Набиева Фируза Одил қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. “Педагогик ва ахборот технологиялар интеграциясида “Электр ва магнетизм” фанини ўқитишда талабаларнинг креатив компетентлигини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10164.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Камалова Дилнавоз Ихтиёровна, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.31/2025.27.12.Т.01.03.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Қарлибаева Гулжахан Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг “Электр ва магнетизм” фанига оид креатив компетентлигини педагогик ва ахборот технологиялар интеграцияси асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг “Электр ва магнетизм” фанига оид креатив компетентлигини ривожлантиришда дастурий таълим воситалари, мобил илова, электрон платформалар, муаммоли таълим технологиялари каби замонавий таълим технологияларининг дидактик имкониятлари аниқланган;
талабаларнинг “Электр ва магнетизм” фанига оид креатив компетентлигини ривожлантиришнинг модели физиологик, психологик, педагогик, технологик омилларга, анъанавий (маъруза, намойишли тажрибалар, алгоритмик масалалар ечиш, билимларни назорат қилишнинг тест ва ёзма шакллари), ноанъанавий (муаммоли ўқитиш, интерактив методлар, рақамли симуляциялар, креатив масалалар тузиш) ва интегратив (педагогик ва ахборот технологиялари интеграцияси) ёндашувларга, илмийлик, изчиллик, узлюксизлик, интегративлик тамойилларга ҳамда педагогнинг ташкилий, методик, психологик, технологик ва дидактик шарт-шароитларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
“Электр ва магнетизм” фанидан амалий дарс машғулотларига “Венн диаграммаси”, “Фикрлай оласанми”, “Лампочкани ёқ”, “Бинго”, “Синквейн”, “БББ”, “Минд Мап”, “Мини лойиҳа” методларни, “Интерфаол ўқитиш технологиялар”, “СТЕАМ технологияси”, “Муаммоли таълим” технологияларни ва электрон дарслик, мобил иловалар, мултимедиа тақдимотлар, электрон платформалар, интерактив доска каби креативликни ривожлантирувчи реал воситаларни татбиқ этиш орқали уларнинг имкониятлари ҳамда талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришдаги аҳамияти очиб берилган;
“Электр ва магнетизм” фанига оид талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-методик модели когнитив, мотивацион, фаолиятга оид, рефлексив мезонларига устуворлик бериш орқали креатив фикрлашнинг қониқарсиз, қониқарли, яхши, аъло даражаларини аниқловчи электрон таълим платформаси (ҳттпс://пҳйлеарн.уз/) ва мобил дастурий илова (“ЭМ леарн”) ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Электр ва магнетизм” фанини ўқитишда педагогик ва ахборот технологиялари интеграциясини қўллаш орқали талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг “Электр ва магнетизм” фанига оид креатив компетентлигини ривожлантиришда дастурий таълим воситалари, мобил илова, электрон платформалар, муаммоли таълим технологиялари каби замонавий таълим технологияларининг дидактик имкониятлари аниқланганлигига оид янгиликдан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ижтимоий лойиҳаларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 14-июндаги 2-15-21-3280-сонли далолатномаси). Натижада, фанни замонавий таълим технологияларидан фойдаланиб ўқитиш орқали талабаларнинг фанга оид креатив компетентликларини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларнинг “Электр ва магнетизм” фанига оид креатив компетентлигини ривожлантиришнинг модели физиологик, психологик, педагогик, технологик омилларга, анъанавий (маъруза, намойишли тажрибалар, алгоритмик масалалар ечиш, билимларни назорат қилишнинг тест ва ёзма шакллари), ноанъанавий (муаммоли ўқитиш, интерактив методлар, рақамли симуляциялар, креатив масалалар тузиш) ва интегратив (педагогик ва ахборот технологиялари интеграцияси) ёндашувларга, илмийлик, изчиллик, узлюксизлик, интегративлик тамойилларга ҳамда педагогнинг ташкилий, методик, психологик, технологик ва дидактик шарт-шароитларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилганлигига оид янгилиги “Электр ва магнетизм (лаборатория машғулотлар)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 777802 рақамли нашр рухсатномаси) (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 5-декабрдаги 02/01-01-560-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришдаги омиллар, ёндашувлар, тамойиллар ва педагогик шарт-шароитлардан фойдаланишнинг ўрни ҳамда аҳамиятини татбиқ этишга хизмат қилган;
“Электр ва магнетизм” фанидан амалий дарс машғулотларига “Венн диаграммаси”, “Фикрлай оласанми”, “Лампочкани ёқ”, “Бинго”, “Синквейн”, “БББ”, “Минд Мап”, “Мини лойиҳа” методларни, “Интерфаол ўқитиш технологиялар”, “СТЕАМ технологияси”, “Муаммоли таълим” технологияларни ва электрон дарслик, мобил иловалар, мултимедиа тақдимотлар, электрон платформалар, интерактив доска каби креативликни ривожлантирувчи реал воситаларни татбиқ этиш орқали уларнинг имкониятлари ҳамда талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришдаги аҳамияти очиб берилганлигига оид янгилик “Электр ва магнетизм (амалий машғулотлар)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғи асосида берилган 405879 рақамли нашр рухсатномаси) (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 5-декабрдаги 02/01-01-560-сон маълумотномаси). Натижада, “Электр ва магнетизм” фанини замонавий таълим технологияларини қўллаш асосида ўқитиш орқали талабаларнинг фанга оид креатив компетентлигини ривожлантиришнинг методик тизими такомиллаштирилган;
“Электр ва магнетизм” фанига оид талабаларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-методик модели когнитив, мотивацион, фаолиятга оид, рефлексив мезонларига устуворлик бериш орқали креатив фикрлашнинг қониқарсиз, қониқарли, яхши, аъло даражаларини аниқловчи электрон таълим платформаси (ҳттпс://пҳйлеарн.уз/) ва мобил дастурий илова (“ЭМ леарн”) ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилганлигига оид янгилигини ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказидан олинган маълумотномаси (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025-йил 5-декабрдаги 02/01-01-560-сон маълумотномаси). Натижада “Электр ва магнетизм” фанини ўқитиш жараёнида педагогик ва ахборот технологияларининг интеграцияси асосида талабаларнинг креатив компетентлигини такомиллаштириш ҳамда улардаги билим, амалий кўникма ва малакаларининг ривожланишига хизмат қилган.