Мирзаева Азиза Зокир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиззах вилоятида туризмни ривожлантиришнинг табиий географик омиллари”, 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Gr248.
Илмий раҳбар: Ғўдалов Миркомил Равшанович, география фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Сабитова Наила Исмаиловна, география фанлари доктори, профессор; Юлдашов Аброржон Убайдуллоевич, география фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жиззах вилояти туристик салоҳиятидан оқилона фойдаланиш йўналишларини асослаш ва истиқболда ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вилоят табиий географик шароитининг туристик жозибадорлик даражаси 6 та мезон (манзаравий-эстетик, гидрографик-рекреацион, биоекологик, геологик-геоморфологик, функсионал-туристик ҳамда геоекологик хавфга мойиллик) асосида баҳоланган;
Жиззах вилоятида туристик обектларнинг жойлашуви, вазифалари ҳамда мавсумийлик хусусиятлари асосида туристик раёнларга ажратилган ва ГИС дастури асосида ўрта (1:200 000) масштабли картаси яратилган;
Жиззах вилоятининг туристик обектларининг хусусиятлари ва улардан фойдаланиш имкониятини тавсифлаш асосида туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда туризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар такомиллаштирилган;
вилоят туристик маршрутлари ва намунавий паспортлари ишлаб чиқилган ҳамда ГИС дастури асосида ўрта масштабли (1:200 000) картаси ва туристик платформаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиззах вилоятида туризмни ривожлантиришнинг табиий географик омиллари боʻйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Жиззах вилояти табиий географик шароитининг туристик жозибадорлик даражаси олтита мезон асосида баҳоланган ва Жиззах вилояти “Туризм бошқармаси” амалиётида рекреацион ресурслардан оқилона фойдаланиш тизимини шакллантиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 24-июндаги 02-17/6470 сонли маълумотномаси). Натижада, табиий хусусиятларини ҳисобга олган холда туризм оқимини тартибга солиш бўйича амалий чора-тадбирларни такомиллаштириш имкониятини берган;
ГИС дастури асосида яратилган 1:200000 масштабли Жиззах вилояти туристик раёнлаштириш картаси яратилган. Ушбу карта вилоятнинг туристик ресурсларини ҳудудий жиҳатдан аниқ баҳолаш, табиий ва рекреацион имкониятларни ажратиб кўрсатиш ҳамда туризм йўналишларини режалаштиришда амалий аҳамиятга эга (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 24-июндаги 02-17/6470 сонли маълумотномаси). Натижада, Жиззах вилояти ҳудудида туризмни ривожланишига ва улардан истиқболли фойдаланиш йўналишларини такомиллаштириш имкониятини берган;
Жиззах вилоятининг туристик ресурсларини ҳудудий жиҳатдан аниқ таснифлаш ва туризмни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 24-июндаги 02-17/6470 сонли маълумотномаси). Натижада, Жиззах вилояти “Туризм бошқармаси” амалиётида туристик маршрутларни такомиллаштириш, ҳудудий режалаштиришни аниқлаштириш ва туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш чораларини белгилаш имконини берган;
Жиззах вилоятининг рекреацион ва табиий обектларни қамраб олган туристик маршрутлар ишлаб чиқилган ва 1:200 000 масштабли Жиззах вилояти туристик картаси яратилган. Унда иккита асосий маршрут ажратилган. Ҳар бир маршрут учун туристик паспорт тузилиб, унда масофа, босиб ўтиш давомийлиги, техник мураккаблик ва мавсумийлик кўрсаткичлари акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 24-июндаги 02-17/6470 сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу туристик карталар ва маршрутлар Жиззах вилояти “Туризм бошқармаси” амалиётига жорий этилиб, туристлар оқимини самарали бошқариш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish