Холмуродова Озода Сувонкуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Масала ва машқлар ечиш орқали бўлажак биология ўқитувчиларининг креатив компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8833. 
Илмий раҳбар: Азимов Ибрагимжон Тошпўлатович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.В.38.03 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимов Атаназар Каримович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади масала ва машқлар ечиш орқали бўлажак биология фани ўқитувчиларнинг креатив компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг креатив компетенсияларини ривожлантириш имкониятлари СТЕАМ ва халқаро баҳолаш дастурларига мос модернизациялашни фанлараро муаммоли-ижодий фикрлаш ва мултидисиплинар билимларни меҳнат бозори талабларига мувофиқлигини интенсив таъминлаш, инновацион ўзгарувчан муҳитининг креативлигини амалий вазиятларга йўналтириб лойиҳалаш рефлексив педагогик таҳлил асосида аниқланган; 
бўлажак биология фани ўқитувчиларининг креатив компетенсияларини ривожлантириш модели консептуал мақсадларни ҳаётий реконструксиялаш, креатив инновацион ечим вариантларини таққослаш, креатив рефлекция контекстида рақамли симулацион муҳитини ижодий фикрлаш ва ўзини ўзи таҳлил этишга йўналтирилган машқлар тизимини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак биология фани ўқитувчиларининг креатив компетенсияларини ривожлантириш методикаси касбий контекстдаги масала ва машқлар мазмунига биологик жараёнларни моделлаштиришнинг интегратив ва интердициплинар элементларини киритиш, таълим жараёнига интегратив, лойиҳалашган ва очиқ турдаги масалаларни визуаллаштириш ва технологик-диверсификациялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак биология ўқитувчиларининг креатив компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги касбий билимлар интеграциясини ностандарт ва ижодий-ҳаётий вазиятларга талқин этиш, инновацион ечимларни рақамли муҳитда тарқатиш ва трансформациялаш, гносеологик мазмунда рефлексив баҳолашни кучайтириш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак биологийа фани ўқитувчиларининг креатив компетенсияларини масала ва машқлар ечиш орқали ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг креатив компетенсийаларини ривожлантиришнинг дидактик имконийатларини биологик масала ва машқларнинг турларини креативликнинг даражалари бўйича таснифлаш орқали ўқитиш жараёни индивидуаллаштириш ва дифференциялаш жараёнларининг “потенсиалликдан долзарбликка кўчириб ўтказиш” тамойили билан идентивлигини бевосита ҳисобга олиш мантиқига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Биологиядан масала ва машқлар ечиш (Одам ва унинг саломатлиги)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-июндаги ПҚ-290-сон Қарори асосида молиявий ва академик мустақиллик берилган Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг  2024-йил 30-ноябрдаги 4/3.1-сонли қарори асосида берилган 2024-581У-491 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада,  талабаларнинг креатив компетенсияларини  ривожлантиришга қаратилган педагогик, психологик ва методик адабиётларни таҳлил қилиш учун шароит яратилган. 
бўлажак биология фани ўқитувчиларининг креатив компетенсияларини ривожлантириш технологияларини “фреер” ва “4К” моделига мувофиқ тарзда имитацион, муаммоли, жамоавий ижодий иш, кооператив, танқидий, лойиҳавий ўқитишнинг стратегияларининг модификацион вариантларини муаммоли-масалали ёндашувнинг методик имкониятлари ампликацияси бўйича мақсадли лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Биологияни ўқитишда инновацион технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-июндаги ПҚ-290-сон Қарори асосида молиявий ва академик мустақиллик берилган Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг  2024-йил 30-майдаги 10/4.1-сонли қарори асосида берилган 2024/214-У-294 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада,  инновацион таʼлим технологиялари асосида талаба-ларнинг креатив компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган; 
бўлажак биология фани ўқитувчиларининг креатив компетенсияларини ривожлантиришнинг функсионал моделининг амалий-технологик компонентини креатив дарсларни ташкил этишнинг мотивацион, мазмунли, мантиқий фикрлаш, компютерли кўмакчи тизим, рефлекция босқичларига мос биологик масала ва машқлар комплексини ТРИЗ-педагогикасининг инновацион жиҳатлари билан интегративлик даражаси мақбуллигига эришиш бўйича структуралаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Биологиядан масала ва машқлар ечиш (Одам ва унинг саломатлиги)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-июндаги ПҚ-290-сон Қарори асосида молиявий ва академик мустақиллик берилган Тошкент давлат педагогика университетининг Кенгашининг 2024-йил 30-ноябрдаги 4/3.1-сонли қарори асосида берилган 2024-581У-491 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак биологиа фани ўқитувчиларининг биология фанига оид креатив компетенсияларни ривожлантириш босқичлари ва баҳолаш мезонларини аниқлаш имконияти кенгайтирилган;
бўлажак биологийа фани ўқитувчиларининг креатив компетенсияларини ривожлантиришнинг методик таъминоти веб-квестли ёндашувга асосланган креатив масала ва машқларни “мета-касбий” сифатларни шакллантириш бўйича шахсга йўналтирилган таълимнинг кавазикасбий фаолият билан уйғунлигини таъминлашга қаратилган дидактик алгоритмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Биологиядан масала ва машқлар ечиш (Одам ва унинг саломатлиги)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-июндаги ПҚ-290-сон Қарори асосида молиявий ва академик мустақиллик берилган Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг  2024-йил 30-майдаги 10/4.1-сонли қарори асосида берилган 2024/214-У-294 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, биология фанларини ўқитиш жараёнида талабаларнинг масала ва машқлар ечиш орқали креатив компетенсияларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish