Гозиева Матлуба Турғуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бэриладиган фан тармоғи номи): “Зоминсув ҳавзасида туризмни ривожлантиришнинг табиий географик асослари”, 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Gr209.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Мухамажанович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика унивэрситэти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбэкистон Миллий унивэрситэти, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Нигматов Асқар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор; Шомуродова Шахноза Ғайратовна, география фанлари фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зоминсув ҳавзасининг туристик имкониятларидан оқилона фойдаланишнинг йўналишларини асослаш ҳамда истиқболда ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зоминсув ва унинг ирмоқлари ҳавзалари туристик-рекреацион мақсадларда фойдаланиш нуқтаи назаридан сифатий (қулай эмас, камроқ қулай, қулайроқ, қулай, жуда қулай) баҳоланган ҳамда йирик масштабли (1:100 000) Зоминсув ҳавзасининг ички ҳавзалар картаси яратилган;
Зоминсув ҳавзасининг табиий географик жараёнлар хавфи даражаси (паст, ўрта, юқори, жуда юқори) баҳоланган ва GAT дастури асосида йирик масштабли (1:100 000) табиий географик жараёнлар хавфи даражаси картаси яратилган;
Зоминсув ҳавзасининг туристик-рекреацион обектларни қамраб олган туристик маршрутлар ва уларнинг дастурлари ишлаб чиқилган ҳамда йирик масштабли (1:100 000) туристик картаси яратилган;
Зоминсув ҳавзасининг туристик-рекреацион обектларини тавсифлаш ва баҳолаш асосида улардан оқилона фойдаланиш ва туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зоминсув ҳавзасида туризмни ривожлантиришнинг табиий географик асослари бўйича олинган натижалар бўйича:
Зоминсув ва унинг ирмоқлари ҳавзаларини туризм ва рекреация мақсадларида фойдаланиш нуқтаи назаридан баҳолаш натижалари ва карталари Жиззах вилояти Туризм бошқармаси амалиётида Зоминсув ва унунг ирмоқлари ҳавзаларида туризм ва рекреация фаолиятини ташкил этишда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 4-августдаги 02-17/7979 сонли маълумотномаси). Натижада, Зоминсув ва унинг ирмоқлари ҳавзаларида туристик-рекреацион фаолиятини такомиллаштириш имконини берган;
GAT дастури асосида яратилган Зоминсув ҳавзасининг табиий географик хавфи даражаси картаси Жиззах вилояти туризм бошқармасида туристик маршрутларни лойиҳалаш ва туристик масканларни жойлаштириш амалиётида фойдаланилган. Натижада, ҳавзанинг табиий географик хавф зоналарини ҳисобга олган ҳолда туристик инфратузилма обектларини жойлаштириш ва хавфсиз туристик маршрутларни белгилаш тадбирларини такомиллаштириш имконини берган;
Зоминсув ҳавзасининг туристик-рекреацион обектларини ва ишлаб чиқилган туристик маршрутларни тасвирловчи йирик масштабли Зоминсув ҳавзаси туристик картаси Жиззах вилояти Туризм бошқармаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 4-августдаги 02-17/7979 сонли маълумотномаси). Натижада, “Зомин” эркин туристик зонасида туризмни ташкил этиш ва туристлар оқимини самарали бошқаришни такомиллаштириш имконини берган;
Зоминсув ҳавзасининг туристик-рекреацион обектларини тавсифлаш ва баҳолаш асосида ишлаб чиқилган оқилона фойдаланиш ва туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Жиззах вилояти Туризм бошқармаси амалиётида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026 йил 4-августдаги 02-17/7979 сонли маълумотномаси). Натижада, туристик маршрутларни ташкил этиш ва ҳудудий режалаштиришда туристик ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган.