Шарипов Шаҳриёр Шамсиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимининг ташкилий-иқтисодий меҳанизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5627
лмий раҳбар: Пардаев Олим Мамаюнусович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети
ИК фаолият олиб кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар: Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Очилова Ҳилола Фармоновна;Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жўлибой ўғли Ойбек.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
I. Тадқиқотнинг мақсади: мақсади туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвесторлар, жамоатчилик институтлари ҳамда таълим ва эксперт ташкилотлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни таъминловчи “давлат–бизнес–жамоатчилик–таълим” (Қуаттро) ҳамкорлик тизимини жорий этиш мақсадида таълим ва эксперт ташкилотлари томонидан кадрлар тайёрлаш, лойиҳаларни илмий ҳамда маслаҳат жиҳатидан қўллаб-қувватлаш асосида дуал таълим моделида ОТМлар, туризм ва давлат ташкилотлари ўртасида уч томонлама “Education–Industry–Government” ҳамкорлиги, шартномавий амалиёт ва молиявий рағбатлантириш тизими моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича таклифлар асосланган;
“Туристик маҳсулотларни ривожлантириш лойиҳа офиси” тузилмасини ташкил этиш мақсадида туризм соҳасини малакали кадрлар билан таъминлашни назарда тутувчи замонавий таълим дастурлари ва амалий кўникмаларга асосланган ўқув тизимини шакллантиришни амалга оширувчи “Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш” бўйича лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳини ташкил қилиш асосида “Smart Hospitality Systems” рақамли туризм, “Лангуаге and Service Этиқуетте in Tourism” тил ва сервис этикети, “Ливинг-лаб” симуляторлар ёндашуви ва халқаро сертификатлаш таълим модулларидан фойдаланиш бўйича таклифлар асосланган;
Самарқанд вилоятида 18 та меҳмонхона ташкил қилиш, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини яратиш ҳамда тадбиркорлик субектлари томонидан 1700 нафар иш ўрнини соя иқтисодиётидан чиқариш мақсадида Халқаро туризм академияси Самарқанд кампусида 5 та малака ошириш ва 2 та қайта тайёрлаш таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш самарадорлигини баҳолаш учун “Tourism Education Efficiency Framework” (таълим сифати, амалиёт/дуал таълим улуши, иш берувчи баҳоси) интеграциялашган моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича таклифлар асосланган;
туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимининг ривожланиш тенденциялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида Самарқанд вилоятида туристик дестинацияларни 2030-йилга қадар ривожлантиришнинг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
III. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инвесторлар, жамоатчилик институтлари ҳамда таълим ва эксперт ташкилотлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни таъминловчи “давлат–бизнес–жамоатчилик–таълим” (Қуаттро) ҳамкорлик тизимини жорий этиш мақсадида таълим ва эксперт ташкилотлари томонидан кадрлар тайёрлаш, лойиҳаларни илмий ҳамда маслаҳат жиҳатидан қўллаб-қувватлаш асосида дуал таълим моделида ОТМлар, туризм ва давлат ташкилотлари ўртасида уч томонлама “Education–Industry–Government” ҳамкорлиги, шартномавий амалиёт ва молиявий рағбатлантириш тизими моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ–161-сон “2026–2027-йилларда ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва туристик салоҳиятни ошириш” бўйича “Чора-тадбирлар дастури”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 1-июлдаги 02-17/6757-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш туризм корхоналарининг малакали кадрлар билан таъминланиш даражасини ошириш, амалиёт улушини 20 % дан 40 % гача ва битирувчилар бандлигини 82 % гача етказишга хизмат қилган;
“Туристик маҳсулотларни ривожлантириш лойиҳа офиси” тузилмасини ташкил этиш мақсадида туризм соҳасини малакали кадрлар билан таъминлашни назарда тутувчи замонавий таълим дастурлари ва амалий кўникмаларга асосланган ўқув тизимини шакллантиришни амалга оширувчи “Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш” бўйича лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳини ташкил қилиш асосида “Smart Hospitality Systems” рақамли туризм, “Лангуаге and Service Этиқуетте in Tourism” тил ва сервис этикети, “Ливинг-лаб” симуляторлар ёндашуви ва халқаро сертификатлаш таълим модулларидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ–161-сон “2026–2027-йилларда ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва туристик салоҳиятни ошириш” бўйича “Чора-тадбирлар дастури”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 1-июлдаги 02-17/6757-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш таълим дастурларини меҳнат бозори талабларига мослаштириш ҳамда халқаро сертификатли битирувчилар улушини 30% гача оширишга хизмат қилган;
Самарқанд вилоятида 18 та меҳмонхона ташкил қилиш, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини яратиш ҳамда тадбиркорлик субектлари томонидан 1700 нафар иш ўрнини соя иқтисодиётидан чиқариш мақсадида Халқаро туризм академияси Самарқанд кампусида 5 та малака ошириш ва 2 та қайта тайёрлаш таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш самарадорлигини баҳолаш учун “Tourism Education Efficiency Framework” (таълим сифати, amaliyot/dual таълим улуши, иш берувчи баҳоси) интеграциялашган моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ–161-сон “2026–2027-йилларда Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар” режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 1-июлдаги 02-17/6757-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш Самарқанд вилоятида 18 та меҳмонхона ташкил этиш ҳамда 1700 нафар иш ўрнини соя иқтисодиётидан чиқаришга замин яратган;
туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимининг ривожланиш тенденциялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида Самарқанд вилоятида туристик дестинацияларни 2030-йилга қадар ривожлантиришнинг прогноз параметрлари Туризм қўмитаси томонидан туризм соҳасини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари ва дастурларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 1-июлдаги 02-17/6757-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз параметрларидан фойдаланиш ҳудудларда кадрлар сиёсатини илмий асосда режалаштириш ҳамда Самарқанд вилоятига хорижий туристлар оқимини 2030-йилда 2 баробарга етказиш имкониятларини асослашга хизмат қилган.