Кирйигитова Севара Батировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи номи): «Симоб(ИИ) ва кадмий ионларини олтингугурт тутувчи карбон нуқталар билан люминессент аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш», 02.00.02 – Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/К1185.
Илмий раҳбар: Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.К.01.13.М.
Расмий оппонентлар: Сманова Зулайҳо Асаналиевна кимё фанлари доктори, профессор; Ишанкулов Алишер Фармонович кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.  
II.Тадқиқотнинг мақсади: симоб(ИИ) ва кадмий ионларини олтингугурт тутувчи карбон нуқталар билан люминессент аниқлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборатдир. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор хитозан ва дитизон, хитозан ва триазолтион асосида сферик шаклдаги карбон нуқталари синтез қилиниб, уларнинг ўртача диаметри 8.1 ва 8.9 нм (ТЕМ), ўртача гидродинамик диаметри 40–100 нм эканлиги тасдиқланган. Карбон нуқтанинг полидисперслик индекси (ПДИ) 0.02–0.05 га тенглиги аниқланиб, юқори даражада монодисперс тизим шаклланганлиги исботланган;
синтез қилинган хитозан ва дитизон асосидаги карбон нуқталарининг нур ютиш тўлқин узунлиги (Эх) 335 нм, эмиссия тўлқин узунлиги (Эм) 410 нм, массавий сўниш коеффициенти 76.7 Л∙г⁻¹∙cм⁻¹ га тенглиги аниқланган. Хитозан ва триазолтион асосидаги карбон нуқталрнинг нур ютиш тўлқин узунлиги (Эх) 326 нм,эмиссия тўлқин узунлиги (Эм) 417 нм,массавий сўниш коеффиценти 68.4 Л∙г⁻¹∙cм⁻¹ га тенглиги аниқланиб юқори люминессент хоссага эгалиги тасқиқланган;
хинин-сулфат эталон усули билан ҳисобланган люминессенсия квант унуми (Φ) хитозан–дитизон (Х-Д, Ҳг²⁺ сенсори) учун Φ=0,775 (=77,5%), хитозан–триазолтион (Х-Т, Cд²⁺ сенсори) учун Φ=0,441 (=44,1%) ни ташкил этиб, бу иккала карбон нуқта тизимининг ҳам юқори радиацион рекомбинация самарадорлигига эга эканлигини, айниқса Х-Д тизимида сирт функсионал гуруҳлари ва дефект ҳолатларнинг кўплиги ҳисобига фотолюминессент фаоллик янада юқори бўлишини кўрсатган;
карбон нуқталарининг Ҳг (ИИ) иони (пҲ 5,08) ва Cд иони (пҲ 8) билан комплекс ҳосил қилиш жараёни Штерн–Волмер тенгламаси асосида таҳлил қилиниб, Штерн–Волмер константаси Ҳг²⁺ учун Ксв = 3,109×10⁶ М⁻¹, Cд²⁺ учун Ксв = 3,069×10⁶ М⁻¹ эканлиги исботланган. Ҳг²⁺ ионининг аналитик сигналга тўғри чизиқли боғлиқлиги 0.2-0,9 µМ гача, кадмий иони учун эса 0,1-0,9 µМ гача эканлиги ва кореляция коеффициенти 1 га яқинлиги (Р² = 0,9982 Ҳг²⁺ учун, 0,9967 Cд²⁺ учун) аниқланиб бунда нисбий хатолик 1,32% дан ошмаган;
ишлаб чиқилган люминессент усулнинг натижалари ААС ва ИCП-АЕС усуллари билан солиштирилиб, Фишер мезони бўйича ҳисобланган Ф қийматлари Ҳг(ИИ) учун 3,9, Cд учун 1,08 бўлиб, критик қийматдан (Ф₀.₀₅=19,2) кичиклиги асосида усуллар ўртасида систематик хатоликлар мавжуд эмаслиги статистик жиҳатдан исботланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқилган усул симоб(ИИ) ва кадмий ионларини ажратиш ва консентрлаш ҳамда аниқлашнинг люминессент усули натижалари асосида:
Ҳг²⁺ ва Cд²⁺ ионларини органик реагентлар ёрдамида аниқлашнинг люминессент усули Жиззах вилоятидаги “Жиззах Аккумулятор Заводи” АЖ чиқинди сувлари таркибидаги оғир металл ионларини аниқлаш учун жорий қилинган (“Жиззах Аккумулятор Заводи” АЖ нинг 2026 йил 30 апрелдаги маълумотномаси). Натижада техноген сувлар таркибида Ҳг²⁺ ва Cд²⁺ ионларини аниқлаш имконини берган;
Симоб(ИИ) ва кадмий ионларининг карбон нуқталар ёрдамида люминессент аниқлаш усули бўйича олинган маълумотлардан хориждаги 3 та импакт фактори юқори илмий журналларда синтез қилинган нанозаррачалар ва уларнинг металл ионлари билан ҳосил қилган бирикмалари таҳлили учун фойдаланилган. ( Чемиcал Пҳйсиcс, 2026, 613, 113475, ИФ=2.8; Биоресоурcес анд Биопроcессинг, 2026, 13, 87, ИФ=6.3: Полйҳедрон, 2026, 296, 118215, ИФ=3.1). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish