Рузиева Гулрух Хайруллаевна 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак  инглиз тили ўқитувчиларнинг фонетик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Ped1429.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Буранова Дилафруз Джамалдиновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Саъдуллаева Нилуфар Аъзамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида фонетик компетенсияни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш ва илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида фонетик компетенсияни ривожлантиришнинг назарий-методологик асосларини шахсий талаффуз тайёргарлигини педагогик нутқ намунаси даражасида шакллантириш тамойилига таяниб, фонематик эшитувни артикуляцион аниқлик ва просодик мослик воситасида коммуникатив тушунарлиликка йўналтириш ҳамда хатоларни методик коррексия қилиш негизида аниқланган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида фонетик интерференсияни бартараф этишнинг лингводидактик механизмлари инглиз ва ўзбек тилларидаги артикуляцион-просодик тафовутларни қиёсий таҳлил қилишга кўра, талаффуз оғишларини нутқий тушунарлиликка таъсир даражаси бўйича табақалаштириш ҳамда хато хусусиятига мос коррексион машқни танлаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида фонетик компетенсияни ривожлантиришнинг дидактик модели диагностик баҳолаш натижасига мувофиқ адаптив машқларни танлашга асосланиб, фонетик идрокдан артикуляцион бажаришга ва просодик моделлаштиришдан коммуникатив қўллашга босқичли ўтишни рефлексив таҳлил ҳамда педагогик коррексия воситасида бошқариш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида фонетик компетенсияни ривожлантириш методикаси “ПҳоноСмарт” технологиясида аудиовизуал намуна билан сунъий интеллект ёрдамидаги талаффуз таҳлилини ўзаро мувофиқлаштириш, аниқланган фонетик хатони мос машқ ҳамда ўқитувчи қайта алоқаси воситасида диалогик ва монологик нутқда бартараф этиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг фонетик компетенсиясини баҳолаш тизими самарадорлиги сегментал ва суперсегментал мезонларни коммуникатив талаффуз кўрсаткичлари билан уйғунлаштиришга кўра фонетик тайёргарликнинг таркибий ҳолати ҳамда унинг амалий нутқда намоён бўлиш даражасини комплекс диагностика қилиш орқали оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг фонетик компетенсияларини ривожлантириш боʼйича илмий тадқиқот натижалари:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида фонетик компетенсияни ривожлантиришнинг назарий-методологик асосларини шахсий талаффуз тайёргарлигини педагогик нутқ намунаси даражасида шакллантириш тамойилига таяниб, фонематик эшитувни артикуляцион аниқлик ва просодик мослик воситасида коммуникатив тушунарлиликка йўналтириш ҳамда хатоларни методик коррексия қилиш негизида ишлаб чиқишга доир илмий-методик тавсиялар “Энглиш теачинг метҳодологй” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 15-майдаги 11-05-2848/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг шахсий талаффузи педагогик нутқ намунаси даражасида ривожлантирилиб, фонетик хатоларни англаш ва методик тузатиш орқали коммуникатив тушунарлиликни таъминлаш имконияти кенгайтирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида фонетик интерференсияни бартараф этишнинг лингводидактик механизмларини инглиз ва ўзбек тилларидаги артикуляцион-просодик тафовутларни қиёсий таҳлил қилишга кўра, талаффуз оғишларини нутқий тушунарлиликка таъсир даражаси бўйича табақалаштириш ҳамда хато хусусиятига мос коррексион машқни танлаш негизида аниқлаштиришга оид тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида бажарилган ИЛ-7823051524-сонли “Паратранслатор: параллел корпусга асосланган контестологик электрон таржима луғат платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2026-йил 11-июндаги 04/11-13549-сон маълумотномаси). Натижада талабалар талаффуз оғишларини нутқий тушунарлиликка таъсири бўйича фарқлаш ва хато хусусиятига мос коррексион машқлар ёрдамида бартараф этиш имкониятига эга бўлган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида фонетик компетенсияни ривожлантиришнинг дидактик моделини диагностик баҳолаш натижасига мувофиқ адаптив машқларни танлаш тамойилига таяниб, фонетик идрокдан артикуляцион бажаришга ва просодик моделлаштиришдан коммуникатив қўллашга босқичли ўтишни рефлексив таҳлил ҳамда педагогик коррексия воситасида бошқариш асосида такомиллаштиришга доир илмий-методик тавсиялар “Энглиш теачинг метҳодологй” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 15-майдаги 11-05-2848/04-сон маълумотномаси). Натижада диагностик баҳолашга мувофиқ адаптив машқларни танлаш ва педагогик коррексияни ташкил этиш орқали ўзлаштирилган талаффуз ҳамда интонацион моделларни коммуникатив нутқда қўллаш имконияти кенгайтирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида фонетик компетенсияни ривожлантириш методикасини “ПҳоноСмарт” технологиясида аудиовизуал намуна билан сунъий интеллект ёрдамидаги талаффуз таҳлилини ўзаро мувофиқлаштириш орқали, аниқланган фонетик хатони мос машқ ҳамда ўқитувчи қайта алоқаси воситасида диалогик ва монологик нутқда бартараф этиш негизида такомиллаштиришга оид амалий таклифлардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида 2025–2026-йиллар давомида бажарилган Эрасмус+ КА171-сонли “Эхчанге Программе фор Интернатионал Мобилитй wитҳ Косзалин Университй оф Течнологй” мавзусидаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2026-йил 11-июндаги 04/11-13550-сон маълумотномаси). Натижада талабалар аудиовизуал намуна билан ўз талаффузини таққослаш ва сунъий интеллект таҳлили орқали аниқланган хатоларни ўқитувчи қайта алоқаси асосида тузатиб, меъёрий талаффузни диалогик ҳамда монологик нутқда қўллаш кўникмасини ривожлантирган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг фонетик компетенсиясини баҳолаш тизими самарадорлигини сегментал ва супрасегментал мезонларни коммуникатив талаффуз кўрсаткичлари билан уйғунлаштириш орқали, фонетик тайёргарликнинг таркибий ҳолати ҳамда унинг амалий нутқда намоён бўлиш даражасини комплекс диагностика қилиш воситасида оширишга доир таклифлар “Энглиш теачинг метҳодологй” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 15-майдаги 11-05-2848/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг сегментал ва супрасегментал тайёргарлигини коммуникатив талаффуз кўрсаткичлари билан яхлит баҳолаш орқали фонетик компетенсиянинг амалий нутқда намоён бўлиш даражасини аниқлаш самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish