Маҳмудова Заррина Зайниддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Меҳмонхона корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5618
Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.22/2025.27.12.12.I.01.01
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Нутфулло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамитов Мубин Хабибжонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида меҳмонхона корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятида 18 та меҳмонхона, 35 та оилавий меҳмон уйи ва 11 та хостел ташкил этиш мақсадида ҳудудда 1700 та иш ўрнини “соя”дан чиқаришни таъминлаш асосида меҳмонхона корхоналарининг рақобатбардошлигини интеграл баҳолаш усулини такомиллаштириш, бунда корхонанинг рақобатбардошлигини паст (0,244 ≤ Ic < 0,367), ўрта (0,368 ≤ Ic < 0,490), юқори (0,491 ≤ Ic < 0,613) ва энг юқори (0,614 ≤ Ic < 0,736) даражадаги гуруҳларга табақалаштиришда “Hotel Enterprise Competitiveness” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари асосланган;
меҳмонхона хўжалиги ва умумий овқатланиш соҳасида хизматлар сифатини ошириш, таомномалар билан ишлаш маданиятини шакллантириш, рентабелликни кўпайтириш ҳамда бошқарув самарадорлигини таъминлаш мақсадида Халқаро туризм академиясида меҳмонхона ва ресторан эгалари учун махсус ўқув курсларини ташкил этиш асосида меҳмонхона корхонасининг узоқ муддатли тижорат муваффақиятини таъминлаш, истеъмолчилар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, корхона даромадини ошириш, истеъмолчиларда хизматларга нисбатан юқори қизиқиш уйғотиш ҳамда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишда “Consumer-Hotel Partnership” модели ишлаб чиқилган;
меҳмонхона корхонасининг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, хизматлар ассортиментини диверсификациялаш ҳамда корхонада сифат менежменти тизимини жорий этиш асосида миллий туризм ягона платформаси доирасида меҳмонхоналар, ресторанлар, гидлар, транспорт ва такси хизматлари ҳамда бошқа туризм субектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини баҳолаш ва уларнинг рейтингини шакллантириш механизмини такомиллаштиришда “Service Quality Assessment Method” усулидан фойдаланиш таклифи асосланган;
Самарқанд вилоятида туристик хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш тенденциялари ва унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида туризм соҳасини ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Меҳмонхона корхоналари рақобатбардошлигини ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Самарқанд вилоятида 18 та меҳмонхона, 35 та оилавий меҳмон уйи ва 11 та хостел ташкил этиш мақсадида ҳудудда 1700 та иш ўрнини “соя”дан чиқаришни таъминлаш асосида меҳмонхона корхоналарининг рақобатбардошлигини интеграл баҳолаш усулини такомиллаштириш, бунда корхонанинг рақобатбардошлигини паст (0,244 ≤ Ic < 0,367), ўрта (0,368 ≤ Ic < 0,490), юқори (0,491 ≤ Ic < 0,613) ва энг юқори (0,614 ≤ Ic < 0,736) даражадаги гуруҳларга табақалаштиришда “Hotel Enterprise Competitiveness” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ-161-сонли “2026-2027-йилларда Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар” режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 2-июндаги 02-17/5575-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар ҳудудда 1700 та иш ўрнини “соя”дан чиқаришни таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
меҳмонхона хўжалиги ва умумий овқатланиш соҳасида хизматлар сифатини ошириш, таомномалар билан ишлаш маданиятини шакллантириш, рентабелликни кўпайтириш ҳамда бошқарув самарадорлигини таъминлаш мақсадида Халқаро туризм академиясида меҳмонхона ва ресторан эгалари учун махсус ўқув курсларини ташкил этиш асосида меҳмонхона корхонасининг узоқ муддатли тижорат муваффақиятини таъминлаш, истеъмолчилар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, корхона даромадини ошириш, истеъмолчиларда хизматларга нисбатан юқори қизиқиш уйғотиш ҳамда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишда “Consumer-Hotel Partnership” моделини қўллаш бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ-161-сон “2026-2027-йилларда ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва туристик салоҳиятни ошириш бўйича чора-тадбирлар” дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 2-июн 02-17/5575-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш меҳмонхона корхоналарини истеъмолчилар билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш орқали уларнинг рақобатдош устунликларини таъминлаш ва иқтисодий самарадорлигини 25,5 фоизга ошириш имконини берган;
меҳмонхона корхонасининг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, хизматлар ассортиментини диверсификациялаш ҳамда корхонада сифат менежменти тизимини жорий этиш асосида миллий туризм ягона платформаси доирасида меҳмонхоналар, ресторанлар, гидлар, транспорт ва такси хизматлари ҳамда бошқа туризм субектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини баҳолаш ва уларнинг рейтингини шакллантириш механизмини такомиллаштиришда “Service Quality Assessment Method” усулидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ-161-сон “2026-2027-йилларда ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва туристик салоҳиятни ошириш бўйича чора-тадбирлар” дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 2-июн 02-17/5575-сонли маълумотномаси). Натижада туризм хизматлари сифатини яхшилаш орқали ташриф буюрувчи туристларнинг хизматлардан фойдаланиш қамровини икки баравар ошириш имкониятлари далилланган;
Самарқанд вилоятида туристик хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш тенденциялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида ишлаб чиқилган туризм соҳасини ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар бўлган прогноз параметрлари Туризм қўмитаси томонидан туризм соҳасини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари ва дастурларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 2-июн 02-17/5575-сонли маълумотномаси). Натижада 2030-йилга келиб ҳудудга турист сифатида ташриф буюрувчилар сонини 51,9 фоизга ошириш имкониятлари асосланган.