Султонова Дилноза Дилшодовнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Нодавлат нотижорат ташкилотларида лойиҳаларни бошқариш механизмини такомиллаштириш” мавзусида, 08.00.13 – Менежмент ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5572
Илмий раҳбар: Каримова Гулбаҳор Абдусаттаровна иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, профессор,
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.08/2025.27.12.I.03.03
Расмий оппонентлар: Атабеков Алмас Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор,
Юлдашев Фарход Абдумуталибович иқтисодиёт фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат аграр университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Нодавлат нотижорат ташкилотларида лойиҳаларни бошқариш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилувчи илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Нодавлат нотижорат ташкилотларида лойиҳаларни бошқариш самарадорлигини баҳолаш услубиёти лойиҳаларнинг натижадорлиги, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги, ижтимоий таъсири, молиявий барқарорлиги, рискларни бошқариш ва рақамли мониторинг кўрсаткичларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилиб, уларнинг вазнланган қийматлари бўйича NGPMEI (Non-Governmental Project Management Effectiveness Index) интеграл индексини аниқлаш ҳамда лойиҳаларни самарадорлик даражалари бўйича рейтинглаш шкаласи ишлаб чиқилган.
NNT лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмининг бенефитсиарлар даромади ўсишига таъсирини баҳолаш услубиёти “молиялаштириш–даромад ўсиши” функсионал боғлиқлигини эконометрик моделлаштириш асосида такомиллаштирилиб, молиялаштиришнинг ҳар бир қўшимча бирлиги ҳисобига бенефитсиарлар даромадидаги маржинал ўзгаришни β1 коеффитсиенти орқали миқдорий аниқлаш таклиф этилган.
Нодавлат нотижорат ташкилотларида лойиҳаларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштирилган модели ишлаб чиқилиб, ташқи ва ички муҳит омилларини AIPEAF(Analysis - Indicators - Prediction - Evaluation - Adjustment - Forecast) бошқарув ядроси, PMEI (Project Management Effectiveness Index) интеграл баҳолаш тизими, рискларни бошқариш ва иқтисодий инструментлар билан функсионал интеграциялаш ҳамда натижаларни қайта алоқа асосида бошқарув сиклига йўналтириш орқали механизмнинг узлуксиз такомиллашуви асосланган.
NNT лойиҳаларини молиялаштириш натижадорлигини прогнозлаш бўйича услубий ёндашув такомиллаштирилган. ННТлар томонидан жалб қилинадиган грант маблағларининг лойиҳалар сони, ННТлар миқдори ҳамда ҳисобдорлик ва рақамли мониторинг даражасига боғлиқлиги эконометрик баҳоланиб, омилларнинг динамик хусусиятларини ҳисобга олиш асосида 2026-2030 йилларга пессимистик, базавий ва оптимистик ссенарийлар бўйича прогноз параметрлари илмий асосда шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нодавлат нотижорат ташкилотларида лойиҳаларни бошқариш механизмини такомиллаштириш юзасидан:
нодавлат нотижорат ташкилотларида лойиҳаларни бошқариш самарадорлигини баҳолаш услубиёти лойиҳалар натижадорлиги, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги, ижтимоий таъсир, молиявий барқарорлик, рискларни бошқариш ва рақамли мониторинг кўрсаткичларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилиб, мазкур кўрсаткичларнинг ҳиссаси асосида NGPMEI (Non-Governmental Project Management Effectiveness Index) интеграл индекси ва лойиҳаларни самарадорлик даражалари бўйича рейтинглаш шкаласи ишлаб чиқилган. Мазкур услубиёт Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмасининг 2026 йил 7 майдаги 1/53-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ аёллари бандлиги даражаси ўртача 12–15 фоизга ошган, даромад олиш имкониятлари кенгайган ҳамда ижтимоий фаоллик кўрсаткичларида ижобий ўсиш кузатилган;
NNT лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмининг бенефитсиарлар даромади ўсишига таъсирини баҳолаш услубиёти “молиялаштириш–даромад ўсиши” функсионал боғлиқлигини эконометрик моделлаштириш асосида такомиллаштирилиб, молиялаштиришнинг ҳар бир қўшимча бирлиги ҳисобига бенефитсиарлар даромадидаги маржинал ўзгаришни β₁ коеффитсиенти орқали миқдорий аниқлаш таклиф этилган. Мазкур услубиёт NNT лойиҳаларини бошқариш ва молиялаштириш жараёнларига жорий этилган. (Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмасининг 2026 йил 07 майдаги 1/53-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа бошқаруви жараёнларининг изчиллиги ва шаффофлиги ошиб, қарор қабул қилиш тезлиги 10–12 фоизга яхшиланган ҳамда ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ўртача 12–14 фоизга ортган;
Нодавлат нотижорат ташкилотларида лойиҳаларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмининг такомиллаштирилган модели ишлаб чиқилиб, ташқи ва ички муҳит омилларини AIPEAF (Analysis–Indicators–Prediction–Evaluation–Adjustment–Forecast) бошқарув ядроси, PMEI (Project Management Effectiveness Index) интеграл баҳолаш тизими, рискларни бошқариш ва иқтисодий инструментлар билан функсионал интеграциялаш ҳамда натижаларни қайта алоқа асосида бошқарув сиклига йўналтириш орқали механизмнинг узлуксиз такомиллашуви асосланган. Мазкур модел ННТларда лойиҳа бошқаруви жараёнларига жорий этилган. (Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмасининг 2026 йил 07 майдаги 1/53-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа бошқаруви самарадорлигини баҳолаш аниқлиги 15–18 фоизга ошган, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги яхшиланган ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш сифати сезиларли даражада такомиллашган;
NNT лойиҳаларини молиялаштириш натижадорлигини прогнозлаш бўйича услубий ёндашув такомиллаштирилиб, ННТлар томонидан жалб қилинадиган грант маблағларининг лойиҳалар сони, ННТлар миқдори ҳамда ҳисобдорлик ва рақамли мониторинг даражасига боғлиқлиги эконометрик баҳоланиб, омилларнинг динамик хусусиятларини ҳисобга олиш асосида 2026–2030 йилларга пессимистик, базавий ва оптимистик ссенарийлар бўйича прогноз параметрлари илмий асосда шакллантирилган. Мазкур услубий ёндашув ННТларнинг лойиҳа фаолиятини режалаштириш ва молиялаштириш жараёнларига жорий этилган. (Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмасининг 2026 йил 07 майдаги 1/53-сон маълумотномаси). Натижада ННТларда лойиҳалар самарадорлигини аниқлаш ва таққослаш имконияти кенгайиб, самарадорлиги паст лойиҳаларни ўз вақтида аниқлаш ва такомиллаштириш орқали умумий лойиҳа натижадорлигини 15–20 фоизга ошириш имконияти яратилган.