Каландаров Рузимуратнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахта тозалаш корхонасидаги зарарли омилларнинг тола сифатига ва технологик жараёнларни бошқарадиган ишчиларнинг саломатлигига таъсирини назарий ва амалий ўрганиш” 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/T755
Илмий маслаҳатчи Росулов Рузимурад Хасанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ҳузуридаги илмий даражасини берувчи PhD.03/2025.27.12.T.14.02 рақамли илмий кенгаш қошидаги 05.06.02-Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари) ихтисослиги техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Усманов Хайрулла Сайдуллаевич техника фанлари доктори, профессор. Юлдашев Жамшид Қамбаралиевич техника фанлари доктори, дотсент. Гулмуродзода Хусейн Гулмурод техника фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади пахта тозалаш корхонасида зарарли омилларни камайтириш, пахта хомашёси, тола, технологик машиналар, асбоб-ускуналарнинг шовқин ва титрашини бартараф этишнинг самарадорлигини хисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли пахта тозалаш корхоналарида юзага келадиган шовқин ва тебранишларнинг физик-механик, физиологик ва бошқа хусусиятларини ўрганиш, уларни аниқлаш ва баҳолашнинг янги усуллари ҳамда воситаларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш;
шовқин ва тебранишнинг асосий параметрларининг хизмат кўрсатувчи ходимлар саломатлигига, тайёр маҳсулот — пахта толасининг сифат кўрсаткичларига, технологик машина ва ускуналарнинг техник ҳолатига таъсирини ўрганиш, шунингдек, турли валикли ва аррали пахта тозалаш корхоналарининг конструктив хусусиятларини таҳлил қилиш ҳамда уларни сифат ва миқдор жиҳатдан баҳолаш;
пахта хомашёсининг дастлабки технологик хусусиятларини, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнат шароитларини, технологик машина ва ускуналарнинг техник ҳолатини ҳамда метеорологик омилларни комплекс ўрганиш, шунингдек, турли валикли ва аррали пахта тозалаш корхоналарида ҳавонинг чангланганлиги ва намлигининг шовқин ва тебраниш билан боғлиқ ҳолда пахта толаси сифатига таъсирини аниқлаш ва баҳолаш;
пахта тозалаш жараёнини шовқин ва тебраниш даражалари, пахта толасининг асосий сифат кўрсаткичлари, технологик машина ва ускуналарнинг техник ҳолати, метеорологик шароитлар, ҳавонинг чангланганлиги ва намлиги ҳамда пахта хомашёсининг дастлабки параметрларини ҳисобга олган ҳолда комплекс моделлаштиришнинг назарий усуллари ва ёндашувларини такомиллаштириш, назарий ва экспериментал тадқиқотлар натижаларини умумлаштириш, жараённинг асосий қонуниятларини аниқлаш ва баҳолаш;
пахта тозалаш корхоналарида шовқин ва тебранишнинг асосий параметрлари, юзага келиш сабаблари ва манбаларини аниқлаш, уларни таснифлаш ҳамда тизимли таҳлил қилиш, технологик машина ва ускуналардаги техник носозликларни бартараф этиш усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек, таъмирлаш ишларининг зарур муддатлари ва турларини прогноз қилиш бўйича илмий-амалий тавсиялар тайёрлаш;
хизмат кўрсатувчи ходимлар, технологик машина ва ускуналар, пахта хомашёси, тайёр маҳсулот ҳамда ишлаб чиқариш иншоотларини шовқин, тебраниш, ноқулай метеорологик шароитлар, чанг ва намликнинг салбий таъсиридан индивидуал ва комплекс ҳимоя қилиш усуллари, тавсиялари ҳамда техник воситаларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш;
пахта тозалаш корхоналарида шовқин ва тебраниш таъсирини камайтириш, улардан индивидуал ва комплекс ҳимояланиш воситаларининг самарадорлигини аниқлаш бўйича назарий ва экспериментал тадқиқотлар ўтказиш, уларни қўллаш технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигини асослаш;
пахта тозалаш корхоналаридаги айланувчи узатмалар ва ишчи органларни статик ва динамик мувозанатлашнинг мавжуд усулларини такомиллаштириш ҳамда янги усулларини ишлаб чиқиш, номутаносиблик даражаси ва миқдорини, шунингдек, айланувчи узатмалар ва ишчи органлардаги рухсат этилган номутаносиблик қийматларини аниқлаш бўйича илмий асосланган усуллар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Пахта тозалаш корхоналарида зарарли омилларнинг пахта толаси сифатига ва технологик жараёнларни бошқарувчи ходимлар саломатлигига таъсирини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шовқин таъсирини бартараф этиш қурилмасидан иборат бўлган шовқинни ютиш қурилмаси Шеробод пахта тозалаш корхонаига жорий этилди. (“ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасининг 2026-йил 4-февралдаги 02/06-181-сонли маълумотномаси). Натижада шовқин даражаси 106 дБА дан 103 дБА гача камайтириш имконини берган;
1XK пахта жини ва 1VPU толали жин машинасининг технологик машина ва ускуналарнинг тебраниш изоляторлари Қумқўрғон пахта тозалаш корхонаига жорий этилди. (“ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасининг 2026-йил 4-февралдаги 02/06-181-сонли маълумотномаси). Натижада тебраниш даражасининг камайиши ҳисобига толанинг нуқсонлар ва ифлосланишии 2,4% дан 2,1 % гача камайтириш имконини берган;
шовқин ва тебраниш даражасини ўлчовчи қурилмалар Шеробод ва Қумқўрғон пахта тозалаш корхоналариаг жорий этилди. (“ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасининг 2026-йил 4-февралдаги 02/06-181-сонли маълумотномаси). Натижада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 444 207 480 (тўрт юз қирқ тўрт миллион икки юз етти минг тўрт юз саксон) сўмни ташкил этган.