноябрдаги 05-09-1834-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу илмий тадқиқот ишидан олинган маълумотлар натижасида радиотингловчилар ўқувчилар нутқ фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган интеграл коммуникатив ривожлантириш модели ишлаб чиқилганлиги ҳамда ушбу модел нутқ ва мулоқот механизмларининг нейрофизиологик, педагогик ва ижтимоий омиллар билан узвий алоқадорлигини ёритувчи янги илмий тизим сифатида очиб беришга хизмат қилган;
ўқувчиларда мулоқот ва нутқ механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилган korreksion-ривожлантирувчи методлар тизими нутқий стимулни идрок этишдан мазмунни англаш, вербал-новербал ифодалаш, мустақил диалогга киришиш, коммуникатив кўникмани янги вазиятга трансфер қилиш ва рефлексив коррекцияга ўтишни мултисенсор стимуляция, коммуникатив кейслар, ролли-диалогик машқлар, интерактив воситалар ҳамда визуал-символли таянчлар орқали босқичли ташкил этиш, топшириқларни индивидуал нутқий эҳтиёж ва функсионал имкониятларга адаптив мослаштириш асосида ишлаб чиқилган ҳамда унинг самарадорлиги тажриба-синов натижалари орқали тасдиқланган тавсиялардан Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 21-ноябрдаги 2-13-21-6348-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган илмий-амалий тадқиқотлар орқали ёш тадқиқотчиларнинг илмий фаолиятида илмий рационаллик ва иррационалликнинг янги имкониятларини топишга доир таклиф ва тавсиялар Ёшлар ишлари агентлигининг турли тарғибот тадбирлари самарадорлигининг ошишига хизмат қилган.