Исақов Бурхон Шуҳратжон ўғлининг

диссертация ҳимоясиз ихтиро патенти асосида асосида

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аммиакли селитрасини сифат кўрсаткичини яхшилаш учун сўнгги ишлов беришда қўлланиладиган антиёпишқоқ маҳсулотини маҳаллийлаштириш ва унинг ишлаб чиқариш технологиясини саноатга татбиқ қилиш”, 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/T6350.
Илмий раҳбар: Хамдамова Шохида Шерзодовна, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.T.19.06.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасининг ихтирога патентлари олинган: “Аммиакли селитрани ёпишқоқлигини ва чангланишини бартараф қилувчи таркиб” (№ IAP 7898; 24.12.2024 y.), “Минерал ўғитларни кондиционерлаш учун таркиб” (№ IAP 7900; 26.12.2024 y.).
II. Тадқиқотнинг мақсади: аммиакли селитрани сифат кўрсаткичини яхшилаш учун сўнгги ишлов беришда қўлланиладиган антиёпишқоқ маҳсулотини маҳаллийлаштириш ва унинг ишлаб чиқариш технологиясини саноатга татбиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Novoflow-3047” импорт антиёпишқоқ маҳсулотига муқобил сифатида А кичик гуруҳига мансуб ишлатилган саноат мойи, техник парафин, стеарин кислотаси ҳамда ОП-10 сирт фаол моддасидан иборат бўлган, компонентлар нисбатлари оптималлаштирилган янги таркибли “Anti-Stick” антиёпишқоқ маҳсулоти биринчи марта ишлаб чиқилган (ixtiro patenti № UZ IAP 7898);
“Anti-Stick” таркибининг аммиакли селитра гранулалари сиртида гидрофоб ҳимоя қатламини ҳосил қилиши ҳамда гранулалараро контакт зонасида ёпишиш кучларини пасайтириши ҳисобига донадорликнинг барқарор сақланиши таъминланиши, чангланиш ва агломерацияланиш жараёнлари камайиши экспериментал тадқиқотлар асосида исботланган (ixtiro patenti № UZ IAP 7898);
минерал ўғитларни кондиционерлаш учун базавий компонентларга қўшимча равишда гидролизланган полиакрилонитрил киритилган янги органоминерал таркиб биринчи марта ишлаб чиқилган (ixtiro patenti № UZ IAP 7900);
гидролизланган полиакрилонитрилнинг таркибга киритилиши гранулалар юзасида шаклланадиган ҳимоя қобиғининг механик барқарорлигини ошириши, чанг зарраларининг боғланишини кучайтириши ҳамда ташиш ва сақлаш жараёнларида иккиламчи чанг ҳосил бўлишини сезиларли даражада камайтириши илмий жиҳатдан асосланган (ixtiro patenti № UZ IAP 7900);
тоза саноат мойлари ўрнига ишлатилган саноат мойларидан фойдаланиш антиёпишқоқ ва кондиционер таркибларнинг технологик самарадорлигини сақлаган ҳолда маҳсулот таннархини камайтириш имконини бериши, шунингдек ресурс тежамкорлик ва иккиламчи хом ашёдан фойдаланиш нуқтайи назаридан мақсадга мувофиқлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аммиакли селитрани сифат кўрсаткичини яхшилаш учун сўнгги ишлов беришда қўлланиладиган антиёпишқоқ маҳсулотини маҳаллийлаштириш ва унинг ишлаб чиқариш технологиясини саноатга татбиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган таркиблар Ўзбекистон Республикасидаги минерал ўғит ишлаб чиқариш саноати корхоналарида жорий этилган, хусусан, “Фарғонаазот” АЖнинг “2022-2026 йилларда амалиётга татбиқ этиш учун истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Фарғонаазот” АЖнинг 2023 йил 21-декабрдаги, 2024 йил 11-июлдаги ва 2025 йил 11-декабрдаги 21D-сон далолатномалари). Натижада аммиакли селитрани сифат кўрсаткичини яхшилаш учун сўнгги ишлов беришда қўлланиладиган янги таркибли маҳаллий “Anti-Stick” антиёпишқоқ маҳсулотини мақбул таркибларини ишлаб чиқиш бўйича маълумотлар олиш имконини берган;
“Anti-Stick” антиёпишқоқ маҳсулотини ишлаб чиқариш технологияси “Ўзкимёсаноат” АЖнинг “2022-2026 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2024 йил 26-июлдаги 23-3-2330-сон ва 2025 йил 25-декабрдаги 13-3600-сон маълумотномалари). Натижада аммиакли селитра сифатини, саноати корхоналари ишлаб чиқариш жозибадорлигини оширишга имкониятлари кўрсатиб берилган, бу эса маҳсулот сифатини ошириш ва қўшимчалар импортини қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish