Асманова Чимназ Арзикуловна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўп қаватли рама-боғламли синчли темирбетон биноларнинг кўчкисимон бузилишга қаршилиги”, 05.09.01 – Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/T6268
Илмий раҳбар: Усманов Валиахмат Файзиллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат техника университети”.
Самарқанд давлат техника университети. PhD.26/26.01.2023.T.109.02
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори Ювмитов Анвар Сайфуллаевич ҳамда техника фанлари номзоди Фридман Геннадий Соломонович.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темирбетондан барпо этиладиган кўп қаватли синчли биноларнинг кўчкисимон бузилишини компютерда моделлаштириш ва физик моделда тадқиқ этиш натижалари бўйича яшовчанлигини таъминлаш ва кўчкисимон бузилишдан (прогрессирующее обрушение) ҳимоялаш усулларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- илк бор типик 9 қаватли темирбетон синчли бинонинг биринчи қавати бурчак устунининг маҳаллий бузилиши натижасида юқори қават конструк¬сияларининг таъсири миқдорий жиҳатдан баҳоланди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, мазкур ҳолатда ички зўриқишларнинг қайта тақсимланиши шикастланган қават ораёпмасида юзага келадиган мембранали эффект ҳисо¬бига эмас, балки юқорида жойлашган саккиз қаватнинг тўлиқ баландлиги бўйлаб шаклланувчи фазовий консол фермаси – аутригер тизими орқали таъминланиши исботланди.
- темирбетон элементларда ёриқларнинг пайдо бўлиши ва пластик ҳолатда деформасияланиши натижасида зарба энергиясининг сўниши ва лойиҳалаш меъёрлардаги стандарт динамик коеффисиентининг жуда юқори миқдорда қабул қилинганлиги аниқланди (2,0). Ҳақиқий коеффисиент миқдори 1.4 атрофида эканлиги исботланди.
- квазистатик ва динамик қўшимча юкланишлар таъсирида кўп қаватли биноларнинг умумий яшовчанлигини таъминлаш ҳамда кўчкисимон бузи-лишнинг олдини олишда синчдаги тугунли бирикмаларининг муҳим ўрни илмий жиҳатдан асосланди.
- ностасионар ночизиқли динамик жараёнларни универсал тадқиқот дастурий мажмуалари (Абақус, Ансйс) ҳамда махсус муҳандислик дастурий таъминоти (LIRA-SAPR) воситасида юқори аниқликда моделлаштириш имконини берувчи ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилди ва унинг тўғрилиги текширилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
“Самарқанд қишлоқ қурилиш лойиҳалаш институти” МЧЖ томонидан турар жой биносини лойиҳалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 10 июлдаги №34-06/9548-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалий қўлланиши кўп қаватли рама-боғламли синчли темирбетон биноларнинг кўчкисимон бузи¬лишга барқарорлигини оширишни таъминлайди, уларнинг конструктив хавфсизлигини кафолатлайди, хизмат муддатини узайтиради, шунингдек фавқулодда таъсирларда иқтисодий ва ижтимоий йўқотишлар хавфини камайтиради.
“Эхпресс прожект” МЧЖ томонидан Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Ойбек MFY, Абдулла Қаҳҳор кўчаси 10–уйда жойлашган 12 қаватли биносини лойиҳалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 10 июлдаги №34-06/9548-сон маълумотномаси). Натижада динамик юкланишнинг юқори босқичида эксперимент ва ҳисоблаш натижалари ўртасидаги нисбий фарқ 0,39% ни ташкил этганлиги ҳисоблаш моделининг ишончлилигини тасдиқлади. Бу эса ишлаб чиқилган ҳисоблаш усулидан кўп қаватли темирбетон биноларни лойиҳалаш ва уларнинг авариявий таъсирларга чидамлилигини баҳолашда фойдаланиш имконини яратди.