Нутфиева Дилдора Нусратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида инклюзив таълим бошқаришни такомиллаштириш”, 13.00.07-Таълимда менежмент (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.3.PhD/5280.
Илмий раҳбари: Юлдашев Мақсуджон Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Хилолахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Саидов Машал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ногиронлиги бўлган талабалар учун олий таълимда тенг имкониятларни таъминлаш, уларнинг академик ва касбий муваффақиятга эришишига кўмаклашувчи омилларни аниқлаш, инклюзив таълимни бошқариш ва стратегик режалаштириш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, молиявий ҳамда институционал ресурслардан самарали фойдаланишга қаратилган бошқарув ёндашувларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларининг инклюзив таълим самарадорлигини аниқлашда Маълумотларни қамраб олиш таҳлили (ДЕА) моделига асосланган CCР/БCC ёндашуви таклиф этилган, бунда профессор-ўқитувчилар ресурси, молиялаштириш, махсус хизматлар ва инфратузилма кириш омиллари сифатида, ногирон талабалар қамрови, таълимда ушлаб қолиш (ретентион) даражаси, битирувчилар улуши ва сифат кўрсаткичлари эса чиқиш натижалари сифатида танлаб олинган. Ушбу ёндашув ОТМлар кесимида самарадорликни миқдорий баҳолаш, бенчмаркинг марказларини аниқлаш ҳамда оптималлаштириш захираларини илмий асосда белгилаш имконини яратилган;
олий таълим муассасаларида инклюзив таълим самарадорлигини тавсифловчи “Инклюзив қамров коеффициенти”, “Таълимда давомийлик коеффициенти” ва “Битирув самарадорлиги коеффициенти” каби кўрсаткичлар тизимлаштирилган ҳамда уларни комплекс баҳолаш механизми таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида инклюзив таълимни ташкил этишдаги инфратузилмавий, технологик, педагогик ва бошқарув муаммоларини бартараф этишга қаратилган сунъий интеллект ва рақамли технологияларга асосланган такомиллаштириш механизмлари таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида инклюзив таълим муҳитини бошқаришнинг дидактик модели ишлаб чиқилган ҳамда унда мониторинг, таҳлил, мослаштириш ва қарор қабул қилиш босқичларининг ўзаро интеграциялашган механизми асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертациянинг натижалари бўтича ишлаб чиқилган таклиф ва амалий тавсиялари асосида қуйдаги натижалар эришилган:
олий таълим муассасаларида инклюзив таълимни бошқаришни такомиллаштириш олий таълим муассасаларининг инклюзив таълим самарадорлигини аниқлашда маълумотларни қамраб олиш таҳлили (ДЕА) моделига асосланган CCР/БCC ёндашуви таклиф этилган, бунда профессор-ўқитувчилар ресурси, молиялаштириш, махсус хизматлар ва инфратузилма кириш омиллари сифатида, ногирон талабалар қамрови, таълимда ушлаб қолиш (ретентион) даражаси, битирувчилар улуши ва сифат кўрсаткичлари эса, чиқиш натижалари сифатида танлаб олинган. Ушбу ёндашув ОТМлар кесимида самарадорликни миқдорий баҳолаш, бенчмаркинг марказларини аниқлаш ҳамда оптималлаштириш захираларини илмий асосда белгилаш имконини яратилганлигига оид таклифлар “Хорижий тил” Тҳе Фореигн Лангуаге (Гуиде то эcономиcс) ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 1-январ санадаги 21-сон буйруғига асосан 21-01 нашр рухсатномаси).  Натижада, ногиронлиги бўлган талабаларда таълим жараёнида фаол ва тенг иштирок этишини таъминлашга йўналтирилган инклюзив таълим имкониятлари кенгайтирилди;
олий таълим муассасаларида инклюзив таълим самарадорлигини тавсифловчи “Инклюзив қамров коеффициенти”, “Таълимда давомийлик коеффициенти” ва “Битирув самарадорлиги коеффициенти” каби кўрсаткичлар тизимлаштирилган ҳамда уларни комплекс баҳолаш механизми таклиф этилган ва таклифлар “Энглиш фор тҳе тоурисм: опен доорс, опен миндс: а гуиде то тоурисм праcтиcес” номли ўқув қўлланманинг  мазмунига киритилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 11-март санадаги 97-сон буйруғига асосан 97-16 нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида инклюзив таълимнинг қамрови, таълимда давомийлик ва битирув натижаларини тизимли равишда баҳолаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда таълим жараёнини такомиллаштириш бўйича бошқарув қарорларини илмий асосда қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилди;
олий таълим муассасаларида инклюзив таълимни ташкил этишдаги инфратузилмавий, технологик, педагогик ва бошқарув муаммоларини бартараф этишга қаратилган сунъий интеллект ва рақамли технологияларга асосланган такомиллаштириш механизмлари таклиф этилди ҳамда ундан олий таълим муассасалари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнларида фойдаланиш имкониятлари асосланган такомиллаштириш таклифлари оид таклифлар “Хорижий тил” Тҳе Фореигн Лангуаге (Гуиде то эcономиcс) ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 1-январ санадаги 21-сон буйруғига асосан 21-01 нашр рухсатномаси).  Натижада олий таълим муассасаларида инклюзив таълимни ташкил этиш ва бошқариш жараёнларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish