Фазилова Гулбахар Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жанубий Ўзбекистон эпик анъаналарида Қаҳҳор бахши ижодий меросининг ўрни”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4731.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Раҳматов Йўлдош Ғайбуллаевич, филология фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.05/2025.27.12.Fil.15.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Очилов Насим Камолович, филология фанлари доктори, профессор; Феруза Эшқобиловна Абдурахмонова, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент Амалий фанлар университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Ўзбекистон бахшичилигининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва бахшичилик мактаблари тизимида Деҳқонобод достончилик мактабининг ўрнини белгилаш, мазкур мактабнинг йирик намояндаси Қаҳҳор бахши Раҳимовнинг ижодий меросини таҳлил қилиш орқали Жанубий Ўзбекистон эпик анъаналарида бахши репертуарининг аҳамиятини ёритишдан иборат. Қаҳҳор бахши томонидан шакллантирилган ижодий мактабнинг ўзига хослиги, бахшининг ижрочилик анъаналарини ривожлантиришдаги фаолияти ҳамда миллий бахшичилик санъатини янада такомиллаштиришга қаратилган ишларини баҳолаш билан белгиланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жанубий Ўзбекистон эпик анъаналарида Деҳқонобод достончилик мактабининг шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари, ўзига хос ижрочилик қирралари ҳамда эпик репертуарда ижодий индивидуалликнинг тутган ўрни илмий жиҳатдан далилланган;
Деҳқонобод достончилик мактабида шажаравий бахшичиликнинг ўрни ва устоз-шогирдлик анъаналарининг давомийлигини таъминловчи омиллар аниқланиб, уларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари асосланган;
Қаҳҳор бахши Раҳимов ижросида анъанавий ва муаллифлик достонларининг бадиий талқинига хос усуллар, бадиҳагўйликнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда бахшининг индивидуал ижодий ёндашувлари тадқиқ қилиниб, уларнинг эпик ижрочилик маҳоратини шакллантиришдаги ўрни исботланган;
Қаҳҳор бахшининг халқ достонларини ўзлаштириш ва ижодий қайта ишлаш принциплари, Шеробод достончилик мактаби анъаналарининг вориси сифатидаги фаолияти, устоз-шогирдлик тизимини ривожлантиришдаги ҳиссаси ҳамда Деҳқонобод достончилик мактабини шакллантиришдаги ўрни аниқланиб, уларнинг эпик ижрочилик анъаналарини сақлаш ва тараққий эттиришдаги аҳамияти далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Достончилик анъаналарининг Қаҳҳор бахши Раҳимов ижодида сақланиш ҳолати, халқ достонларининг ижро усуллари, бахшилар репертуари ва достончилик мактаблари, эпик анъана ва маҳорат, достонларнинг ғоявий-бадиий хусусиятлари, терма ижодкорлиги бўйича олинган натижалар асосида:
бахшичилик санъатининг ўзига хослиги, достон ва унинг турлари, жанр хусусиятлари, халқ достонлари ижро шакли ва усуллари, бунда бахши шахси ва унинг ижрочилик маҳорати, қаҳрамонлик достонининг ғоявий-бадиий талқини, образлар таркиби, бахши-шоирлар ва достончилик мактабларидаги ўрни масаласига доир илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Халқ достонлари” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 20-февралдаги 15-20/121-сонли Маълумотномаси). Натижада бахшичилик санъатининг мунтазам равишда телевидение орқали туркум кўрсатувлар ташкил қилиш ва кенг жамоатчиликка достонларни бахшилар орқали етказишга хизмат қилган;
“Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган бахши-шоир, оқин ва жировларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш”; “бахши, оқин ва жиров ижрочиларни республика ва халқаро миқёсдаги фестивал ва танловларда қатнашиш учун юбориш, шунингдек, бахшичилик ва достончилик санъати йўналишидаги кадрлар малакасини ошириш” деган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 23-сентябрдаги 798-сонли қарори 3-иловаси билан тасдиқланганган “Республика бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низоми лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Республика бахшичилик санъати маркази давлат муассасасининг 2026-йил-17-мартдаги 05-12/97-сонли Маълумотномаси). Натижада бахшичилик санъатини ривожлантириш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларнинг яратилишига хизмат қилган.
“Мақом ва бахшичилик санъатини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, тарғиб қилишни янада ривожлантириш”; “номоддий маданий меросни доимий равишда ўрганишни йўлга қўйиш мақсадида республика ва халқаро миқёсда этнофолклор экспедициялари ташкил қилиш, илмий тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, фундаментал ва мақсадли грантлар ажратилишини таъминлаш”; “номоддий маданий меросни, жумладан мақом ва бахшичилик санъати намуналарини электрон ҳужжатлаштириш, ҳисобини юритиш ва улар ҳақидаги материаллар, матн, фото ва бошқа аудиовизуал асарлар” каби таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 25-декабр “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-405-сон қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Республика бахшичилик санъати маркази давлат муассасасининг 2026-йил 18-мартдаги 05-12/97-сонли Маълумотномаси). Натижада соҳага оид ҳуқуқий асосларнинг такомиллаштирилишига хизмат қилган.
Шеробод достончилик мактабининг бугунги ривожланишида Қаҳҳор бахши Раҳимовнинг инновацион ёндошуви, бахши яратган индувидуал достонларининг оғзаки лирика жанрлари ва халқ достончилигида поетик эволюсияси ҳамда психологик тасвирнинг ўзига хослигига оид илмий хулосалардан “Жанубий Оролбўйи адабий алоқалари антологияси” ва унинг электрон платформасини яратиш (Ўзбек, туркман ва қорақалпоқ адабий алоқалари асосида)” мавзусидаги Халқаро инновацион лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 2026-йил 15-майдаги 01-22-04/805-сонли маълумотномаси). Натижада, достонларда ишқ-муҳаббат мавзусининг поетик талқини, қаҳрамонлик образларининг янгича бадиий ифодаси, учрашув, айрилиқ ва висол мотивларининг ноанъанавий бадиий вазифаси, адабий таъсир ва адабий алоқа ҳақидаги назарий қарашлар зарурий манба вазифасини ўтаган.