Бекмирзаев Исломжон Иброҳим ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғовасой воҳасида антропоген ландшафтнинг ташкил топиши”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: PhD.07.TF/2022.1/463-R3
Илмий раҳбар: Абдулхамиджон Анарбаев, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Антропология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Антропология институти, DSc.05/2025.27.12.Tar.04.01
Расмий оппонентлар: Антропология институти бош илмий ходими, тарих фанлари доктори Ғайбулла Боллиевич Бобоёров ҳамда “Cyber university” Давлат университети дотсенти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Убайдулла Исмоилов Мамат ўғли
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғовасой воҳасида антропоген ландшафтнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичларини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
GAT технологиялари ҳамда Страҳлер гидрологик модели (Страҳлер Стреам Ордеринг)нинг ўзаро интеграциялашган қўлланилиши асосида Ғовасой воҳасидаги археологик ёдгорликлар жойлашган ландшафтларнинг мутлақ баландлиги ва уларнинг сув манбаларидан узоқлиги ўртасидаги корреляцион боғлиқлик таҳлил қилиниши натижасида қадимги манзилгоҳлар ва некрополларнинг фазовий тарқалиш қонуниятлари аниқланиб, сув оқимларидан фойдаланиш режимларининг миқдорий кўрсаткичлари реконструкция қилинган ҳамда воҳадаги археологик ёдгорликларнинг асосий қисми 1 ва 2-тартибли сув оқимлари зоналарида, денгиз sathidan 450–800 м мутлақ баландлик оралиғида ва сув ресурсларидан 200–900 м масофада жойлашганлиги асосида Ғовасой воҳаси қадимги антропоген ландшафтларининг шаклланиши ва ривожланиш динамикаси илмий жиҳатдан асосланган;
Воҳанинг ландшафт хусусиятлари GAT технологиялари ёрдамида таҳлил қилиниб, ҳудуд релефи қиялик даражасига кўра тўрт асосий тоифага: текис (0–2°), енгил қияликли (2–8°), ўртача тик (8–15°) ҳамда тик (15° дан юқори) ҳудудлар ажратилган. Таҳлил натижасида текис релеф зоналарида асосан илк темир, антик ва ўрта асрлар даврига оид урбанизация марказлари, енгил қияликли ҳудудларда бронза ва ўрта асрларга оид урбанизациялашган манзилгоҳлар, ўртача тик ва тик релефли ҳудудларда эса чорвадор жамоаларга мансуб петроглифлар ҳамда мозорқўрғонларнинг жойлашув қонуниятлари аниқланиб, уларнинг воҳа бўйлаб баландлик минтақалари билан боғлиқ фазовий дифференциаллашуви илмий жиҳатдан аниқланган;
Ғовасой воҳасида илк бор реплика усули ёрдамида сопол идишлар сиртидан ўсимлик донлари излари аниқланиб, улар маданий қатламлардан олинган археоботаник намуналар (тариқ, арпа ва буғдой) билан қиёсий таҳлил қилиниши натижасида мазкур дон экинларининг Ички Осиё тоғ коридори (Inner Asian Mountain Corridor) орқали ғарбдан шарққа ва шарқдан ғарбга тарқалиш жараёнида Фарғона водийси, хусусан Ғовасой воҳаси муҳим транзит ва маданий алмашинув ҳудудларидан бири бўлганлиги илмий жиҳатдан далилланган;
Бибиона ёдгорлигида олиб борилган микростратиграфик тадқиқотлар ва радиокарбон (¹⁴C) таҳлиллари асосида Чуст маданияти хронологиясига аниқлик киритилиб, 1-сон қазишма майдончасида қалинлиги 430 см бўлган маданий қатлам таркибида 5 та қурилиш даври, шундан 4 тасида иккитадан қурилиш босқичи ажратилиши ҳамда қурилиш горизонтининг 5-, 4- ва 3-даврлари милоддан аввалги 1261–1048-йилларга, яъни милоддан аввалги XIII асрнинг биринчи ярми – ХИ аср ўрталарига мансублиги хронологик жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ғовасой воҳасида антропоген ландшафтнинг ташкил топиши” мавзусидаги диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Ғовасой воҳасининг ўрта қисмида жойлашган Бибиона археологик ёдгорлиги ва топилмаларининг ўрганилиши ҳамда таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Кўҳна манзиллар” ва “Ибтидо” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 14-октабр 15-33/760-сонли маълумотномаси). Натижалар Ғовасой воҳасининг ўрта қисмида жойлашган Бибиона археологик ёдгорлиги қадимги бронза даври хўжалиги, турар жойлари, меҳнат қуроллари ва артефактлари тўғрисида муҳим маълумотларни тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 28-феврал куни Ахсикент ёдгорлигига амалга оширган ташрифи натижаларидан келиб чиқиб, Ахсикент ёдгорлигининг тадқиқ этиш ишлари олиб борилди. Мазкур жараён доирасида ёдгорлик ҳудудида “Очиқ осмон остидаги музей” экспозициялари ҳамда замонавий талабларга жавоб берадиган “Археология музейи” ташкил этилди. Археология музейи экспозицияларида нафақат Ахсикент ёдгорлигидан аниқланган топилмалар, балки Фарғона водийсининг қадимги даврларига оид турли археологик артефактлар ҳам намойиш этилди. Шу жараёнда Ахсикент комплекс экспедицияси томонидан “Ғовасой воҳасида антропоген ландшафтнинг ташкил топиши ва Бибиона (Чуст) тарихи” мавзусидаги фундаментал лойиҳа 2021–2025-йиллар давомида амалга оширилди. Мазкур музейни моддий жиҳатдан бойитиш ҳамда илмий изоҳлар тайёрлаш жараёнида илмий тадқиқот натижалари музей экспозицияларини шакллантириш жараёнида амалиётга жорий этилди. (Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-апрел 08/2339-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланиш Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ва маданиятини ўрганишда, хусусан Фарғона водийсининг шимолий қисмида жойлашган Ғовасой воҳасида юз берган антропоген таъсирлар ва уларнинг археологик натижаларини таҳлил қилиш орқали халқаро миқёсдаги тадқиқотлар салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish