Мустафаев Билолбек Эшмурод ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистондаги кичик ва ўрта корхоналарга меҳнат хафсизлиги маданиятини баҳолаш учун диагностик индекс ишлаб чиқиш”, 05.10.01- Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/T6298
Илмий раҳбар: Саидов Жаҳонгир Эгамбердиевич, техника фанлари номзоди, дотсен.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази ҳузуридаги илмий кенгаш PhD.34/2025.27.12.T.01.01.
Расмий оппонентлар: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш Маркази кафедра мудири т.ф.д., профессор Нурмаматова Раҳима Раҳмановна; Ренессанс таълим университети “Матиматика ва табиий фанлар” кафедраси профессори т.ф.д., профессор Нарзиев Шавқиддин Муртозаевич.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қуриш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистондаги кичик ва ўрта корхоналарга меҳнат хафсизлиги маданиятини комплекс баҳолаш учун диагностик индекс ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кичик ва ўрта корхоналар учун миллий, ҳуқуқий-ташкилий жиҳаддан етти ўлчовли; меъёрий-ҳуқуқий, раҳбарият мажбурияти, ресурслар ва инфратузилма хусусияти, хавфларни бошқариш ва мониторинг қилиш, ходимларнинг мулоқот маданияти, ўқитиш ва малака ошириш ҳамда ҳодисаларни ўрганиш кетма-кетлигига асосланган диагностик индекс ишлаб чиқилишига эришилган;
Fuzzy Delphi ва Fuzzy AHP методологик ёндашувини биргаликда қўллаш орқали, ноаниқликни ҳисобга олувчи оғирлик коеффитсиенти CR=0,017<0,10 асосида хафсизлик маданияти баҳоланган, геометрик агрегациянинг хавфсизлик компонентларини аниқлаш усуллари такомиллаштирилган;
корхоналар маълумотларини статистик гуруҳлаштириш асосида диагностик индексни ишончли ва барқарор психометрик калибрлаш ҳамда конфирматор (CFA) ва Итем Респонсе Theory (IRT) усуллари орқали меҳнат хавфсизлиги маданияти ва ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ўртасида тескари боғлиқлик қонуниятининг конструктив ечимлари ишлаб чиқилишига эришилган;
OSCI-UZ усулини қўллаш орқали кичик ва ўрта корхоналарнинг базавий баллари 50,6-70 оралиқда бўлиши, корхоналарнинг 62,5 фоизи “Проактив” (61–80 балл), 37,5 фоизи “Ҳисоб-китобли” (41–60 балл) даражада эканлиги, барча корхоналарда меъёрий-ҳуқуқий жиҳат энг кучли ва ҳодисалардан ўрганишнинг оптимал ечимлари аниқланишига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистондаги кичик ва ўрта корхоналарда меҳнат хавфсизлиги маданиятини баҳолаш учун диагностик индекс ишлаб чиқиш мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий меъёрий-ҳуқуқий ва ташкилий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат хавфсизлиги маданиятини комплекс баҳолашнинг етти ўлчовли, 42 та индикаторга асосланган OSCI-UZ (Occupational Safety Culture Index–UZ) диагностик индекс модели, Fuzzy Delphi ва Fuzzy AHP усулларини интеграциялаш орқали эксперт баҳолашларидаги ноаниқликларни ҳисобга олувчи оғирлик коеффитсиентларини аниқлаш усули ҳамда геометрик агрегациялаш асосида хавфсизлик маданияти компонентларини ўзаро компенсацияланишини чекловчи баҳолаш алгоритми амалиётга Қашқадарё вилоятидаги 7 та кичик ва ўрта корхонада хамда Россия-Ўзбекистон “AVTOTRAKTORRADITOR” қўшма корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025-йил 29-августдаги 04/798-сонли маълумотномаси).
Натижада, кичик ва ўрта корхоналарда меҳнат хавфсизлиги маданияти даражасини комплекс ва миқдорий баҳолаш, хавфсизликни бошқариш тизимидаги заиф жиҳатларни аниқлаш, эксперт баҳолашларидаги ноаниқликларни камайтириш ҳамда меҳнат хавфсизлигини оширишга қаратилган устувор чора-тадбирларни илмий асослаш имконини берган. Ишлаб чиқилган диагностик индекснинг ишончлилиги ва барқарорлиги психометрик калибрлаш, конфирматор омил кичик ва ўрта корхоналар учун миллий, ҳуқуқий-ташкилий асосда етти ўлчовли, меъёрий-ҳуқуқий, раҳбарият мажбурияти, ресурслар ва инфратузилма хусусияти, хавфларни бошқариш ва мониторинг қилиш, ходимларнинг мулоқот маданияти, ўқитиш ва малака ошириш ҳамда ҳодисаларни ўрганиш кетма-кетлиги диагностик индексга асосланган ҳолда ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish