Абдуллаев Музаффар Атажановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даврида қорақалпоқлар этнологияси тарихшунослиги”, “07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Tar2720.
Илмий раҳбар: Дониёров Алишер Худайбердиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.05.01
Расмий оппонентлар: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Лутфиллаев Ҳамидулла Муродиллаевич, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср 90-йиллари бошларидан ҳозирги кунгача бўлган маҳаллий адабиётлар асосида қорақалпоқ халқи этнологияси тарихшунослигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўтказилган тарихшунослик таҳлили натижасида қорақалпоқ халқи кийим-кечаклари, ҳунармандчилиги, урф-одатлари ва дафн маросимлари энг пухта тадқиқ этилган соҳалар эканлиги, бироқ халқнинг шаклланиши масаласи, таомланиш маданияти, фолклорнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, анъанавий ҳунармандчилик масалалари ҳали тўлиқ ўрганилмаган йўналишлар сирасига кириши асосланган;
тадқиқот даврига оид адабиётлар таҳлили қорақалпоқлар этнографияси бир неча ўсиш даврини ўтказганлиги, биринчи ўсиш – мустақилликнинг илк йилларига, иккинчи ўсиш – ХХ аср охирига ва учинчи ўсиш 2017-йилдан кейинги даврга тўғри келишини кўрсатиб, бу даврда этнографик тадқиқотлар сон ва сифат жиҳатидан нисбатан ортгани далилланган;
мустақиллик даврида қорақалпоқларнинг оғзаки ижоди, урф-одатлари, диний маросимлари ва халқ хотирасини ифодаловчи маросим амалиётлари этнографик ва фолклор адабиётларда кенг ёритилганига қарамасдан, кам ўрганилган соҳаларнинг ҳозирга қадар сақланиб қолганлиги ҳамда этнографик соҳанинг тор доирадаги мутахассисларга таяниб қолгани қорақалпоқ этнографиясига бағишланган ягона йирик илмий асар ёзилишига тўсқинлик қилаётгани исботланган;
тарихшуносликдаги мавжуд бўшлиқлар таҳлил қилиниб, қорақалпоқ аёлларининг маданий-маросимий фаолиятдаги роли, ёшлар ижтимоийлашуви ҳамда маросим таомларининг рамзий-ритуал қатламлари тизимли ўрганилган ва келгусида мазкур йўналишларни фанлараро тадқиқ этиш эҳтиёжи очиб берилган.
ИV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Мустақиллик даврида қорақалпоқлар этнологияси тарихшунослиги” мавзусидаги диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ халқининг моддий ва маънавий маданиятини ўрганишга оид ХХ асрнинг 90-йиллари ва XXI асрдаги маҳаллий олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар тарихшунослик таҳлили натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ПЗ-20170915198 – “Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий кўрсатмаларнинг трансформацияси: тарих ва амалиёт” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 14-майдаги 282/2-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ этнографиясини босқичма-босқич изчил ўрганиш, қорақалпоқларнинг миллий анъана ва қадриятларини ҳар томонлама таҳлил қилиш, ютуқ ҳамда камчиликларни сарҳисоб қилишга асос бўлган;
Илмий тадқиқот натижалари, ундаги илмий-назарий ва илмий-методик тавсиялар, шунингдек, тарихшуносликнинг долзарб масалалари бўйича таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг миллатлараро тотувликка доир “Assalawma алейкум, Қарақалпақстан”, “Изленис”, “Тарихий шахслар”, “Халқ дурдонасидан” сингари телекўрсатувлари, жумладан, тарихий жараён ва халқлар ҳамдўстлиги моҳиятига оид олиб борган илмий-тадқиқот ишлари аҳамияти “Тарийх бетлери”, “Сўнмас юлдузлар”, “Жаслар waqti”, “Мийрас радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган ва эшиттиришларда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2025-йил 2-июндаги 05-22/328-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот манбалари аҳолига, ўқувчи ёшларга, талабаларга, олимларга ва тарих, этнография, элшуносликка қизиқувчи кенг оммага тарғиб этилиб, маданий-маърифий кўрсатувлар томошабоплиги таъминланган;
мустақиллик даврида қорақалпоқларнинг оғзаки ижоди, урф-одатлари, диний маросимлари ва халқ хотирасини ифодаловчи маросимий амалиётлари тарихшунослик таҳлили натижалари Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг мустақиллик йилларидаги эришган ютуқларини акс эттирувчи кўргазмаларга тайёрланган экскурсия текстларини тўлдиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2025-йил 7-августдаги 270-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотда таҳлил этилган маросимий амалиётлар ва этномаданий жараёнлар музей фондидаги экспонатларни илмий тавсифлаш ҳамда кўргазмалар консепсиясини ишлаб чиқишда назарий асос бўлиб хизмат қилган.
Қорақалпоқ этнографиясини ўрганишда қўлланилган замонавий методологик ёндашувлар, жумладан, структуравий-функсионал таҳлил, типологик ёндашув, экологик-антропологик қарашлар, гендер тафаккури ҳамда маданиятшунослик асосидаги қарашлар илк бор илмий манбалар асосида тизимлаштирилиб, улар қайси мавзуларда, қандай самарадорлик билан қўлланилганлиги далилланган (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2025-йил 31-октабрдаги 37-01-14/884-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар орқали зарурий маълумотлар олинган.