Умаров Алихан Ахмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Газли ГҚИЗ агрегатларида мойларнинг деструксиясини камайтириш ва термооксидланишга чидамлилигини таъминловчи самарали конструксияларни ишлаб чиқиш”, 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Т4087.
Илмий раҳбар: Очилов Абдурахим Абдурасулович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Олим Рустамович, техника фанлари доктори, профессор; Содиқов Усмонали Худойберганович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Газли ГҚИЗ агрегатларида мойларнинг деструксиясини камайтириш ва термооксидланишга чидамлилигини таъминловчи самарали конструксияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
марказдан қочма компрессор агрегатларида газларни сиқишда сарфланаётган энергия сарфининг компрессорга газ кириш қувурчасининг эгрилик бурчагининг катталигига эмперик боғлиқ бўлиб, газларни сиқиш компрессор агрегатларида газни кириш қувурчаси бурчагини тўғри танлаш натижасида газни сиқишга сарфланаётган энергия сарфини 1,37-2,04 мартагача камайтириш имконини бериши исботланган; 
марказдан қочма компрессор агрегатларининг газ оқим қисмининг кесим юзасини 0,189 м2 дан 0,277 м2 га ўзгартириш билан агрегатларнинг ишлаш самарадорлигини ошириш учун энг мақбул эканлиги асосланган; 
марказдан қочма компрессор агрегатларининг конструксиясини ўзгартириш натижасида газнинг сиқиш коеффисиентини 0,997 га тенг бўлганда  қўшимча сиқувчи компрессор станциясига биринчи босқичда газ босимини сиқиш 4,786 МПа ва 5,5 МПа. га, иккинчи босқичда газ босимини сиқиш 10,53 МПа ва 12,31 МПа. га, газ ҳайдаш агрегатидан чиқиш ҳарорати 156,769 оC дан 168,112 оC га ўзгариши исботланган; 
компрессор агрегатларида оқим қисми кесим юзасини ўзгартириш билан агрегатнинг айланиш частотасини 9500 айл/мин. дан 9100 айл/мин. га камайишига ҳамда бунда мойнинг ҳарорати 94,1-100,8 оC ни ва кинематик қовушқоқлиги ўртача 800 мм2/с ни ташкил этиши асосланган; 
компрессор агрегатларида мойнинг чиқиш ҳароратини 110 0C дан 94,1-100,8 0C гача камайтирилиши натижасида оксидланиш барқарорлигини 1,2-1,68 мартагача ортиши асосланган;
компрессор агрегатида конструкцион ўзгартириш амалга оширилиши натижасида газ турбинали юритмасининг ёқилғи газ сарфини 1,72-1,91 мартагача камайтириш, шунингдек компрессор агрегатлар сонини 4 тадан 2 тага ҳамда оралиқ таъмирлашларни камайтириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришиш мумкинлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Газли ГҚИЗ агрегатларида мойларнинг деструксиясини камайтириш ва термооксидланишга чидамлилигини таъминловчи самарали конструксияларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оқим қисмини алмаштириш йўли билан компрессор агрегатларининг ротори парраклари ва улар орқали юритмасига тушадиган юкламани кескин камайтириш ва ёқилъи газлар сарфини иқтисод қилиш технологияси “Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” АЖ да жорий қилинган (Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025 йил 20 августдаги 01/1-964-сон маълумотномаси). Натижада, СГТ-400 русумли газ турбинали акомпрессор грегатининг  нагнетателидаги алмаштириладиган оқим қисмини АОҚ. СГТ-400-0,189 м2 дан АОҚ. СГТ-400-0,277 м2 ўзгартириш натижасида унинг фойдали иш коеффициентини 2,5% гача ошириш имконини берган; 
газ ҳайдаш агрегати самарадорлигини оширишда АНСЙС CФХ дастуридан фойдаланиб компрессорнинг  оқим қисмини ўзгартириш жараёнини таҳлиллари “Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” АЖ корхонасида амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган. (Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025 йил 20 августдаги 01/1-964-сон маълумотномаси). Натижада, газнинг сиқилувчанлиги 0,997 бўлишида биринчи босқичда 2,18 МПа дан 4,796 МПа га ҳамда иккинчи босқичда 4,786 МПа дан 10,53 МПа ўзгаришига, шунингдек, газ сарфини 1,04 -1,26 мартагача камайиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish