Касимова (Негматова) Малика Носир қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эьлон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашё асосида тўқимачилик материалларини бўяш учун импорт ўрнини босувчи композицион материалларнинг самарали таркиблари ва уларни олишнинг инновацион технологиясини ишлаб чиқишнинг илмий асослари», 02.00.07 – Композицион, лок-буек ва резина материаллари кимеси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.3.DSc/T.1125.
Илмий маслаҳатчи: Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.Т.02.06.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Юлчиева Сурайё Бахрамовна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё асосида тўқимачилик материалларини бўяш учун импорт ўрнини босувчи композицион материалларнинг самарали таркиблари ва уларни олишнинг инновацион технологиясини ишлаб чиқишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
целлюлозали ва жунли тўқимачилик материалларини бўяш учун поливалент металл тузлари ва органоминерал компонентлар асосида самарали металл-комплекс композицион бўёқларни яратишнинг илмий асослари ишлаб чиқилган;
модификацияланган целлюлозали толалар тузилишида координацион фаол функционал марказларнинг шаклланиш хусусиятлари ҳамда уларнинг рангли металл-комплекс бирикмаларнинг ҳосил бўлиши, координацион маҳкамланиши ва стехиометриясига таъсири аниқланган;
жун толалари тузилишида рангли металл-комплекс бирикмаларнинг ҳосил бўлиш хусусиятлари ҳамда уларнинг кератиннинг функционал гуруҳлари билан координацион таъсирлашуви поливалент металл катионларининг табиати, композиция таркиби ва бўяш жараёни технологик омилларига боғлиқлиги аниқланган;
модификацияланган целлюлозали толалар тузилишида рангли металл-комплекс бирикмаларнинг ҳосил бўлиши ва координацион маҳкамланиш механизми таклиф этилган ҳамда илмий жиҳатдан асосланган бўлиб, унда уларнинг фиброин олигомерлари шакллантирган амин сақловчи функционал марказлар билан ўзаро таъсирлашиш хусусиятлари очиб берилган;
бўёқ композицияси компонентларининг кератин функционал гуруҳлари билан ўзаро таъсирлашиш механизми таклиф этилган ва илмий жиҳатдан асосланган бўлиб, жун толалари тузилишида рангли металл-комплекс бирикмаларнинг ҳосил бўлиши ҳамда координацион таъсирлашув хусусиятлари очиб берилган;
маҳаллий хомашё асосида темир, мис, никель ва кобальт тузлари ҳамда органик комплекс ҳосил қилувчиларни ўз ичига олган целлюлозали ва жунли тўқимачилик материалларини бўяш учун композицион бўёқларнинг мақбул таркиблари ишлаб чиқилган ва илмий жиҳатдан асосланган;
пахта, вискоза, арфалаш ва жун тўқимачилик материалларини бўяш учун рангли металл-комплекс бирикмалар ҳосил қилишнинг мақбул технологик режимлари аниқланган, жумладан композицион эритманинг pH қиймати (3,6–4,0), жараён ҳарорати (96–98 °C) ва ишлов бериш давомийлиги (5–6 дақиқа) аниқланиб, белгиланган колористик ҳамда эксплуатацион хусусиятларга эга бўёқлар олиш таъминланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашё асосида тўқимачилик материалларини бўяш учун импорт ўрнини босувчи композицион материалларнинг самарали таркиблари ва уларни олишнинг инновацион технологиясини ишлаб чиқишнинг илмий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган композицион бўёқлар ва уларни олиш технологияси «TashTib-Tex» МЧЖда амалиётга жорий этилган («O'ZTO'QIMACHILIKSANOAT» уюшмасининг 2026 йил 6 июлдаги 01/06-993-сон маълумотномаси). Натижада, оқсил толалари асосидаги тўқимачилик матоларини бўяш жараёнининг тезлигини 2,5 бараварга ошириш ҳамда пахта, вискоза, жун ва аралаш тўқимачилик материалларини бўяшда саноат миқёсида қўллаш имконини берган;
ишлаб чиқилган технология тажриба-саноат синовлари «PROGRESS», «TashTib-Tex», «INTER KOMPOZIT», «KOMPANIYA UNITEKS» корхоналари ҳамда «Хужум» фабрикасида амалиётга жорий этилган («O'ZTO'QIMACHILIKSANOAT» уюшмасининг 2026 йил 6 июлдаги 01/06-993-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу технологияни саноатда қўллаш мумкинлиги, қайта такрорланувчанлиги ва бўяш жараёни давомийлигини 2,5–3 баравар қисқартириш имконини берган;
маҳаллий хомашё асосида бўёқ композицияларини янги таркибини олишнинг ишлаб чиқилган технологик регламенти (ТР-01-2023-МХТК-КР) «TashTib-Tex» МЧЖ корхонасида жорий этилган (“O`ZTO`QIMACHILIK-SANOAT” уюшмасининг 2026 йил 6 июлдаги 01/06-993-сон маълумотномаси). Натижада, бўёвчи композиция билан оқсилли тола ва улар асосидаги матоларни бўяш, матонинг физик-механик хусусиятларига ижобий таъсир кўрсатиб, бўёвчи композицияларнинг нархини 1,5 баравар камайтириши ва тўқимачилик матоларини бўяш жараёнида қўллаш имконини берган.