Турдиев Сардор Ўткир ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Табиий ва техноген хусусиятли талафотларнинг олдини олишнинг назарий ва экспериментал асосларини такомиллаштириш (Энергетика обектлари мисолида)” мавзусида, 05.10.02 — “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ихтисослигида.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2025.1.DSc/T915. (2025/1 сон)
Илмий маслаҳатчи: т.ф.д., (DSc), проф. Б.Т.Ибрагимов;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази ҳузуридаги илмий кенгаш қошидаги бир марталик Илмий кенгаш PhD.34/2025.27.12.T.01.01.
Расмий оппонентлар: Тошкент давлат архитектура-қурилиш университети кафедра профессори, техника фанлари доктори, профессор Сиддиқов Икромжон Иминжанович, техника фанлари доктори, профессор Муртазаев Қувондиқ Мустафаевич, техника фанлари доктори, профессор Шермухамедов Улуғбек Забихулаевич.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иссиқлик электростанцияларида содир бўлиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли талафотларнинг олдини олишда ёнғин ўчириш куч ва воситаларининг тактик–техник имкониятларини оширишга эришиш ва улардан фойдаланиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
иссиқлик электростанцияларида ёнғинларни бартараф қилиш ва ёнғинларни ривожланиши шароитида тезкор-тактик ҳисоблаш ишлари амалга ошириш, ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнининг тўхташига олиб келадиган фавиулодда вазиятларни бартараф этиш имкон берадиган моделларининг самарали усуллари такомиллаштирилган;
ёнғинларни тарқалишини олдини олиш учун куч ва воситаларнинг етарли бўлишини баҳолаш услубияти тадқиқ қилиш орқали, содир бўлган ёнғинларни тезкорлик билан бартараф этиш, авария қутқарув ишларини ташкиллаштиришнинг янги механизми ва куч ва воситаларнинг етарлилигини баҳолаш услубияти ва математик модели ишлаб чиқилган;
иссиқлик электростанцияларининг иш қобилиятини сақлашни ҳисобга олган ҳолда объектда содир бўлаётган ёнғинни бартараф қилишга қодир куч ва воситаларни жамлашнинг тактик-техник хусусияти асосида шакллантирилишига ва хавфли ёнғин омилларидан ҳимоя қилишни моделлаштириш усуллари асосида уларнинг таъсирини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш асосланган;
ёнғинларнинг бартараф қилишда биринчи марта тахмин қилинган ёнғинни ўчириш вақти, ИЕСларининг асосий бинолари учун ёнғинларни ўчириш бартараф этиш асосида ҳисоблаб чиқилган (биноларнинг турига қараб 26 дан 89 м2/соатгача), бу ёнғинни бартараф этиш учун зарур бўлган куч ва воситаларнинг оптималлаштирилган вариантлари ишлаб чиқилган;
ёнғинни ўчириш учун куч ва воситаларнинг етарлилигини баҳолаш, ёнғин бўлинмаларининг тактик ҳаракатлари учун турли шароитлари ва иссиқлик электростанцияларининг иш қобилиятини сақлаб қолиш учун уни амалга оширишда таққосланадиган тактик имкониятларга эга бўлган обектни ёнғин бўлинмаларидаги харажатларини 15–22% гача камайтиришга эришилган;
таклиф этилаётган намунадаги резина-металл асосли демпфер қурилмасининг сейсмик таъсирларга бардошлиги эканлиги, асосий пойдевори ва пастки қаватлари, четки горизонтал элементларининг (ригеллар) таянч кесимларида эгувчи динамик кучларга таъсирини 15–17% гача, ригелларнинг сейсмик куч таъсирларига бардошлилигини эса, 14–17 % гача ортиришнинг оптимал вариантлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий ва техноген хусусиятли талафотларнинг олдини олишнинг назарий ва экспериментал асосларини такомиллаштириш борасида илмий натижалар бўйича:
Иссиқлик электростанцияларида содир бўладиган ёнғинларни бартараф қилиш усулининг вазифаси энергетика обектлари биноларида битта ёнғин ривожланиши шароитида тезкор–тактик ва муҳандислик–техник тадбирлар комплексини ҳисоблаш ишлари амалга оширилган тадқиқот натижалари Тошкент вилояти, Қибрай тумани ИЕСга амалиётга жорий этилган.(Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2025 йил 30 январдаги 05/05/30–156–сонли маълумотномаси).
Натижада иссиқлик электростанцияларининг иш қобилиятини сақлаб қолиш, авария-қутқарув ишларини ташкиллаштириш, тактик имкониятларга эга бўлган обектлар ёнғин бўлимларининг самарадорлигини ошириш харажатларини 15–22% гача камайтиришга, биноларнинг четки горизонтал элементларининг (ригеллар) таянч кесимларида эгувчи динамик кучларга таъсирини 15–17% гача, ригелларнинг сейсмик куч таъсирларига бардошлилигини эса, 14–17% гача ортириш хусусиятига эга эканлигини исботлаш имконини берган.