Норжигитов Фирдавс Нодиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли этиологияли бурун обструкциясини бартараф этишга қаратилган жаррохлик ёндашувларини оптималлаштириш» 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Tib6701.
Илмий раҳбар: Джураев Жамолбек Абдукахарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc. 06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Шарипов Санжар Саломович, тиббиёт фанлари доктори, досент; Мухаммадиева Гулмира Амантаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Сеул давлат университети Бунданг клиникаси (Жанубий Корея).
Диссертасиянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бурун бўшлиғи ҳолатини комплекс клиник-функсионал, эндоскопик ва MSKT орқали баҳолаш асосида жарроҳлик ёндашувларини оптималлаштириш, шунингдек, ноксимон апертура (апертура пириформис)нинг анатомо-морфометрик ҳолатини аниқлаш ва жарроҳлик коррекцияси усулини танлашни индивидуаллаштириш учун махсус дастур ишлаб чиқиш орқали турли этиологияга эга бурун бўшлиғи обструкцияси бўлган беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли этиологияли бурун обструкцияси бўлган беморларда ички бурун клапани, ноксимон апертура ва бурун бўшлиғи олдинги сегментининг морфометрик кўрсаткичлари комплекс баҳоланиб, уларнинг бурун орқали нафас олиш бузилиши даражаси билан боғлиқлиги исботланган;
бурун обструкциясининг клиник намоён бўлишида бурун тўсиғи деформасияси ва пастки бурун чиғаноқлари гипертрофияси, ноксимон апертура торлиги ҳамда ички бурун клапани соҳасидаги анатомик-функсионал ўзгаришлари таъсири аниқланган;
ноксимон апертура ва ички бурун клапани ҳолатини объектив баҳолашда эндоскопия, MSKT ва ринопневмотахометрия курсаткичларининг даражасига кура узгаришлари аниқланган;
бурун обструкцияси бўлган беморларда индивидуал анатомик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик даволаш тактикасини танлашга мўлжалланган компютер дастури самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда беморларни реабилитасия қилиш хусусиятларини баҳолаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича 2025-йил 24-ноябрдаги №11-25/771-т-сонли хулосаси билан тасдиқланган.
Биринчи илмий янгилик: илк бор турли этиологияли бурун обструкцияси бўлган беморларда ички бурун клапани, ноксимон апертура ва бурун бўшлиғи олдинги сегментининг морфометрик кўрсаткичлари комплекс баҳоланиб, уларнинг бурун орқали нафас олиш бузилиши даражаси билан боғлиқлиги асосланган. Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт Кенгашининг 2025-йил 24-ноябрдаги №11-25/771-т хулосаси билан тасдиқланган “Бурун клапани торайишлари ҳолатини баҳолаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025-йил 18-декабрдаги 76/77-сонли) ва Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги Ю.Отабеков номли клиникасининг (2025-йил 9-декабрдаги 151/152-сонли) буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мазкур ёндашув бурун обструкциясининг анатомик-функсионал сабабларини аниқлашга, даволаш натижаларини яхшилашга ва беморларда бурун орқали нафас олиш функцияси тикланиши ҳисобига ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс морфометрик баҳолаш орқали ташхислаш ва даволаш тактикаси оптималлаштирилиб, такрорий текширувлар, самарасиз муолажалар ва қайта мурожаатлар сони камайтирилган. Натижада бир бемор учун харажатлар ўртача 210 000 сўмга қисқариб, 50 нафар бемор ҳисобида йиллик иқтисодий самара 10 500 000 сўмни ташкил этган. Хулоса: илмий янгилик бурун обструкциясида ички бурун клапани ва олдинги сегмент морфометрик кўрсаткичларини баҳолаш асосида ташхислаш ҳамда жарроҳлик тактикасини оптималлаштиришга имкон берган.
Иккинчи илмий янгиликбурун обструкциясининг клиник намоён бўлишида бурун тўсиғи деформасияси ва пастки бурун чиғаноқлари гипертрофияси, ноксимон апертура торлиги ҳамда ички бурун клапани соҳасидаги анатомик-функсионал ўзгаришлари таъсири аниқланган. Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт Кенгашининг 2025-йил 24-ноябрдаги №11-25/771-т хулосаси билан тасдиқланган “Бурун клапани торайишлари ҳолатини баҳолаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025-йил 18-декабрдаги 76/77-сонли) ва Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги YU.Otabekov номли клиникасининг (2025-йил 9-декабрдаги 151/152-сонли) буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ноксимон апертура торлиги ва ички бурун клапани соҳасидаги анатомик-функсионал ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ташхис қўйиш бурун обструкциясини аниқ баҳолаш, беморларда бурун орқали нафас олишни яхшилаш ва ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: бурун обструкциясида патогенетик омилларни аниқ баҳолаш орқали такрорий текширувлар, самарасиз даволаш усуллари ва қайта мурожаатлар сони камайтирилган. Натижада бир беморга сарфланадиган тиббий харажатлар ўртача 180000 сўмга қисқариб, ушбу ёндашув 50 нафар беморга татбиқ этилганда йиллик иқтисодий самара 9000000 сўмни ташкил этган. Хулоса: бурун обструкцияси патогенезида ноксимон апертура ва ички бурун клапани ўзгаришларининг аҳамиятини асослаб, ташхислаш сифатини ошириш, даволаш тактикасини индивидуаллаштириш ва тиббий-иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.
Учинчи илмий янгилик: MSKT ва эндоскопик текширувлар асосида ноксимон апертура ва ички бурун клапани ҳолатини объектив баҳолашга хизмат қилувчи диагностик мезонлар ишлаб чиқилиб, уларнинг бурун обструкциясини ташхислаш ва жарроҳлик амалиёти ҳажмини режалаштиришдаги информативлиги аниқланган. Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт Кенгашининг 2025-йил 24-ноябрдаги №11-25/772-т хулосаси билан тасдиқланган “Бурун клапани торайишларини бартараф этишни жарроҳлик усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025-йил 18-декабрдаги 76/77-сонли) ва Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги YU.Otabekov номли клиникасининг (2025-йил 9-декабрдаги 151/152-сонли) буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: MSKT ва эндоскопик текширувлар асосида ноксимон апертура ҳамда ички бурун клапани ҳолатини объектив баҳолаш бурун обструкциясини аниқ ташхислаш, жарроҳлик амалиёти ҳажмини тўғри режалаштириш ва даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган. Натижада беморларда бурун орқали нафас олиш функцияси тикланиб, ҳаёт сифати яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: диагностик мезонларни амалиётга жорий этиш такрорий текширувлар, асоссиз кенг ҳажмли жарроҳлик аралашувлари ва қайта мурожаатлар сонини камайтирган. Натижада бир бемор ҳисобига харажатлар ўртача 195000 сўмга қисқариб, 50 нафар беморда умумий иқтисодий самара 9750000 сўмни ташкил этган. Хулоса: мазкур ёндашув бурун обструкциясини объектив ташхислаш, жарроҳлик ҳажмини мақбул режалаштириш ва тиббий-иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилган.
Тўртинчи илмий янгилик: бурун обструкцияси бўлган беморларда индивидуал анатомик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик даволаш тактикасини танлашга мўлжалланган компютер дастури ишлаб чиқилиб, унинг операсиядан кейинги функсионал натижаларни яхшилаш ва асоратлар хавфини камайтиришдаги амалий самарадорлиги исботланган. Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт Кенгашининг 2025-йил 24-ноябрдаги №11-25/772-т хулосаси билан тасдиқланган “Бурун клапани торайишларини бартараф этишни жарроҳлик усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025-йил 18-декабрдаги 76/77-сонли) ва Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги YU.Otabekov номли клиникасининг (2025-йил 9-декабрдаги 151/152-сонли) буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: компютер дастуридан фойдаланиш бурун обструкцияси бўлган беморларда индивидуал анатомик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда жарроҳлик тактикасини тўғри танлаш, операсиядан кейинги функсионал натижаларни яхшилаш ва асоратлар хавфини камайтириш имконини берган. Натижада беморларда бурун орқали нафас олиш тикланиб, ҳаёт сифати яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: жарроҳлик тактикасини компютер дастури асосида индивидуал танлаш асоссиз кенг ҳажмли амалиётлар, қайта жарроҳлик аралашувлари ва реабилитасия харажатларини камайтирган. Натижада бир нафар бемор ҳисобига харажатлар ўртача 205000 сўмга қисқариб, 50 нафар беморда умумий иқтисодий самара 10250000 сўмни ташкил этган. Хулоса: мазкур илмий янгилик бурун обструкциясида жарроҳлик даволаш тактикасини индивидуаллаштириш, операсиядан кейинги натижаларни яхшилаш ва тиббий-иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилган.