Жураева Мафтуна Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Техника йўналиши талабаларининг инглиз тилидаги нутқий компетенсиясини коллаборатив ёндашув асосида ривожлантириш методикаси (қурилиш муҳандислиги: бино ва иншоотлар қурилиши таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9202.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тажибаев Гайратжон Шовдорович, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.15.04.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Собирова Махбуба Юсупджановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Сайдалиев Саидумар, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади коллаборатив ёндашув асосида талабаларни инглиз тилидаги нутқий компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бино ва иншоотлар қурилиши ихтисослиги талабаларининг нутқий компетенсияларини ривожлантиришда “Cоллаборативе Спеакинг+Wритинг” ўқитиш технологиясини қўллашнинг педагогик шарт-шароитлари, лингвистик ва психолингвистик омиллар уйғунлигида касбий-амалий тайёргарлик стандартларига мос ҳолда илмий-методик жиҳатдан такомиллаштирилган;
“сторйтеллинг” ва “лабиринт” (муаммоли-навигацион) методларини CДИО (Ғоя - Лойиҳалаштириш - Амалга ошириш - Ишлатиш) модели контекстида интеграциялаш орқали талабаларнинг инглиз тилида касбий нутқ, коммуникатив ва коллаборатив фаолиятини ривожлантириш механизми таклиф этилган;
инглиз тилида амалий фаолиятга тайёрлашнинг коллаборатив ёндашувига асосланувчи “cоллаборативе Спеакинг+Wритинг” технологиясини “Леарнинг Тогетҳер” ҳамкорликдаги ўрганиш консепсиясининг мақсадли, мазмуний, жараёнли ва натижавий компонентларни интеграциялашни кучайтириш ҳамда индивидуал ўқув муҳитида юзага келадиган амалий-касбий вазиятларни моделлаштириш орқали такомиллаштирилган;
қурилиш муҳандислиги: бино ва иншоотлар қурилиши таълим йўналиши малака талабларининг касбий компетенсияси таркибида инглиз тили бўйича таклиф этилаётган методология ва такомиллаштирилган методик таъминот самарадорлигига тажриба-синов ишлари жараёнида эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника йўналиши талабаларининг инглиз тилидаги нутқий компетенсиясини коллаборатив ёндашув асосида ривожлантириш методикаси бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
техника йўналиши талабаларининг инглиз тилидаги нутқий компетенсиясини коллаборатив ёндашув асосида ривожлантириш жараёнида “Cоллаборативе Спеакинг+Wритинг” ўқитиш технологияларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитларига оид таклиф ва тавсиялар “Бино ва иншоотлар эксплуатацияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (ТАҚУ, 2025-йил 7-ноябр, №1/78-2 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада Бино ва иншоотлар эксплуатацияси фанини коллаборатив ёндашув асосида ва инглиз тили билан фанлараро алоқадорликда ўқитишнинг услубий таъминоти яратилган;
таклиф этилган “сторйтеллинг” ва “лабиринт” (муаммоли-навигацион) методларини CДИО (Ғоя - Лойиҳалаштириш - Амалга ошириш - Ишлатиш) модели контекстида интеграциялаш орқали талабаларнинг инглиз тилида касбий нутқ, коммуникатив ва коллаборатив фаолиятини ривожлантириш механизмидан фойдаланган ҳолда wеб-платформа ва унинг мобил қурилмаларда фойдаланишга мослаштирилган дастури яратилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 3-ноябрдаги 56127 ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 17-декабрдаги №02/01-01-598-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг нутқий компетенсиясини обектив баҳолаш, ўқув жараёнидаги бўшлиқларни оператив аниқлаш ва дифференциал ёндашув асосида таълим сифатини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
қурилиш муҳандислиги: бино ва иншоотлар қурилиши таълим йўналиши малака талаблари таркибидаги касбий компетенсияларни ривожлантиришга қаратилган методология ва такомиллаштирилган методик таъминотнинг самарадорлиги тажриба-синов ишлари жараёнида текширилган таклифлар Ўзбекистон Миллий Телерадиоканали “Наманган вилояти телерадиокани” давлат муассасаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиоканали “Наманган вилояти телерадиокани” давлат муассасаси томонидан 2025-йил 24-декабрда берилган 02-4-279-сонли маълумотнома). Натижада талабаларнинг инглиз тилидаги касбий ва соҳавий нутқий компетенсиясини ривожлантириш методикаси оммалаштирилган.