Шаназаров Фаррух Шодиёрович

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt6847.
Илмий раҳбар: Кувандиков Шухрат Облокулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Эргашев Рахматулла Хидирович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Арабов Нурали Уралович.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини самарали ташкил этиш ва унинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра, “ижтимоий хизматлар” тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни инсон капиталини такрор ишлаб чиқариш жараёнларини тизимли қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ижтимоий хизматлар пакетини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий хизматлар самарадорлигини баҳолашда инсон капитали, ижтимоий тенглик ва рақамли инклюзивликни ҳисобга олган, жамият фаровонлиги нуқтаи назаридан баҳолаш имконини берувчи интеграл кўрсаткичлари тизими такомиллаштирилган ҳамда мавжуд статистик база доирасида қисқартирилган таркибда апробация қилинган;
ижтимоий хизматларни ташкил этишнинг институционал механизми давлат–хусусий шериклик (ДХШ) тамойилларига кўра, ижтимоий хизматлар бозорининг самарали фаолиятини таъминловчи, хусусий сектор фаоллигини рағбатлантирувчи ва жамият манфаатларини таъминлашга йўналтирилган комплекс ташкилий-иқтисодий модел асосида такомиллаштирилган;
Ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга таъсир этувчи ташкилий-иқтисодий омиллар аниқланиб, уларнинг таъсир даражаси эконометрик баҳолаш асосида 2028-йилга қадар ижтимоий хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг прогноз параметрлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ижтимоий хизматлар” тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни инсон капиталини такрор ишлаб чиқариш жараёнларини тизимли қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий хизматлар пакетини шакллантириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 2026-йил 03-июлдаги 09/03/5959-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлардан фойдаланиш натижасида ижтимоий хизматларни инсон капиталининг сифат ва самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи, иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорликни қўллаб-қувватловчи интеграл иқтисодий категория сифатида талқин этиш имконияти кенгайган;
ижтимоий хизматлар самарадорлигини баҳолашда инсон капитали, ижтимоий тенглик ва рақамли инклюзивликни ҳисобга олган, жамият фаровонлиги нуқтаи назаридан баҳолаш имконини берувчи интеграл кўрсаткичлари тизими такомиллаштирилганлиги бўйича таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 2026-йил 03-июлдаги 09/03/5959-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлардан фойдаланиш натижасида ижтимоий хизматлар соҳаси ривожланишини инсон капитали, ижтимоий тенглик ва рақамли инклюзивлик индикаторлари кесимида комплекс баҳолаш, соҳадаги муаммоли йўналишларни аниқлаш ҳамда бошқарув қарорларининг таҳлилий асосларини мустаҳкамлаш имкониятлари кенгайган;
ижтимоий хизматларни ташкил этишнинг институционал механизмини давлат–хусусий шериклик (ДХШ) тамойилларига кўра, ижтимоий хизматлар бозорининг самарали фаолиятини таъминловчи, хусусий сектор фаоллигини рағбатлантирувчи ва жамоат манфаатларини таъминлашга йўналтирилган комплекс ташкилий-иқтисодий модел асосида такомиллаштириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 2026-йил 03-июлдаги №09/03/5959-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлардан фойдаланиш натижасида “Мадад” уйлари модели асосида ижтимоий хизматлар соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишнинг ташкилий механизмини такомиллаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифати ва қамров даражасини ошириш имкониятлари яратилган;
Ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга таъсир этувчи ташкилий-иқтисодий омиллар аниқланиб, уларнинг таъсир даражаси эконометрик баҳолаш асосида 2028-йилга қадар ижтимоий хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 2026-йил 03-июлдаги 09/03/5959-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижалардан фойдаланиш 2025–2028 йилларда Самарқанд вилоятида ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, аҳолининг ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжини баҳолаш, таълим хизматлари ҳажмини 18,01 фоизга, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳажмини 2,4 баробарга ошириш, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари асосида ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда аҳолининг ижтимоий хизматлар билан қамров даражасини яхшилаш имконини беради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish