Азизова Махбуба Ҳилол қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларнинг инновацион бошқарув компетенсияларини шакллантириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.4.PhD/Ped6847.
Илмий раҳбари: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Медетова Раушан Мамадияровна, педагогика фанлари доктори, профессор; Кахрамонов Хуршиджон Шуҳрат ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларнинг инновацион бошқарув компетенсияларини шакллантириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“рақамли ўқитувчи” фаолиятини ташкил этиш методикаси такомиллаштирилиб, унда талабани психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш, индивидуал ўқув дастурини лойиҳалаш ва ахборот-коммуникация технологиялари орқали ўқув ҳамда дарсдан ташқари вазифаларни режадан ташқари вақтда бажаришни таъминловчи функсиялар тизими асосланган;
инновацион бошқарув компетенсиясини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини ўқув жараёнига вақт чеклови, қарор қабул қилиш ва ресурслар учун ахборот етарлилиги каби бошқарув фаолиятига хос вазиятларни имитация қилувчи таълим муҳитини жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
олий таълимда инновацион бошқарув модели стратегик инновацион бошқарув ва функсионал инновацион бошқарувнинг ўзаро боғлиқ икки тури асосида ОТМ ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, ташқи муҳитни таҳлил қилиш, инновацияларни яратиш, жорий этиш ва тижоратлаштириш жараёнларини уйғун бошқариш тартибини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари талабаларида инновацион бошқарув компетенсиясини ривожлантириш модели талабалар шахсий фазилатларини шакллантиришнинг педагогик тамойиллари, инновацион бошқарув компетенсиясининг таркибий қисмлари, функсиялари, мезонлари ва даражалари ҳамда рақамлаштирилган таълим муҳитининг уч ўлчовли педагогик имкониятларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларнинг инновацион бошқарув компетенсияларини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“рақамли ўқитувчи” фаолиятини ташкил этиш методикаси такомиллаштирилиб, унда талабани психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш, индивидуал ўқув дастурини лойиҳалаш ва ахборот-коммуникация технологиялари орқали ўқув ҳамда дарсдан ташқари вазифаларни режадан ташқари вақтда бажаришни таъминловчи функсиялар тизимини асослашга доир таъвсиялар бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун тайёрланган “Интерактив таълим асослари” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-августдаги 02/01-01-72-сонли маълумотномаси). Натижада, рақамли таълим муҳитида талабаларни индивидуал қўллаб-қувватлаш ва ўқув фаолиятини мослашувчан ташкил этиш орқали таълим жараёнининг самарадорлигини оширишга эришилган;
инновацион бошқарув компетенсиясини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини ўқув жараёнига вақт чеклови, қарор қабул қилиш ва ресурслар учун ахборот етарлилиги каби бошқарув фаолиятига хос вазиятларни имитация қилувчи таълим муҳитини жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи асосида бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун тайёрланган “Таълим бошқарувидаги сўнгги ўзгаришлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-августдаги 02/01-01-72-сонли маълумотномаси). Натижада, бошқарув фаолиятига хос вазиятларни моделлаштириш асосида талабаларда инновацион бошқарув компетенсияларини шакллантириш ҳамда қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги оширилган;
олий таълимда инновацион бошқарув модели стратегик инновацион бошқарув ва функсионал инновацион бошқарувнинг ўзаро боғлиқ икки тури асосида ОТМ ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, ташқи муҳитни таҳлил қилиш, инновацияларни яратиш, жорий этиш ва тижоратлаштириш жараёнларини уйғун бошқариш тартибини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид таклиф “Интерактив таълим асослари” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-августдаги 02/01-01-72-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида стратегик ва функсионал инновацион бошқарув жараёнларини уйғун ташкил этиш ҳамда инновацияларни самарали жорий этиш механизмларини такомиллаштиришга эришилган;
олий таълим муассасалари талабаларида инновацион бошқарув компетенсиясини ривожлантириш модели талабалар шахсий фазилатларини шакллантиришнинг педагогик тамойиллари, инновацион бошқарув компетенсиясининг таркибий қисмлари, функсиялари, мезонлари ва даражалари ҳамда рақамлаштирилган таълим муҳитининг уч ўлчовли педагогик имкониятларини интеграциялаш асосида таклифлар “Таълим бошқарувидаги сўнгги ўзгаришлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-августдаги 02/01-01-72-сонли маълумотномаси). Натижада, рақамлаштирилган таълим муҳитининг педагогик имкониятлари асосида талабаларда инновацион бошқарув компетенсиясини ривожлантириш ҳамда касбий ва шахсий сифатларни шакллантириш самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish