Юлдашев Жасур Мансуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эркаклар бепуштлигида микрохирургик варикоцелектомия натижалари ва самарадорлигини баҳолаш”, 14.00.31 – Урология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2023.3.PhD/Tib3931.
Илмий раҳбар: Мухтаров Шухрат Турсунович, тиббиёт фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослашти00рилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSs.06/2025.27.12.Tib.08.01  рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Юлдашев Файзулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чов орқали кириш усулида бажариладиган микрохирургик варикоцелектомия самарадорлигини баҳолаш ва варикоцеле билан боғлиқ эркаклар бепуштлигида жуфтликларда табиий ҳомиладорликка эришиш кўрсаткичларини ўрганиш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мояк қон томирларининг допплерографияси билан ултратовуш текшируви варикоцеленинг И даражаси, ўнг томонлама ва икки томонлама ҳолатларини аниқлашда визуал-палпатор усулга нисбатан юқори ахборотли эканлиги исботланган;
варикоцеле билан боғлиқ бепуштликка эга эркакларда эякулят кўрсаткичларидаги ўзгаришлар улуши бепуштликнинг бирламчи ёки иккиламчилигига, жараённинг бир ёки икки томонлама эканлигига боғлиқ ҳолда статистик жиҳатдан сезиларли фарқ қилмаслиги ҳамда варикоцеленинг клиник даражаси билан ишончли тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд эмаслиги аниқланган;
варикоцелектомиядан кейин ҳомиладорлик юзага келиш частотаси иккиламчи бепуштликда бирламчига нисбатан юқори, шунингдек, икки томонлама операциядан кейин бир томонламага нисбатан юқори эканлиги аниқланган;
бирламчи бепуштлик ҳолатида олигоозооспермия, астенозооспермия ва нообструктив азооспермия (НОА) ташхисланган эркакларда, шунингдек иккиламчи бепуштликда олигоозооспермия ва астенозооспермия билан оғриган эркакларда чов орқали варикоцелектомиядан кейин аёлларда табиий ҳомиладорлик кузатилган бўлиб, спермограмма кўрсаткичлари нормада бўлган ҳолатларда микрохирургик чов орқали варикоцелектомия иккиламчи бепуштликда бирламчи бепуштликка нисбатан самаралироқ эканлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги хулоса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 декабрдаги 31-сонли баённомаси асосида берилган. Жорий этиш объекти сифатида «Эркаклар бепуштлигида икки томонлама варикоцелени ташхислашда мояк қон томирлари допплерографиясининг аҳамияти» номли услубий тавсиялар (2023 йил 22 декабр, №12-23/226-т) қабул қилинган.
Эркаклар бепуштлигида микрожарроҳлик варикоцелектомия натижалари ва самарадорлигини баҳолаш тадқиқот натижаларига кўра:
биринчи илмий янгилик: мояк қон томирларининг допплерографияси билан ултратовуш текшируви варикоцеленинг И даражаси, ўнг томонлама ва икки томонлама ҳолатларини аниқлашда визуал-палпатор усулга нисбатан ахборотлилиги юқори эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази урология Фарғона филиалида (2024 йил 4 январ, №16 буйруқ) ва Хоразм филиалида (2024 йил 4 январ, №21 буйруқ) амалиётга жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/43-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эркакларда бепуштлик ҳолатида варикоцеленинг И даражаси, ўнг ва икки томонлама шаклларини ўз вақтида ва аниқ ташхислаш ҳомиладорликка тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этишга хизмат қилади, бу эса оила ва никоҳни сақлашга ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: ўз вақтида жарроҳлик даволаш орқали узоқ муддатли медикаментоз терапияга эҳтиёжни камайтириш билан изоҳланади. Натижада, бир беморга дори воситалари харажатларидан 1700000 сўм, 82 нафар бемор учун эса 139400000; 
иккинчи илмий янгилик: варикоцеле билан боғлиқ бепуштликка эга эркакларда эякулят кўрсаткичлари ўзгарган беморлар улуши бепуштликнинг бирламчи ёки иккиламчилигига, жараённинг бир ёки икки томонлама бўлишига боғлиқ ҳолда фарқ қилмаслиги ва варикоцеленинг клиник даражаси билан аҳамиятли боғлиқликка эга эмаслиги аниқланганлиги Фарғона филиалида (2024 йил 4 январ, №16 буйруқ) ва Хоразм филиалида (2024 йил 4 январ, №21 буйруқ) амалиётга жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/43-сонли хулосаси)  Ижтимоий самарадорлиги; варикоцеленинг клиник даражасидан қатъи назар, уни ўз вақтида жарроҳлик йўли билан даволаш жуфтликларда ҳомиладорлик эҳтимолини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: самарасиз узоқ муддатли дори-дармон даволашини камайтириш орқали бир беморга 1700000 сўм, 82 нафар бемор учун 139400000 сўм тежамкорликка эришилган;
учинчи илмий янгилик: варикоцелектомиядан кейин ҳомиладорлик юзага келиш частотаси иккиламчи бепуштликда бирламчи бепуштликка нисбатан юқори, шунингдек, икки томонлама операциядан кейин бир томонлама операцияга нисбатан юқори эканлиги аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази урология Фарғона филиалида (2024 йил 4 январ, №16 буйруқ) ва Хоразм филиалида (2024 йил 4 январ, №21 буйруқ) амалиётга жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/43-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: варикоцеле билан оғриган беморларда жарроҳлик даволаш самарадорлигини башорат қилишда бепуштлик тури ва патологик жараённинг хусусиятларини ҳисобга олиш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: ўз вақтида даволаш орқали ортиқча харажатларни камайтириш, шунингдек, оилавий барқарорликни таъминлаш орқали жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Бир беморга 1700000 сўм, 82 нафар беморга жами 139400000 сўм маблағ иқтисод қилинди;
тўртинчи илмий янгилик: бирламчи бепуштлик ҳолатида олигоозооспермия, астенозооспермия ва нообструктив азооспермия (НОА) ташхисланган эркакларда, шунингдек иккиламчи бепуштликда олигоозооспермия ва астенозооспермия билан оғриган эркакларда чов орқали варикоцелектомиядан кейин аёлларда табиий ҳомиладорлик кузатилган бўлиб, спермограмма кўрсаткичлари нормада бўлган ҳолатларда микрохирургик чов орқали варикоцелектомия иккиламчи бепуштликда бирламчи бепуштликка нисбатан самаралироқ эканлиги аниқланлиги Фарғона филиалида (2024 йил 4 январ, №16 буйруқ) ва Хоразм филиалида (2024 йил 4 январ, №21 буйруқ) жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/43-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларни спермограмма ўзгаришларига қараб тўғри танлаш самарасиз даволаш ҳолатларини камайтиради ва жуфтликларни ўз вақтида ёрдамчи репродуктив технологияларга йўналтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: вақт ва молиявий ресурсларни тежаш билан изоҳланади, бир бемор учун 4 ойлик дори-дармон харажати 1700000 сўмни ташкил этади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish