Шарипова Мохидил Шавкатжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида ономатопеик сўзларнинг семантик-структур хусусиятлари ва фоносемантик таҳлили”,  10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4294.
Илмий раҳбар: Зияев Авазжон Ихтиёрович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Умарова Наргиза Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор; Сотволдиев Бунёдбек Тўлқинжон ўғли, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллар институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги ономатопеик сўзларнинг  вужудга келиш омиллари ҳамда  уларнинг семантик-структур, фоносемантик хусусиятларини таҳлил қилиш орқали мазкур сўзларнинг фоносемантик ҳамда умумий лингвистик хусусиятларини очиб беришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ономатопеик сўзларнинг олам лисоний манзарасидаги ўрни аниқланиб, номинация жараёнида ном бериш эркин бўлганлиги сабабли, ҳар бир халқ ўзининг тили нуқтайи назаридан келиб чиқиб ном берганлиги,  ономатопеик сўзларнинг келиб чиқиши, ўрганилиш тарихи ҳамда ономатопеик сўзларнинг вужудга келиш омиллари  асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги ономатопеик сўзлар изоҳли луғатлардан ажратиб олиниб, семантик ва структур жиҳатдан таҳлил қилиш орқали, уларни жонли предметлар товушига тақлид, жонсиз предметлар товушига тақлид, турли хил ҳайвон, қушлар, паррандалар ва ҳашаротлар ҳамда бошқа предметлар товушига тақлид  каби семантик гуруҳларга ажратиб чиқилган, уларни структур жиҳатдан дастлаб оддий ва мураккаб ономатопеик сўзлар сифатида келиши, улар ономатопеик маъноли от, сифат, феъл сўз туркуми сифатида келиши  далилланган;
қиёсланаётган тиллардаги ономатопеик сўзлар паралингвистик воситалар билан ёндош тарзда қўлланила олиши, уларнинг ўзига хос хусусиятлари атрофлича ўрганилган ҳамда  ономатопеик сўзлар орасидаги синонимик муносабатлар ҳам мавжудлиги  аниқланган;    
фоносемантика замонавий тилшуносликнинг алоҳида йўналиши сифатида унинг шаклланиш босқичлари тадқиқ этилган, шунингдек, инглиз ва ўзбек тилларидаги ономатопеик сўзлар ва ономатопеик компонентли фразеологизмларнинг фоносемантик таҳлили ўтказилган ҳамда ушбу таҳлиллар  асосида уларнинг ўзига хос хусусиятлари далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги ономатопеик сўзларни қиёсий тадқиқ этиш асосида: 
ономатопеик сўзларнинг олам лисоний манзарасидаги ўрни, номинация жараёнида ном бериш эркин бўлганлиги сабабли, ҳар бир халқ ўзининг тили нуқтайи назаридан келиб чиқиб ном берганлиги,  ономатопеик сўзларнинг келиб чиқиши, ўрганилиш тарихи ҳамда ономатопеик сўзларнинг вужудга келиш омиллари  хусусидаги хулосалардан 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-ноябрдаги 04/1-5441-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа ономатопеик бирликларнинг ўрганилиш тарихи, инглиз ва ўзбек тилларида номинация жараёнидаги етакчи унсур эканлиги ҳақидаги илмий қарашлар билан бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги ономатопеик сўзлар изоҳли луғатлардан ажратиб олиниб, семантик ва структур жиҳатдан таҳлил қилиш орқали, уларни жонли предметлар товушига тақлид, жонсиз предметлар товушига тақлид, турли хил ҳайвон, қушлар, паррандалар ва ҳашаротлар товушига тақлид ҳамда бошқа предметлар товушига тақлид  каби семантик гуруҳларга ажратиб чиқилиши, уларни структур жиҳатдан дастлаб оддий ва мураккаб ономатопеик сўзлар сифатида келиши, улар ономатопеик маъноли от, сифат, феъл сўз туркуми сифатида келиши  асосидаги илмий изланишлари ва илмий хулосаларидан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209-рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 15-ноябрдаги 04/1-5442-сон маълумотномаси) Натижада лойиҳанинг илмий қиймати ономатопеик сўзларнинг семантик-структур ҳамда семантик гуруҳларига оид назарий қарашлар билан мукаммаллаштирилган;
инглиз ва ўзбек тилларида ономатопеик сўзларнинг паралингвистик воситалар ҳамроҳлигида қўлланилиши, улар ономатопеик сўзлар орасида синонимик муносбатларнинг мавжудлиги  ва қўлланилиши, турли тизимли тиллардаги ономатопеик бирликлар ва ономатопеик компонентли фразеологик бирликларни фоносемантик жиҳатдан таҳлил қилишга доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси,  Ўзбекистон телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришларини тайёрлашда (2025-йил  октябр ва ноябр ойларида) фойдаланилган.(Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси» давлат муассасасининг 2025-йил 4-декабрдаги 05-09-1954-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришларнинг илмий савияси ортган ҳамда Инглиз ва ўзбек тилларининг изоҳли ва фразеологик луғатларидан танлаб олинган ономатопеик сўзлар ҳамда ономатопеик компонентли фразеологик бирликларни таҳлил қилишда замонавий ижтимоий-фалсафий методлардан фойдаланилганлиги, илмий назариялар ва амалий тажрибалар билан уйгʻунликда тадқиқот олиб борилганлиги  таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish