Бегматов Давлатжон Ибадуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари бошқарувида шахснинг касбий компетенсиясини ривожлантириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4655.
Илмий раҳбари: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Хилола Махмутовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Саидов Машал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим бошқарувида шахснинг касбий компетенсиясини ривожлантиришни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим тизими трансформацияси ва рақобат кучайиши шароитида бошқарув кадрларининг касбий компетенсиясини ривожлантиришнинг назарий асослари “компетентлик” тушунчасини касбий, ижтимоий-психологик ва шахсий сифатларни ўзаро бирлаштирувчи интегратив категория сифатида асослаш ҳамда олий таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув ваколатлари мазкур компетенсияни баҳолашнинг устувор таркибий қисми сифатида аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
олий таълим тизимида бошқарув кадрларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган махсус дастурлар ва интеграл моделни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш, ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш ва раҳбарлар тайёргарлигини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш таклифи асосланган;
иқтисодиёт бакалавриат таълим йўналиши талабаларида олий таълим бошқаруви соҳасига оид касбий компетенсияни ривожлантириш услуби мазкур жараённи таъминлашга қаратилган баҳолаш воситалари, илмий ёндашувлар ва ўқув-методик материалларни танлаш ҳамда тизимлаштиришнинг методик асослари орқали такомиллаштирилган;
бўлажак иқтисодчи мутахассисларда бошқарув соҳасига оид касбий компетенсияни ривожлантиришнинг педагогик тизими компетенсия ривожланганлик даражасини баҳолаш мезон ва кўрсаткичлари, таъсир этувчи педагогик омиллар ҳамда зарур шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда компетенсиявий ёндашув асосида “Касбий компетентлик” дастурий таъминотини таълим жараёнига татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида замонавий раҳбар бошқарув ходимларини тайёрлашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
олий таълим тизими трансформацияси ва рақобат кучайиши шароитида бошқарув кадрларининг касбий компетенсиясини ривожлантиришнинг назарий асослари “компетентлик” тушунчасини касбий, ижтимоий-психологик ва шахсий сифатларни ўзаро бирлаштирувчи интегратив категория сифатида асослаш ҳамда олий таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув ваколатлари мазкур компетенсияни баҳолашнинг устувор таркибий қисми сифатида аниқлаш орқали такомиллаштиришга доир тавсиялар “Таълим сиёсати” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 14-июлдаги 228-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 02/02-02-181-сон 2023-йил 12-декабрдаги маълумотномаси). Натижада, таълим тизими бошқарувдаги шахснинг касбий компетенсияларини ривожлантириш ва ўқув-услубий фаолиятни сифат жиҳатдан такомиллаштириш имконияти яратилган;
олий таълим тизимида бошқарув кадрларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган махсус дастурлар ва интеграл моделни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш, ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш ва раҳбарлар тайёргарлигини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш таклифи асослашга оид топшириқлар “Инсон ресурсларини ривожлантириш ва лидерлик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 26-июндаги 211-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 02/02-02-181-сон 2023-йил 12-декабрдаги маълумотномаси). Натижада, мазкур топшириқлар асосида олий таълим тизими бошқарувидаги шахснинг касбий компетенсиясини ривожлантириш, таълим жараёнида ўқув дастурларини мақсадли амалга ошириш давомида қиймат-семантик компонентнинг ижобий динамикаси такомиллаштирилган;
иқтисодиёт бакалавриат таълим йўналиши талабаларида олий таълим бошқаруви соҳасига оид касбий компетенсияни ривожлантириш услуби мазкур жараённи таъминлашга қаратилган баҳолаш воситалари, илмий ёндашувлар ва ўқув-методик материалларни танлаш ҳамда тизимлаштиришнинг методик асослари орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар “Таълим сиёсати” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 14-июлдаги 228-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 02/02-02-181-сон 2023-йил 12-декабрдаги маълумотномаси). Натижада, олий таълим тизими бошқарувида шахснинг иқтисодий касбий компетенсиясини ривожлантириш моделини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
бўлажак иқтисодчи мутахассисларда бошқарув соҳасига оид касбий компетенсияни ривожлантиришнинг педагогик тизими компетенсия ривожланганлик даражасини баҳолаш мезон ва кўрсаткичлари, таъсир этувчи педагогик омиллар ҳамда зарур шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда компетенсиявий ёндашув асосида “Касбий компетентлик” дастурий таъминотини таълим жараёнига татбиқ этиш орқали такомиллаштиришнинг асосий воситаси сифатида “Инсон ресурсларини ривожлантириш ва лидерлик” номли дарслик яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан 08.11.2023 санасидаги 006802-рақамли Гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 02/02-02-181-сон,
12-декабр 2023-йилдаги маълумотномаси). Натижада, таълим тизими бошқарувидаги муайян аниқ ўқув вазифаларини бажара олиш бўйича касбий компетенсияларини ривожлантиришга еришилган.