Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмахматов Азим Хазраткуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг механизмлари ва технологиялари», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ss77.
Илмий раҳбар: Муминов Алишер Гаффарович, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc29.08.2017.S.01.08.
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атакулович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Тангриев Лазиз Хушбоқович, сиёсий фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш механизмлари ва технологияларининг самарадорлигини оширишга оид назарий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ёшларининг ижтимоийлашуви ҳолатини аниқлаш учун глобал ҳамда регионал миқиёсдаги стандартлаштиришга доир мониторинг қилиш мезонлар тизими (жамоатчилик фикри, уятчанлик, фикрини очиқ айтмаслик каби) ментал хусусиятлар инобатга олиниб такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг шаклланиш ва ривожланиш жараёни ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий жиҳатдан икки босқичга (биринчи босқич: 1991-2016 йиллар бўлиб унда меъёрий-ҳуқуқий, ташкилий асослар яратилган, кенг кўламли ишлар амалга оширилган; иккинчи босқич: 2016 йилдан ҳ.в. бўлиб унда меъёрий-ҳуқуқий, ташкилий асослар такомиллаштирилиб устувор йўналишлар ва субъектларнинг вазифалари аниқ белгиланган, яъни мазмун-моҳияти билан янги давр деб) ажратилганлиги асосланган;
мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги (давлат+Ёшлар иттифоқи, давлат+ННТ кабилар асосида) ижтимоий шерикчиликка асосланганлиги  очиб берилган;
сиёсий партиялар низомларида белгиланган ёшларга оид сиёсатни амалга ошириш жараёнларида сиёсий индивидуализм тамойилига (шахсий ташаббускорлик, шахсий намуна каби) риоя қилиши лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг механизмлари ва технологияларини ўрганиш натижасидаги таклифлар асосида:
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг шаклланиш ва ривожланиш жараёни ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий жиҳатдан икки босқичга  ажратилган ва илмий асосланганлиги хусусидаги таклиф ва тавсиялардан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг “Ёшлар сиёсатини амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокини мониторинг қилиш” шўъбасининг 2018 йилга мўлжалланган иш режаси 1.1-банди ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг қўшма чора-тадбирлар режасининг 1.4-бандидаги “Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишларнинг ҳудудий таҳлили” ҳамда “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан жойларда олиб борилган ишлар мониторинги” мавзусидаги ҳафталик тадқиқотларни ўтказишда фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2018 йил 24 сентябрдаги 14/413-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини Институт томонидан тизимли мониторинг қилиш ҳамда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг динамикаси ва тенденциясини чиқариб бориш билан боғлиқ тадқиқотларини ривожлантиришга хизмат қилган;
мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини ташкил этишнинг ижтимоий шерикчиликка асосланган механизмлари юзасидан таклиф Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда Ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгаш раислари, ҳудудий ҳокимликларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаиш органларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда ички ишлар бўлимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари фаолиятини ўрганишга оид” 1.3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг 2018 йил 22 октябрдаги 01/312-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликда белгиланган хулоса ва таклифлар Институтнинг мазкур йўналишдаги фаолияти самарадорлигининг ошишига ҳисса қўшган;
сиёсий партиялар низомларида белгиланган ёшларга оид сиёсатни амалга ошириш бўйича механизмлари сиёсий индивидуализм тамойили асосида амалга оширилиши лозимлиги борасидаги илмий янгилигидан “Адолат” социал-демократик партияси “Ёш адолатчилар” қанотининг низомидаги айрим бандларни такомиллаштиришга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси бўйича 2019 йилнинг иккинчи чораги учун белгиланган Йўл харитасининг 1.2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2019 йил 16 майдаги 01-04/153-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти низомидаги умумий вазифаларни сиёсий индивидуализм тамойили асосида амалга ошириш технологияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон ёшларининг ижтимоийлашуви ҳолатини аниқлаш учун глобал ҳамда регионал миқиёсдаги стандартлаштиришга доир мониторинг қилиш мезонлар тизимини такомиллаштириш борасидаги илмий янгилигидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг 1-бўлим 4-банди ва Иттифоқнинг ахборот-таҳлил бўлими иш режасининг ёшларга оид давлат сиёсати ҳолатини баҳолаб бориш бандини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2019 йил 26 мартдаги 04-13/1399-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклиф ва тавсиялар Иттифоқнинг ушбу йўналишда амалга ошираётган ишлари самарадорлигининг ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish