Sayt test rejimida ishlamoqda

Авлокулов Анвар Зиядуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий натижалар ҳисоби ва аудити методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Iqt115.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Акрам Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиқулов Абдимўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Каримов Неъматулла Фатхуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: молиявий натижалар ҳисоби ва аудити методологиясини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бухгалтерия ҳисобида молиявий натижалар кўрсаткичлари бўйича ахборотлар қамровини кенгайтириш ва шаффофлигини оширишда прагматик концепцияни қўллаш таклиф этилган;
хўжалик юритувчи субъектларда маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархини аниқлашда  “чиқим”, “сарф” ва “харажат” категорияларининг иқтисодий моҳияти аниқланган ва уларни қўллаш механизми такомиллаштирилган;
молиявий натижалар ҳисоби бўйича ички назорат методикасини такомиллаштиришда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот назоратининг уч босқичли алгоритми ишлаб чиқилган;
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ҳамда молиявий ҳисоботнинг бошқа шакллари аудитини самарали ташкил қилишда аудиторлик фаолиятига “ҳалоллик” принципи киритилган;
молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини шакллантириш, молиявий натижалар аудитини режалаштириш, маҳсулотларни сотиш ва молиявий натижалар аудитини ташкил қилиш, маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойдани текшириш, асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларни текшириш йўналишларини белгилаш орқали аудиторлик текширувларини ўтказиш услуби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Молиявий натижалар ҳисоби ва аудити методологиясини тaкoмиллaштириш бўйичa олинган илмий натижалар aсoсидa:
бухгалтерия ҳисобида молиявий натижалар кўрсаткичлари бўйича ахборотлар қамровини кенгайтириш ва шаффофлигини оширишда прагматик концепцияни қўллаш борасидаги таклифлардан Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан молиявий ҳисобот халқаро стандартларини маҳаллий амалиётга имплиментациялаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2019 йил 20 мартдаги  66/1-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифларнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида бухгалтерия ҳисобида молиявий натижалар кўрсаткичларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари даражасида шакллантириш имкониятини берган ва ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг оқилона ва тезкор тарзда қарор қабул қилиш имкониятини яратган;
бухгалтерия ҳисобида “чиқим”, “сарф” ва “харажат” категорияларига аниқлик киритиш борасидаги таклифлардан Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан маҳсулот (иш, хизмат) таннархини аниқлаш бўйича услубий қоидаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2019 йил 20 мартдаги  66/1-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифларнинг aмaлиётгa жорий этилиши хўжалик юритувчи субъектларда улар фаолиятининг асосий кўрсаткичи – таннарх категориясини бухгалтерия ҳисобида аниқ акс эттириш имконини берган;
молиявий натижалар ҳисоби бўйича ички назорат методикасини такомиллаштириш бўйича таклифлардан “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ ва “Қорасув пахта тозалаш” АЖда ички назорат самарадорлигини таъминлашда фойдаланилган (“Ўздонмаҳсулот” АКнинг 2019 йил 15 февралдаги  14-1-23/82-303-сон,  “Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 1 мартдаги  02-23/14-57-сон маълумотномалари). Мaзкур тaклифларнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида молиявий натижалар ҳисоби бўйича ички назоратнинг самарали амаллари қўлланилишига эришилган, молиявий ҳисоботларни назорат қилишнинг уч босқичли алгоритми қўлланилиб, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган. Натижада 2018 йилда “Қорасув пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг бошқа операцион харажатлари 290,1 миллион сўмга камайишига эришилган;  
аудитни самарали ташкил қилишда аудиторлик фаолиятига “ҳалоллик”  принципини киритишга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги  ДС 17-02-35/383-2737-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва молиявий ҳисоботнинг бошқа шакллари аудитини самарали ташкил этишга хизмат қилган;
молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини шакллантириш, молиявий натижалар аудитини режалаштириш, маҳсулотларни сотиш ва молиявий натижалар аудитини ташкил қилиш, маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойдани текшириш, асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларни текшириш бўйича илмий таклифлардан 5230900-“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Аудит” фани бўйича тайёрланган дарсликка киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 декабрдаги 1000-сонли буйруқ, 1000-019 рақамли гувоҳнома). Ушбу таклифларнинг дарсликка киритилиши молиявий натижалар аудитининг назарий-услубий жиҳатларини такомиллаштириш ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish