Махкамов Отабек Мухаммаджоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Махсус иқтисодий зоналарда хорижий инвестиция лойиҳаларининг молиявий самарадорлигини баҳолаш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5716. 
Илмий раҳбар: Ҳошимов Жаҳонгир Равшанбек ўгли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Раззақов Жасур Хамрабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Махсус иқтисодий зоналарда хорижий инвестиция лойиҳаларининг молиявий самарадорлигини баҳолашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
махсус иқтисодий зоналарда хорижий инвестицияларни жалб қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида ЭСГ мезонларини инвестиция лойиҳаларини баҳолаш тизимига интеграция қилиш таклиф этилган;
махсус иқтисодий зоналарда юқори қўшилган қиймат яратувчи хорижий инвестиция лойиҳаларига лойиҳа рентабеллиги ва инвестиция ҳажмига қараб босқичма-босқич солиқ преференсияларини тақдим этиш таклиф этилган;
махсус иқтисодий зоналарда хорижий инвестиция лойиҳаларининг молиявий самарадорлигини баҳолашда инвестицияларнинг иқтисодий натижадорлиги ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини акс эттирувчи "Инвестиция фаоллиги индекси"ни жорий этиш зарурлиги асосланган;
махсус иқтисодий зоналарда хорижий инвестиция лойиҳаларини рағбатлантиришда божхона имтиёзларининг амал қилиш муддатини лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги, экспорт салоҳияти ва янги иш ўринлари яратиш кўрсаткичларига дифференциал тарзда қўллаш зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Махсус иқтисодий зоналарда хорижий инвестиция лойиҳаларининг молиявий самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
махсус иқтисодий зоналарда хорижий инвестицияларни жалб қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида ЭСГ мезонларини инвестиция лойиҳаларини баҳолаш тизимига интеграция қилиш таклифи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026-йил 7-сентябрдаги №05-77-4-01283-сон маълумотномаси). Натижада, инвестиция лойиҳаларининг экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув жиҳатлари бўйича барқарорлик даражасини комплекс баҳолаш ҳамда узоқ муддатли инвестициявий жозибадорлигини ошириш имконияти яратилади.
махсус иқтисодий зоналарда юқори қўшилган қиймат яратувчи хорижий инвестиция лойиҳаларига лойиҳа рентабеллиги ва инвестиция ҳажмига қараб босқичма-босқич солиқ преференсияларини тақдим этиш тизимини жорий этиш таклифи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026-йил 7-сентябрдаги №05-77-4-01283-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарадорликка эга ва катта ҳажмдаги хорижий инвестиция лойиҳаларини рағбатлантириш, инвесторларнинг солиқ юкини оптималлаштириш, инвестиция лойиҳаларининг рентабеллигини ошириш ҳамда махсус иқтисодий зоналарда юқори қўшилган қиймат яратиш ва янги иш ўринларини ташкил этиш имкониятлари кенгаяди.
махсус иқтисодий зоналарда хорижий инвестиция лойиҳаларининг молиявий самарадорлигини баҳолашда инвестицияларнинг иқтисодий натижадорлиги ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини акс эттирувчи "Инвестиция фаоллиги индекси"ни жорий этиш таклифи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026-йил 7-сентябрдаги №05-77-4-01283-сон маълумотномаси). Натижада, инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини комплекс ва обектив баҳолаш, молиявий ресурслардан фойдаланиш натижадорлигини ошириш, истиқболли лойиҳаларни аниқлаш ҳамда хорижий инвестицияларни юқори иқтисодий самара берувчи йўналишларга йўналтириш имконияти яратилади.
махсус иқтисодий зоналарда хорижий инвестиция лойиҳаларини рағбатлантириш мақсадида божхона имтиёзларининг амал қилиш муддатини лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги, экспорт салоҳияти ва янги иш ўринлари яратиш кўрсаткичларига дифференциал тарзда қўллаш таклифи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026-йил 7-сентябрдаги №05-77-4-01283-сон маълумотномаси). Натижада, юқори иқтисодий самарадорликка, экспорт салоҳиятига ва бандликни таъминлаш имкониятига эга бўлган инвестиция лойиҳаларини қўшимча рағбатлантириш, божхона имтиёзларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда махсус иқтисодий зоналарнинг инвестициявий жозибадорлигини кучайтириш имконияти яратилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish