Маматкулов Кудратжон Эргашевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Фермер хўжаликларини рақамли трансформация асосида иқтисодий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.04 - “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4815.
Илмий раҳбар: Тошпўлатов Дилшодбек Шермухаммедович, иқтисодиёт фанлари номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.08/2025.27.12.I.03.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Султанов Баходир Файзуллаевич - иқтисодиёт фанлари доктори, профессор ва Умаров Омонилла Сайдаминович - иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Фермер хўжаликларида рақамли трансформация жараёнларини комплекс таҳлил қилиш, унинг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсирини баҳолаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда рақамли трансформация асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг рақамли трансформация даражасини ифодаловчи 0 - 1 оралиғида ҳисобланадиган комплекс самарадорлик индекси (CEI) ишлаб чиқилган ва унинг асосида фермер хўжаликлари рақамли трансформациянинг жуда паст (0 - 0,25), паст (0,26 - 0,50), ўрта (0,51 - 0,75) ҳамда юқори (0,76 - 1,00) даражаларига таснифланган;
пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида суғориш жараёнларини такомиллаштириш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида суғориш учун зарур сув миқдорини ҳисоблаш, сув сарфини мониторинг қилиш, натижаларни меъёрий кўрсаткичлар билан таққослаш ҳамда улар асосида тавсиялар шакллантириш функцияларини ўзида мужассамлаштирган контур асосидаги ер ости сувларини рақамли мониторинг қилиш тизими ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришни давлат томонидан комплекс қўллаб-қувватлашнинг сиёсий-ҳуқуқий чора-тадбирлар, инновациялар, молиявий қўллаб-қувватлаш, солиқ имтиёзлари, кадрлар тайёрлаш, электрон давлат хизматлари, IT инфратузилма ва техник таъминот йўналишларини ўзаро боғлиқ ягона тизимга бирлаштирувчи интеграциялашган механизми тавсия этилган;
Андижон вилояти фермер хўжаликларида пахта ялпи ҳосилининг рақамлаштириш бўйича малака ошириш харажатлари ҳамда ер ости сувлари рақамли мониторинги кўрсаткичларига боғлиқлигини ифодаловчи кўп омилли эконометрик модел асосида 2030-йилгача пахта ялпи ҳосили ҳамда рақамлаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳажми бўйича прогноз ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Рақамли трансформация асосида фермер хўжаликларида ишлаб шиқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг рақамли трансформация даражасини баҳолаш учун 0 - 1 оралиғида ҳисобланадиган комплекс самарадорлик индекси (CEI) асосида уларни жуда паст (0 - 0,25), паст (0,26 - 0,50), ўрта (0,51 - 0,75) ва юқори (0,76 - 1,00) даражаларга таснифлаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги №05/04-04-463-сон маълумотномаси). Натижада фермер хўжаликларининг рақамли трансформация даражасини баҳолаш, уларни тегишли тоифаларга ажратиш ҳамда рақамлаштириш бўйича устувор йўналишларни белгилаш имконияти яратилган;
фермер хўжаликларида сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминловчи рақамли бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги №05/04-04-463-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида суғориш жараёнларини мониторинг қилиш ва оптималлаштириш имконияти яратилган ҳамда енгил механик таркибли тупроқларда сизот сувларидан фойдаланиш улуши ўртача 36,4 фоизни, оғир механик таркибли тупроқларда эса 33,8 фоизни ташкил этиши асосланган;
фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришни давлат томонидан комплекс қўллаб-қувватлашнинг интеграциялашган механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги №05/04-04-463-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида рақамлаштириш жараёнларини ягона тизим асосида бошқариш, давлат сиёсати, инновациялар ва молиявий қўллаб-қувватлаш чораларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш ҳамда IT инфратузилмани ривожлантириш жараёнларини тизимлаштириш имконияти яратилган;
Андижон вилояти фермер хўжаликларида пахта ялпи ҳосилининг рақамлаштириш бўйича малака ошириш харажатлари ҳамда ер ости сувлари рақамли мониторинги кўрсаткичларига боғлиқлигини ифодаловчи кўп омилли эконометрик модел асосида 2030-йилгача бўлган прогноз параметрларини аниқлаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 6-майдаги №05/04-04-463-сон маълумотномаси). Натижада 2030-йилгача пахта ялпи ҳосили 304 832 тоннага, рақамлаштиришга йўналтирилган маблағлар 1 269 млн сўмга етиши бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish