Нишонова Раънохон Абдулложон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тилини ўргатишда мактабгача тайёрлов ёшдаги болаларнинг коммуникатив компетенсиясини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9338.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Қодирова Фазилат Шукуровна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.11.2024.Ped.26.04.
Расмий оппонентлар: Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Усарова Дилдора Абдулазизовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўргатиш жараёнида мактабгача тайёрлов ёшидаги болаларнинг коммуникатив компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача тайёрлов ёшидаги болаларда инглиз тилида коммуникатив компетенсияни шакллантиришнинг лингвопсихологик ва дидактик-методик асослари ёшга доир идрок тақлид эшитиш сезгирлиги кўргазмали қабул қилиш ва ҳаракатга таянган ўзлаштириш жараёнларини соғлом ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжига эга болаларнинг индивидуал ривожланиш хусусиятлари билан боғлаш орқали инклюзив таълим шароитида ҳам қўллаш имкониятини белгилаш асосида аниқлаштирилган;
мактабгача тайёрлов ёшидаги болаларда инглиз тилида коммуникатив компетенсияни шакллантириш модели мақсадли, назарий, методик, ташкилий-амалий ва натижавий блоклар узвийлигини таъминлаш орқали тинглаб тушуниш, оддий фикр билдириш ва вазиятга мос жавоб қайтариш кўникмаларини ривожлантириш асосида шакллантирилган;
мактабгача тайёрлов ёшидаги болаларда инглиз тилида коммуникатив компетенсияни шакллантириш методикаси дидактик ўйин, қўшиқ, шеър, ролли ўйин, ҳаракатли машқ ҳамда аудиолингвал-визуал материалларни табиий нутқий муҳит билан уйғунлаштириш асосида шакллантирилган;
мактабгача тайёрлов ёшидаги болаларда инглиз тилида коммуникатив компетенсияни шакллантириш самарадорлиги визуал аудио ва кинестетик ўрганиш услубларига мос топшириқлар орқали луғат бойлиги тинглаб тушуниш, талаффуз ва дастлабки мулоқотга киришиш кўникмаларини ривожлантириш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларга чет тилни ўргатиш жараёнида коммуникатив компетенсиясини шакллантириш методикасига доир илмий натижалар асосида:
мактабгача тайёрлов ёшидаги болаларда инглиз тилида коммуникатив компетенсияни шакллантиришнинг лингвопсихологик ва дидактик-методик асослари ёшга доир идрок тақлид эшитиш сезгирлиги кўргазмали қабул қилиш ва ҳаракатга таянган ўзлаштириш жараёнларини соғлом ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжига эга болаларнинг индивидуал ривожланиш хусусиятлари билан боғлаш орқали аниқлаштиришга оид тавсиялар “Мактабгача таълимда чет тили ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026 йил 8-апрелдаги 11-05-2024/04-сонли маълумотнома). Натижада, мактабгача тайёрлов ёшидаги болаларда инглиз тилида коммуникатив компетенсияни босқичма-босқич шакллантириш, тинглаб тушуниш ва оддий оғзаки мулоқотга кириша олиш кўникмаларини ривожлантириш имкониятлари кенгайди;
мактабгача тайёрлов ёшидаги болаларда инглиз тилида коммуникатив компетенсияни шакллантириш модели мақсадли, назарий, методик, ташкилий-амалий ва натижавий блоклар узвийлигини таъминлаш орқали тинглаб тушуниш, оддий фикр билдириш ва вазиятга мос жавоб қайтариш кўникмаларини ривожлантириш асосида шакллантиришга оид таклифлар “Мактабгача таълимда чет тили ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026 йил 8-апрелдаги 11-05-2024/04-сонли маълумотнома). Натижада, болаларнинг инглизча сўз ва иборалардан ўринли фойдаланиш, саволларга жавоб бериш ва оддий диалогик нутқда иштирок этиш кўникмалари ривожланди;
мактабгача тайёрлов ёшидаги болаларда инглиз тилида коммуникатив компетенсияни шакллантириш методикаси дидактик ўйин, қўшиқ, шеър, ролли ўйин, ҳаракатли машқ ҳамда аудиолингвал-визуал материалларни табиий нутқий муҳит билан уйғунлаштириш асосида шакллантиришга оид таклифлар “Мактабгача таълимда чет тили ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунида акс эттирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026 йил 8-апрелдаги 11-05-2024/04-сонли маълумотнома). Натижада, болаларнинг нутқий фаоллиги ошди, талаффуз ва фонетик равшанлик кўникмалари такомиллашди ҳамда инглиз тилида эркин мулоқотга киришишга бўлган қизиқиши кучайди.
мактабгача тайёрлов ёшидаги болаларда инглиз тилида коммуникатив компетенсияни шакллантириш самарадорлиги визуал аудио ва кинестетик ўрганиш услубларига мос топшириқлар орқали луғат бойлиги тинглаб тушуниш, талаффуз ва дастлабки мулоқотга киришиш кўникмаларини ривожлантириш асосида оширилишига оид таклифлар “Мактабгача таълимда чет тили ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026 йил 8-апрелдаги 11-05-2024/04-сонли маълумотнома). Натижада, болаларнинг индивидуал ўрганиш хусусиятларига мос равишда луғат бойлиги, тинглаб тушуниш, тўғри талаффуз қилиш ва дастлабки коммуникатив мулоқот кўникмалари ривожланди;

Yangiliklarga obuna bo‘lish