Касимов Сафожон Самукджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “қовуқ бўйинчаси ва уретра простатик қисми облитерациясининг эндоскопик давоси”, 14.00.31 – Урология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2023.3. PhD/Tib3927.
Илмий раҳбар: Насиров Фуркат Рауфович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.08.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Аюбов  Бехзод  Алишерович, тиббиёт фанлари доктори;  Шадманов Мирзамахмуд Алишерович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эндоскопик реканализация усулини қўллаган ҳолда, орқа уретра ва қовуқ бўйинчасининг операциядан кейинги облитерацияси бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
орқа уретра ва қовуқ бўйинчаси облитерациясини рентгеноскопик назорат остида ўтказиладиган облитерация  зонасидаги чандиқ тўқималарнинг кейинги электрорезексияси билан якунланадиган сийдик йўлининг эндоскопик реканализацияси усули ишлаб чиқилган (ихтиро патенти  ИАП 06230); 
орқа уретра ва қовуқ бўйинчаси облитерацияси беморларда рентгенологик назорат остида бажариладиган эндоскопик реканализацияни қўллаш мумкин бўлган асосий мезонлар - уретра облитерациянинг узунлиги 30 мм дан ошмаслиги, сийдик қопи дренажи 5 хафтадан узоқ ўрнатилмаганлиги аниқланган;  
сийдик йўлларининг аралаш (микс) инфекцияси сийдик йўли ва сийдик қопининг бўйни склерозланган тўқималарнинг кейинги ТУР билан реканализация натижаларига салбий таъсири аниқланган;
уретранинг орқа қисми ва сийдик қопи бўйинчаси реканализациясидан кейинги асоратлар сийдик йўллари инфекциясининг қўзғалиши, асосан ўткир орхоепидидимит кўринишида намоён бўлиши аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сийдик йўли облитерацияси бўлган беморларни эндоскопик даволаш самарадорлигини баҳолаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари қуйидаги йўналишлар бўйича амалиётга жорий этилди:
биринчи илмий янгилик: орқа уретра ва қовуқ бўйинчаси облитерасиясини рентгеноскопик назорат остида ўтказиладиган облитерасия  зонасидаги чандиқ тўқималарнинг кейинги электрорезексияси билан якунланадиган сийдик йўлининг эндоскопик реканализасияси усули ишлаб чиқилганлиги Республика ихтиослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг Фарғона ва Хоразм филиаллари (04.01.2024йил РИУИАТМ Фарғона филиали - буйруқ №17; 04.01.2024йил РИУИАТМ Хоразм филиали - буйруқ №21) амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 17 декабр 31/38-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сийдик йўлининг простатик қисми ва сийдик қопи бўйинчаси облитерасияси билан касалланган беморларни умрбод систостомик дренаж билан юришига бархам бериш, бу эса ўз навбатида беморнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: сийдик йўлининг простатик қисми ва сийдик қопи бўйинчаси облитерасияси  касаллиги бўлган беморлар хар ойда систостомик дренажни алмаштириши беморга тахминан (РИУИАТМнинг прейскурантига кўра систостомик дренажни шифохонада алмаштириш 239300 сўмни ташкил қилади)   239300 ни ташкил қилса унда 1 йил давомида (239300*12=2871600) бемор 2871600 сўмни тежаб қолади. Хулоса: рентгеноскопик назорат остида ўтказиладиган, облитерасия зонасидаги чандиқ тўқималарнинг кейинги электрорезексияси билан якунланадиган сийдик йўлининг эндоскопик реканализасияси усули ишлаб чиқилиши беморларнинг хаётини яхшилашга олиб келди. Умрбод систостомик дренаж билан қолиб кетиши муқаррар бўлган беморларни ундан халос бўлишига имкон берган;
иккинчи илмий янгилик: орқа уретра ва қовуқ бўйинчаси облитерасияси беморларда рентгенологик назорат остида бажариладиган эндоскопик реканализасияни қўллаш мумкин бўлган асосий мезонлар - уретра облитерасиянинг узунлиги 30 мм дан ошмаслиги, сийдик қопи дренажи 5 хафтадан узоқ ўрнатилмаганлиги аниқланганлиги  Республика ихтиослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг Фарғона ва Хоразм филиаллари (04.01.2024йил РИУИАТМ Фарғона филиали - буйруқ №17; 04.01.2024йил РИУИАТМ Хоразм филиали - буйруқ №21) амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 17 декабр 31/38-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сийдик йўлининг простатик қисми ва сийдик қопи бўйинчаси облитерасияси билан касалланган беморларда уретра облитерасиясининг узунлиги 30 мм дан ошиши ва сийдик қопини дренажлашдан кейин 5 хафта ўтиши таклиф қилинаётган усулни самарасини камайтириши ва беморниг ахволини яхшиламаслиги мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: сийдик йўлининг простатик қисми ва сийдик қопи бўйинчаси облитерасияси  касаллиги бўлган беморларда бажарилаётган эндоскопик реканализасияни усули бошқа жаррохлик амалиётларига қараганда анча тежамкор бўлиб беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 728400 сўмга (РИУИАТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 242800 сўмни ташкил қилади) камайтиради. Хулоса: рентгеноскопик назорат остида ўтказиладиган, облитерасия  зонасидаги чандиқ тўқималарнинг кейинги электрорезексияси билан якунланадиган сийдик йўлининг эндоскопик реканализасияси усулини бажаришда уретра облитерасиясининг узунлиги 30 мм дан ошмаслиги ва сийдик қопини дренажлашдан кейин 5 хафтадан кўп вақт ўтмаслиги даволаш тактикасини оптималлаштириш ва тиббий самарадорлик ошишига олиб келган;
учинчи илмий янгилик: сийдик йўлларининг аралаш (микс) инфекцияси сийдик йўли ва сийдик қопининг бўйни склерозланган тўқималарнинг кейинги ТУР билан реканализасия натижаларига салбий таъсири аниқланганлиги Республика ихтиослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг Фарғона ва Хоразм филиаллари (04.01.2024йил РИУИАТМ Фарғона филиали - буйруқ №17; 04.01.2024йил РИУИАТМ Хоразм филиали - буйруқ №21) амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 17 декабр 31/38-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сийдик йўллари аралаш (микс) инфекцияси мавжуд бўлган беморларни аввало сийдик йўллари инфекциясини имкон даражада тозалашдан сўнг амалиётни бажариш беморларни тезроқ дренаждан халос этишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: сийдик йўлининг простатик қисми ва сийдик қопи бўйинчаси облитерасияси  касаллиги бўлган беморлар инфекциянинг доимий бўлиши даврий равишда беморга оғриқ қолдирувчилар, антибиотиклар, дренаж тиқилиб қолганда уни тозалашга ишлатиладиган дори ва увиш воситалари зарурдир. Юқорида айтиб ўтилган воситаларига хар ойда тахминан 150000 сўм керак бўлса унда 1 йил давомида  (150000*12=1800000) бемор 1800000 сўмни тежаб қолади. Хулоса: рентгеноскопик назорат остида ўтказиладиган, облитерасия  зонасидаги чандиқ тўқималарнинг кейинги электрорезексияси билан якунланадиган сийдик йўлининг эндоскопик реканализасияси усулини бажаришдан олдин имкон қадар беморларни инфекциядан тозалаш амалиётнинг самарали бўлишида мухим рўл тутган.
тўртинчи илмий янгилик: уретранинг орқа қисми ва сийдик қопи бўйинчаси реканализасиясидан кейинги асоратлар сийдик йўллари инфекциясининг қўзғалиши, асосан ўткир орхоепидидимит кўринишида намоён бўлиши аниқланганлиги Республика ихтиослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг Фарғона ва Хоразм филиаллари (04.01.2024йил РИУИАТМ Фарғона филиали - буйруқ №17; 04.01.2024йил РИУИАТМ Хоразм филиали - буйруқ №21) амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 17 декабр 31/38-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қандли диабет билан оғриган беморларда таклиф қилинаётган усулни асоратлари ва самарасиз бўлиши мумкинлигини инобатга олган холда, эндокринолог билан маслахатлашиб, қондаги шакар миқдорини имкон даражасида тушириб, кейин жаррохлик амалиётини таклиф қилиш, бўлиши мумкин бўлган асоратларни камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: сийдик йўлининг простатик қисми ва сийдик қопи бўйинчаси облитерасияси  касаллиги бўлган беморларда бажарилаётган эндоскопик реканализасияни қондаги шакар миқдори ва унинг асоратларига қарамасдан бажариладиган бўлса, унда бемор стасионарда 3-4 кун кўпроқ ётиши ва кўпроқ дори воситаларини қабул қилишга мажбур бўлади. Шифохонада тахминан 3 кун қолиш керак бўлса тўлов миқдори 728400 сўмга (РИУИАТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 242800 сўмни ташкил қилади), дори воситалар эса 3 кунга тахминан 300000 сўм атрофида бўлади. Хулоса:рентгеноскопик назорат остида ўтказиладиган, облитерасия  зонасидаги чандиқ тўқималарнинг кейинги электрорезексияси билан якунланадиган сийдик йўлининг эндоскопик реканализасияси усулини бажаришдан олдин имкон қадар қонда қанд миқдорини ва қандли диабетнинг асоратларини бартараф қилиш амалиётнинг самарали бўлишида мухим жойни эгаллайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish