Надирханова Нозима Алишеровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Ёзма маданиятлараро мулоқотни ўргатиш жараёнида талабаларнинг социолингвистик кўникмаларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped12846.
Илмий раҳбар: Ачилова Рисолат Аъзамовна, филология фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.08.05.
Расмий оппонентлар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Саидова Муҳайё Умедиллоевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёзма маданиятлараро мулоқотни ўргатиш жараёнида талабаларнинг социолингвистик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда амалиётга  тадбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб  чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларни ёзма маданиятлараро мулоқотга тайёрлашда социолингвистик, маданиятлараро, компетенсиявий, коммуникатив ва ҳаракатга йўналтирилган ёндашувларни ёзма дискурс яратиш жараёнига интегратив татбиқ этишнинг назарий-методик тамойиллари илмий асосланган; 
талабаларнинг ёзма коммуникатив фаолиятини таъминловчи социолингвистик кўникмалар таркиби нутқ регистри, прагматик мослик, коммуникатив ният, мурожаат стратегиялари, нутқий этикет, ижтимоий роллар, маданий қадриятлар ва дискурсив меъёрларнинг ўзаро уйғунлигини таъминловчи лингводидактик компонентлар асосида аниқлаштирилган; 
талабаларнинг социолингвистик кўникмаларини ривожлантириш модели аутентик коммуникатив вазиятлар, профессионал-педагогик ёзма жанрлар, телеколлаборация, рақамли таълим ресурслари ва сунъий интеллект асосидаги индивидуал тескари алоқани мотивацион, когнитив, амалий, рефлексив ҳамда интегратив босқичларда уйғунлаштирувчи “ИнтерWрите–Соcио Теч” муаллифлик технологиясини жорий этиш орқали такомиллаштирилган; 
талабаларнинг ёзма маданиятлараро мулоқотдаги социолингвистик кўникмаларини баҳолаш мезонлари социолингвистик мослик, прагматик компетентлик, маданиятлараро сезгирлик, дискурсив яхлитлик, ёзма жанрга мувофиқлик, коммуникатив самарадорлик, лингвистик тўғрилик, рефлексивлик, рақамли ёзма мулоқот ва профессионал-педагогик дискурсни қамраб олувчи интеграллашган диагностик индикаторлар ҳамда даражавий кўрсаткичлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёзма маданиятлараро мулоқотни ўргатиш жараёнида талабаларнинг социолингвистик кўникмаларини ошириш методикасига оид олинган илмий натижалар асосида:
талабаларни ёзма маданиятлараро мулоқотга тайёрлашнинг назарий-методик асослари социолингвистик, маданиятлараро, компетенсиявий, коммуникатив ва ҳаракатга йўналтирилган ёндашувларни ёзма дискурс яратиш жараёнига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган тавсиялардан олий ўқув юрти бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Маданиятлараро мулоқот” номли дарслигини мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 10-февралдаги № 2821-9769-8ад4-бф63-а166-8802-0553 рақамли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ёзма маданиятлараро мулоқот жараёнида учрайдиган социолингвистик хатоликлар ва уларнинг лингвопрагматик контекст билан боғлиқлиги ўрганилиб, компетенсияни ривожлантириш механизми такомиллаштирилган;
талабаларнинг ёзма коммуникатив фаолиятини таъминловчи социолингвистик кўникмалар таркиби нутқ регистри, прагматик мослик, коммуникатив ният, мурожаат стратегиялари, нутқий этикет, ижтимоий роллар, маданий қадриятлар ва дискурсив меъёрларнинг ўзаро уйғунлигини таъминловчи лингводидактик компонентлар асосида аниқлаштирилган тавсиялардан Бухоро давлат педагогика институти, Навоий давлат университети ҳамда Низомий Ганжавий  номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида талабаларнинг социолингвистик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган ёзма маданиятлараро мулоқотни ўргатиш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 11-июндаги 02/01-01-525-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ёзма маданиятлараро мулоқот компетенсияси, социолингвистик кўникмалари ҳамда коммуникатив вазиятларга мос нутқий воситаларни танлаш қобилияти ривожланган;
талабаларнинг социолингвистик кўникмаларини ривожлантириш модели аутентик коммуникатив вазиятлар, профессионал-педагогик ёзма жанрлар, телеколлаборация, рақамли таълим ресурслари ва сунъий интеллект асосидаги индивидуал тескари алоқани мотивацион, когнитив, амалий, рефлексив ҳамда интегратив босқичларда уйғунлаштирувчи “ИнтерWрите–Соcио Теч” муаллифлик технологиясини жорий этиш орқали такомиллаштирилган тавсиялардан Қарши давлат университетида 2022-2024 йилларда амалга оширилган Тошкентдаги АҚШ элчихонаси томонидан молиялаштирилган “Аccесс Миcро Сcоларшип Програм” номли халқаро грант доирасида диссертациянинг илмий натижаларидан фойдаланилган (2026-йил 15-июндаги 03/4376-сонли СУЗ-800-21ГР-3181 лойиҳа раҳбари маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг социолингвистик компетенсияси ва маданиятлараро ёзма мулоқот кўникмалари ривожланиб, инглиз тилида прагматик жиҳатдан мос ва самарали мулоқот олиб бориш самарадорлиги ошган;
талабаларнинг ёзма маданиятлараро мулоқотдаги социолингвистик кўникмаларини баҳолаш мезонлари социолингвистик мослик, прагматик компетентлик, маданиятлараро сезгирлик, дискурсив яхлитлик, ёзма жанрга мувофиқлик, коммуникатив самарадорлик, лингвистик тўғрилик, рефлексивлик, рақамли ёзма мулоқот ва профессионал-педагогик дискурсни қамраб олувчи интеграллашган диагностик индикаторлар ҳамда даражавий кўрсаткичлар асосида такомиллаштирилган тавсиялардан 2024–2025-йилларда амалга оширилган 209131-рақамли Буюк Британиянинг Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва Тараққиёт вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Британия элчихонаси томонидан молиялаштирилган “Энглиш анд Инcлусион” прожеcт wитҳин тҳе фрамеwорк оф тҳе “Аccелератинг Энглиш Лангуаге Теачинг ин Cентрал Асиа” (АЕЛЛCА) халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат педагогика институтининг 2026-йил 13-июндаги 30-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг чет тилидаги ёзма маданиятлараро мулоқот кўникмаларини баҳолашнинг аниқлиги ошиб, социолингвистик хатоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш самарадорлиги таъминланган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish