Гуламова Гулшан Алмамадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз нерви невропатиясининг асоратланган шакллари комплекс даволаш ва нейрореабилитация усулларини оптималлаштириш», 14.00.12 – Тиббий реабилитология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Tib6264.
Илмий раҳбар: Хакимова Сохиба Зиёдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.04.
Расмий оппонентлар: Собирова Гузаль Наимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: асоратланган юз нерви невропатияси бўлган беморларни тиклашда табақалаштирилган нейрореабилитация протоколларини ишлаб чиқиш, илмий асослаш ва амалиётга татбиқ этиш орқали комплекс нейрореабилитация самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
House-Brackmann ва Sunnybrook шкалалари бўйича клиник баҳолаш асосида ЭНМГ ва УТТ маълумотлари билан биргаликда патологик синкинезиялар ва иккиламчи гемиспазмнинг дифференциал хусусиятлари ҳамда реабилитация салоҳиятини баҳолаш мезонлари аниқланган;
нейрореабилитациянинг ноқулай прогнозига оид миқдорий ЭНМГ-предикторлар (М-жавоб амплитудасининг 0,8 мВ дан пастлиги, R1 латентлигининг 14 мс дан юқорилиги, полифаз потенциалларнинг мавжудлиги, комбинациянинг AUC кўрсаткичи 0,93) белгиланган ва беморларни сурункали тус олиш хавфи бўйича стратификациялашнинг уч босқичли тизими ишлаб чиқилган;
юз нервининг асоратланган шаклларида нейрореабилитациянинг уч компонентли протоколи биринчи марта қиёсий баҳоланган ва асорат тури ҳамда сурункали тус олиш хавфига қараб уларни қўллаш бўйича табақалаштирилган кўрсатмалар ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган протоколлар қўлланилганда HADS бўйича психоэмоционал ҳолат ва SF-36 бўйича ҳаёт сифатининг 63,9% га ишончли яхшиланиши, таъсирнинг 6 ойдан сўнг катамнезда ҳам сақланиб қолиши исботланган (p<0,05).
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларини жорий этиш. Юз нерви невропатиясининг асоратланган шакллари комплекс даволаш ва нейрореабилитация усулларини оптималлаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида натижалар клиник амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026-йил 6-октябрдаги X199-сонли хулосаси асосида).
Биринчи илмий янгилик: House-Brackmann ва Sunnybrook шкалалари бўйича клиник баҳолаш асосида ЭНМГ ва УТТ маълумотлари билан биргаликда патологик синкинезиялар ва иккиламчи гемиспазмнинг дифференциал хусусиятлари ҳамда реабилитация салоҳиятини баҳолаш мезонлари аниқланган. Бу бўйича таклифлар "Юз нерви нейропатиясининг асоратланган шаклларини эрта ташхислаш ва прогнозлаш алгоритми" ва "Юз нерви шикастланишининг чўзилган шаклларида патогенетик терапия ва эстетик-функционал бузилишларини тиклаш алгоритми" номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф СамДТУ ҳузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институтига 2026-йил 2-июндаги 57-сонли буйруғи асосида ҳамда Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2026-йил 1-июндаги 62-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Даволаш натижасини олдиндан баҳолаш беморларни тўғри йўналтириш ва меҳнатга лаёқатли ёшдаги беморларнинг 81,5% ида мимик функцияларни тиклаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Паст реабилитация салоҳияти ўз вақтида аниқланганда самарасиз ва қиммат муолажалар тайинланмайди, бу ҳар бир бемор учун асоссиз харажатларни ўртача 3,2 млн сўмга камайтирди. Хулоса: Ботулинотерапия, радиочастотали таъсир ва фотобиомодуляцияни биргаликда қўллашга асосланган табақалаштирилган нейрореабилитация протоколларини жорий этиш клиник, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ.
Иккинчи илмий янгилик: нейрореабилитациянинг ноқулай прогнозига оид миқдорий ЭНМГ-предикторлар (М-жавоб амплитудасининг 0,8 мВ дан пастлиги, R1 латентлигининг 14 мс дан юқорилиги, полифаз потенциалларнинг мавжудлиги; комбинациянинг AUC кўрсаткичи 0,93) белгиланган ва беморларни сурункали тус олиш хавфи бўйича стратификациялашнинг уч босқичли тизими ишлаб чиқилган. Бу бўйича таклифлар "Юз нерви нейропатиясининг асоратланган шаклларини эрта ташхислаш ва прогнозлаш алгоритми" ва "Юз нерви шикастланишининг чўзилган шаклларида патогенетик терапия ва эстетик-функционал бузилишларини тиклаш алгоритми" номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф СамДТУ ҳузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институтига 2026-йил 2-июндаги 57-сонли буйруғи асосида ҳамда Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2026-йил 1-июндаги 62-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Юқори хавф гуруҳини эрта аниқлаш ушбу тоифадаги беморларнинг 74% ида оғир контрактуралар ва патологик синкинезиялар ривожланишининг олдини олиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Объектив предикторлар юқори технологияли ресурсларни прогнози салбий беморларга йўналтириш имконини берди, бу асоратларни узоқ муддат даволаш харажатларини камайтирди. Хулоса: Миқдорий ЭНМГ предикторларига асосланган уч босқичли табақалаштириш тизими юз нерви невропатиясининг асоратланган шаклларида нейрореабилитацияни шахсийлаштиришнинг клиник жиҳатдан асосланган воситаси ҳисобланади.
Учинчи илмий янгилик: юз нервининг асоратланган шаклларида нейрореабилитациянинг уч компонентли протоколи биринчи марта қиёсий баҳоланган ва асорат тури ҳамда сурункали тус олиш хавфига қараб уларни қўллаш бўйича табақалаштирилган кўрсатмалар ишлаб чиқилган. Бу бўйича таклифлар "Юз нерви нейропатиясининг асоратланган шаклларини эрта ташхислаш ва прогнозлаш алгоритми" ва "Юз нерви шикастланишининг чўзилган шаклларида патогенетик терапия ва эстетик-функционал бузилишларини тиклаш алгоритми" номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф СамДТУ ҳузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институтига 2026-йил 2-июндаги 57-сонли буйруғи асосида ҳамда Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2026-йил 1-июндаги 62-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Тўртта протокол (жумладан, изоляцияланган БТА) илк бор қиёсий баҳоланган. Патологик синкинезияларда БТА ва фотобиомодуляция, иккиламчи гемиспазмда БТА ва радиочастотали таъсир, юқори хавфда эса уч компонентли протокол энг яхши натижа бериши кўрсатилган. Иқтисодий самарадорлиги: Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик муддатининг 5 кунга қисқариши ҳар бир бемор учун 8,8 млн сўм иқтисодий самара берди. Хулоса: Протоколларни қўллаш бўйича табақалаштирилган кўрсатмалар асоратланган юз нерви невропатиясини шахсийлаштирилган нейрореабилитация қилишнинг клиник жиҳатдан самарали ечими ҳисобланади.
Тўртинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган протоколлар қўлланилганда HADS бўйича психоэмоционал ҳолат ва SF-36 бўйича ҳаёт сифатининг 63,9% га ишончли яхшиланиши, таъсирнинг 6 ойдан сўнг катамнезда ҳам сақланиб қолиши исботланган (p<0,05). Бу бўйича таклифлар "Юз нерви нейропатиясининг асоратланган шаклларини эрта ташхислаш ва прогнозлаш алгоритми" ва "Юз нерви шикастланишининг чўзилган шаклларида патогенетик терапия ва эстетик-функционал бузилишларини тиклаш алгоритми" номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф СамДТУ ҳузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институтига 2026-йил 2-июндаги 57-сонли буйруғи асосида ҳамда Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2026-йил 1-июндаги 62-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Асосий гуруҳдаги беморларнинг 81,5% ида психоэмоционал ҳолат ва ҳаёт сифатининг клиник жиҳатдан сезиларли яхшиланиши қайд этилди, бу эстетик нуқсони бор беморларнинг ижтимоий ҳаётга қайтишига ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: Стандарт терапия гуруҳига нисбатан 12 ойлик кузатув давомида такрорий госпитализациялар частотаси 4,2 баравар камайди, бу давлат бюджетининг тўғридан-тўғри тиббий харажатларини камайтиради. Хулоса: HADS ва SF-36 бўйича психометрик баҳолашни асоратланган юз нерви невропатияси бўлган беморлар нейрореабилитациясининг мажбурий мониторингига киритиш мақсадга мувофиқ.