Бурханова Машхурахон Муҳаммад қизининг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Ўзбек тилидаги персептив лексик бирликларнинг антропоцентрик тадқиқи, 10.00.01 – Ўзбек тили (Филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Fil678.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Розикова Гулбахор Зайлобидиновна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc 05/2025.27.12.Fil.15.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муҳайё Хакимова, филология фанлари доктори, профессор; Шохиста Махмараимова, филология фанлари доктори, профессор; Дилноза Жамолитдинова, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги персептив лексик бирликларнинг когнитив-семантик, функсионал-прагматик ва лингвопоетик хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сенсор лингвистиканинг назарий-методологик асослари соҳага оид илмий адабиётлар негизида умумлаштирилиб, персептуал лексиканинг антропоцентрик модели ишлаб чиқилган, бу модел “инсон”, “сезги”, ”идрок”,  “сенсор тажриба”, “тафаккур”, “консепт” “тил”, “нутқ” каби ментал, когнитив ва лисоний босқичлардан иборат тизимли ҳодиса эканлиги илмий ва назарий далиллар билан исботланган;
персептуал лексик бирликлар инсоннинг сенсор тажрибаси, идрок фаолияти, ментал-когнитив жараёнлари ва лисоний тафаккурининг узвийлиги, борлиқни ички интуиция, ҳиссий сезим каби белгилар асосида идрок этиши, баҳолаши ва консептуаллаштиришининг лисоний тасвирига асосланган йиғиндиси эканлиги назарий жиҳатдан асосланган;
визуал, аудиал, олфактор, тактил ва таъм-маза каби идрок модуси тушунчалари асосида персептуал лексик бирликларнинг лингвосемантик модели ишлаб чиқилган ҳамда ҳар бир идрок модуси доирасида мазкур бирликларнинг номинатив-семантик, когнитив, аксиологик ва прагматик хусусиятларини белгиловчи ўлчов мезони белгиланган;
ўзбек тилидаги персептуал лексиканинг лингвокогнитив табиати очиб берилиб, сенсор ахборотнинг лисоний шаклга трансформацияланишида бевосита сезги, персептив образ, ментал репрезентация ва консептуал билимларнинг ўзаро уйғунлашуви далилланган;
  персептуал бирликларнинг бадиий матндаги функсионал-прагматик имкониятлари аниқланиб, уларнинг образ яратиш, персонажнинг руҳий-эмоционал ҳолатини ифодалаш, макон ва муҳитни тасвирлаш, эстетик таъсирни кучайтириш ҳамда муаллифнинг индивидуал-бадиий консепсиясини шакллантиришдаги вазифалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги персептив лексик бирликларнинг антропоцентрик тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
сенсор лингвистиканинг назарий-методологик асослари соҳага оид илмий адабиётлар негизида умумлаштирилиб, персептуал лексиканинг антропоцентрик модели ишлаб чиқилган, бу модел “инсон”, “сезги”, ”идрок”,  “сенсор тажриба”, “тафаккур”, “консепт” “тил”, “нутқ” каби ментал, когнитив ва лисоний босқичлардан иборат тизимли ҳодиса эканлиги илмий ва назарий далиллар билан исботланганлигига доир хулосалардан 2023-2025-йилларда Ўзбекистон давлат Хореография академиясида бажарилган “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3-202003161-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли лугʻати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат Хореография академиясининг 2026-йил 25-августдаги 1/04-91-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари амалий лойиҳа доирасида тайёрланган луғатнинг мукаммаллашувига хизмат қилган;
персептуал лексик бирликлар инсоннинг сенсор тажрибаси, идрок фаолияти, ментал-когнитив жараёнлари ва лисоний тафаккурининг узвийлиги, борлиқни ички интуиция, ҳиссий сезим каби белгилар асосида идрок этиши, баҳолаши ва консептуаллаштиришининг лисоний тасвирига асосланган йиғиндиси эканлиги назарий жиҳатдан асосланганлигига доир хулоса ва таклифлардан 2023-2024-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс сан'атини тарғиб этишга багʻишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги ИЗ-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳа доирасида, хусусан, “Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-французча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат Хореография академиясининг 2026-йил 25-августдаги 1/04-92-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир сезги аъзоси функсияси билан шаклланувчи идрок модусига оид персептив лексика гуруҳи мавжудлиги ҳақидаги қарашлар лойиҳа доирасида яратилган луғатнинг мукаммаллашувига хизмат қилган;
сенсор ахборотнинг лисоний шаклга трансформацияланишида бевосита сезги, персептив образ, ментал репрезентация ва консептуал билимларнинг ўзаро уйғунлашуви далилланганлиги, персептуал бирликларнинг бадиий матндаги функсионал-прагматик имкониятлари аниқланиб, уларнинг образ яратиш, персонажнинг руҳий-эмоционал ҳолатини ифодалаш, макон ва муҳитни тасвирлаш, эстетик таъсирни кучайтириш ҳамда муаллифнинг индивидуал-бадиий консепсиясини шакллантиришдаги вазифалари аниқланганлигига доир маълумотлардан 2023-2025-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2026-йил 2-сентябрдаги 252-сон маълумотномаси). Натижада персептив идрок модусига оид тушунчалар ва уларнинг когнитив асослари таҳлили юзасидан амалга оширилган тадқиқот хулосалари лойиҳа маълумотларининг мукаммаллашувига хизмат қилган;
визуал, аудиал, олфактор, тактил ва таъм-маза каби идрок модуси тушунчалари асосида персептуал лексик бирликларнинг лингвосемантик модели ишлаб чиқилган ҳамда ҳар бир идрок модуси доирасида мазкур бирликларнинг номинатив-семантик, когнитив, аксиологик ва прагматик хусусиятларини белгиловчи ўлчов мезони аниқланганлигига доир илмий натижа ва хулосалардан 2025–2026-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси ”Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт” ҳамда ”Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2026-йил 25-августдаги 26-36-100-сон маълумотномаси). Натижада персептуал ва консептуал категорияларга оид илмий-амалий қарашлар асосида тайёрланган радиодастурларнинг мазмунан мукаммаллашувига эришилган.     

Yangiliklarga obuna bo‘lish