Рахимова Ферузахон Тохиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Нутқий актларни ифодаловчи воситалар”, 10.00.11 – Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4751.
Илмий раҳбар: Шукуров Раҳматилло Мирзатиллаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02.
Расмий оппонентлар: Нурманова Дилфуза Абдулҳамидовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жўраева Бибиш Мухсиновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади нутқий актлар ва уларни юзага чиқарувчи лингвистик воситаларнинг функсионал-прагматик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нутқий актлар назариясига оид мавжуд илмий-назарий қарашларнинг тизимли таҳлили асосида нутқий актларнинг иллокутив мақсад, ижтимоий вазият ва перлокутив натижага асосланган таснифи ишлаб чиқилган; мазкур тасниф 6 туркум, 20 тур ва
74 маъновий гуруҳни қамраб олиб, иллокутив нияти яқин, аммо перлокутив оқибати зид актларни (императив – менасив каби) фарқлаш имконини берган;
мулоқот жараёнида нутқий актларнинг фонетик, лексик ва грамматик воситалар асосида воқеланиши аниқланиб, уларни юзага чиқарувчи тил бирликлари функсионал жиҳатдан таснифланган; тасниф мезони сифатида иллокутив кучнинг бевосита кодланиш даражаси белгиланиб, асосий ва ёрдамчи воситалар ажратилган;
гап ва матн каби предикатив бирликларнинг нутқий актлар шаклланишида иллокутив кучни мужассам этиши, сўзловчи коммуникатив интенсиясини яширин ифодалаши ҳамда перлокутив натижани шакллантиришга таъсири мулоқот иштирокчиларининг ижтимоий мақоми, расмийлик даражаси, ҳурмат шакллари каби ижтимоий-маданий ва прагматик омиллар асосида далилланган; синтактик шакл билан прагматик маъно ўртасидаги номувофиқлик тизимли характерга эга эканлиги кўрсатилган;
ўзбек тилидаги илтимос қилмоқ, ваъда бермоқ, табрикламоқ, тақиқламоқ, огоҳлантирмоқ каби 100 га яқин феълларнинг нутқ жараёнида иллокутив характерга эга эканлиги, уларнинг коммуникатив вазифа бажариши аниқланиб, нутқий актларни ифодаловчи асосий восита сифатида прагмасемантик жиҳатдан тавсифланган. Мазкур феъллар перформатив ва дескриптив турларга ажратилиб, барчаси перформатив хусусиятга эга эмаслиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нутқий актларни ифодаловчи воситаларни ўрганиш давомида олинган илмий натижалар асосида:
нутқий актлар назариясига оид мавжуд илмий-назарий қарашларнинг тизимли таҳлили асосида нутқий актларнинг иллокутив мақсад, ижтимоий вазият ва перлокутив натижага асосланган таснифи ишлаб чиқилганлиги, гап ва матн каби предикатив бирликларнинг нутқий актлар шаклланишида иллокутив кучни мужассам этиши, сўзловчи коммуникатив интенсиясини яширин ифодалаши ҳамда перлокутив натижани шакллантиришга таъсири мулоқот иштирокчиларининг ижтимоий мақоми, расмийлик даражаси, ҳурмат шакллари каби ижтимоий-маданий ва прагматик омиллар асосида далилланганига оид натижа ва хулосалардан 2022-2024-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатор дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги ИЛ-402104209-рақамли лойиҳани бажаришда самарали фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 24-ноябрдаги 04/1-5650-сон маълумотномаси). Натижада мазкур илмий хулосалар ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори учун прагматик белгиларнинг аниқроқ моделлаштирилишига хизмат қилиб, ахборот-қидирув тизимларида матнни автоматик таҳлил қилишнинг ишончлилиги ва функсионал самарадорлигини оширишга замин яратди;
ўзбек тилидаги илтимос қилмоқ, ваъда бермоқ, табрикламоқ, тақиқламоқ, огоҳлантирмоқ каби 100 га яқин феълларнинг нутқ жараёнида иллокутив характерга эга эканлиги, уларнинг коммуникатив вазифа бажариши аниқланиб, нутқий актларни ифодаловчи асосий восита сифатида прагмасемантик жиҳатдан тавсифланганига доир хулосалардан 2022-2024-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги
Ф3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда самарали фойдаланилди (Ўзбекистон хореография академиясининг 2025-йил 5-августдаги 1/04-294-сон маълумотномаси). Натижада нутқий актларнинг ифодаланишида лексик воситаларнинг миллий-маданий ва прагматик хусусиятларига оид маълумотлар ёрдамида лойиҳа доирасида яратилган луғат ва қўлланмаларнинг мукаммаллашувига эришилган;
мулоқот жараёнида нутқий актларнинг фонетик, лексик ва грамматик воситалар асосида воқеланиши аниқланиб, уларни юзага чиқарувчи тил бирликлари функсионал жиҳатдан таснифланганига оид натижа ва хулосалардан 2023-2024-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” кўрсатув ва эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2025-йил 10-июлдаги 26-36-1018-сон маълумотномаси). Натижада нутқий актларнинг намоён бўлишида ифода воситаларининг тизимли табиати ва уларни қўллашга оид илмий-амалий хулосалар ёрдамида мазкур телерадиодастурларнинг мазмунан бойишига эришилган.