Ибрагимов Мурод Нозирович

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Халқаро GDP стандартларини жорий этишда консалтинг хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt7100.
Илмий раҳбар: Пардаев Мамаюнус Каршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институте.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc. 03/2025.27.12.1.27.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Раҳматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Наврўз-зода Бахтиёр Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий «Зарур дистрибюторлик амалиёти — GDP» стандарти асосида консалтинг хизматларини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
GDP стандартини жорий этиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатишнинг лойиҳадан олдинги босқичи консептуал модели ишлаб чиқилган бўлиб, у корхонани дастлабки диагностика қилиш, GAP-tahlil, техник топшириқ тайёрлаш, тижорат таклифини шакллантириш ва шартнома тузиш босқичларини ўз ичига олади, бу сифат тизимини жорий этиш натижадорлигини оширишни таъминлайди.
GDP стандартини жорий этиш бўйича консалтинг хизматларини ташкил этиш методологияси таклиф этилган бўлиб, у корхонани консалтинг асосида қўллаб-қувватлашнинг лойиҳадан олдинги, лойиҳа ва лойиҳадан кейинги босқичларини интеграциялашга асосланган ҳамда сифат тизимини жорий этиш ва унинг фаолият юритиши жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш имконини беради.
GDP стандартини ҳужжатлар билан таъминлашнинг тўрт даражали модели ишлаб чиқилган бўлиб, у ҳужжатларни стратегик, умумтизимли, операцион ва қайд этиш даражаларига ажратишни назарда тутади, бу жараёнларнинг бошқарилувчанлигини ошириш ва дистрибюторлик компаниялари фаолиятини ҳужжатлаштириш тўлиқлигини таъминлаш имконини беради.
Дори воситалари улгуржи савдо корхоналари учун GDP тизими ҳужжатларининг жараёнли ёндашув асосида шакллантирилган ва фарматсевтика маҳсулотлари таъминот занжиридаги барча операцияларнинг кузатувчанлигини таъминловчи минимал зарур рўйхати асосланган.
Ўз ДСт 2764:2018 «Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)» миллий стандартини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар омборхоналарда ҳароратни хариталаш, критик ускунани квалификация қилиш, ташишни валидация қилиш ва дори воситаларини сақлаш шароитларини автоматлаштирилган мониторинг қилиш тизимларидан фойдаланиш бўйича талабларни киритишни назарда тутади.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Зарур дистрибюторлик амалиёти — GDP» стандартини жорий этиш бўйича консалтинг компанияси хизматларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар, шунингдек, консалтинг компаниялари ва Зарур амалиётлар стандартларини жорий этиш обектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг таклиф этилган модели, «Зарур амалиётлар — ГхП»ни жорий этиш ва консалтинг асосида қўллаб-қувватлаш бўйича консалтинг компанияси хизматларини кўрсатишни рақамлаштиришнинг ишлаб чиқилган йўналишлари «LEAN PHARMA CONSULTING» МЧЖга жорий этилган».
«Зарур дистрибюторлик амалиёти — GDP» маҳаллий стандарти дори воситалари улгуржи савдоси бўйича 80 дан ортиқ фарматсевтика корхоналарига жорий этилган.
Талабгорнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фарматсевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Зарур амалиётлар маркази» ДУКга стандарт талабларини қўллаш бўйича Амалий қўлланмани ишлаб чиқишга оид тавсиялари.
Диссертация тадқиқотида олинган илмий натижалар, таклифлар ва амалий тавсиялар амалиётга жорий этилган, бу Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 6-июлдаги 01-06-30-6860-сон маълумотномаси билан тасдиқланган.
Жорий этиш доирасида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган GDP стандартини жорий этишда консалтинг хизматларини кўрсатишнинг лойиҳадан олдинги босқичи консептуал моделидан фойдаланилган бўлиб, у корхонани дастлабки диагностика қилиш, GAP-таҳлилни ўтказиш, техник топшириқ ва тижорат таклифини ишлаб чиқиш, шунингдек, консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузишни ўз ичига олади. Ушбу моделни қўллаш GDP талабларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни тайёрлашнинг изчиллиги ва асосланганлигини таъминлаш имконини беради (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 6-июлдаги 01-06-30-6860-сон маълумотномаси).
Амалиётга, шунингдек, корхонани консалтинг асосида қўллаб-қувватлашнинг лойиҳадан олдинги, лойиҳа ва лойиҳадан кейинги босқичларини интеграциялашга асосланган GDP стандартини жорий этиш бўйича консалтинг хизматларини ташкил этиш методологияси жорий этилган. Ушбу методология жорий этиш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, сифат тизимининг фаолият юритишини қўллаб-қувватлаш ва консалтинг асосида қўллаб-қувватлаш натижадорлигини оширишга ёрдам беради (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 6-июлдаги 01-06-30-6860-сон маълумотномаси).
Ҳужжатларни стратегик, умумтизимли, операцион ва қайд этиш даражалари бўйича тақсимлашни назарда тутувчи ГДПни ҳужжатлар билан таъминлашнинг ишлаб чиқилган тўрт даражали моделидан дистрибюторлик корхоналари ҳужжатларини тизимлаштириш учун фойдаланилган. Уни қўллаш жараёнларнинг бошқарилувчанлигини ошириш ва фарматсевтика дистрибюторлари фаолиятини ҳужжатлаштириш тўлиқлигини таъминлаш имконини беради (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 6-июлдаги 01-06-30-6860-сон маълумотномаси).
Ўз ДСт 2764:2018 «Зарур дистрибюторлик амалиёти — GDP» миллий стандартини такомиллаштириш бўйича таклифлардан фойдаланилган бўлиб, улар омборхоналарда ҳароратни хариталаш, критик ускунани квалификация қилиш, ташишни валидация қилиш ва дори воситаларини сақлаш шароитларини автоматлаштирилган мониторинг қилишни назарда тутади (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 6-июлдаги 01-06-30-6860-сон маълумотномаси).
Дистрибюторлик компаниялари ходимларини GDP талабларига тайёрлаш ва ўқитиш бўйича тавсиялар жорий этилган. Уларни қўллаш ходимларнинг касбий компетенцияларини тизимли ривожлантиришга, GDP соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга, шунингдек, фарматсевтика сифат тизимининг натижадор фаолият юритишини таъминлашга қаратилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 6-июлдаги 01-06-30-6860-сон маълумотномаси)

Yangiliklarga obuna bo‘lish