Кораева Замирахон Абдулхамидовна

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мунчоқтепа қабристонидан топилган тақинчоқлар ва уларнинг фарғоналиклар маданий ҳаётидаги ўрни (V-VIII асрлар)”, 07.00.06 - Археология (тарих фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tar784
Илмий раҳбар: Матбабаев Бокижон Хошимович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Я.Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Антропология институти, DSc.05/2025.27.12.Tar.04.01.
Расмий оппонентлар: Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Ширинов Темур Ширинович ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Антропология институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари номзоди Илясова Саида Равилевна
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мунчоқтепа қабристонидан топилган тақинчоқларни комплекс ўрганиш ва уларнинг Фарғона аҳолисининг В асрдан VIII аср бошларигача бўлган маданий ҳаётида тутган ўрнини аниқлашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Мунчоқтепа И ва Мунчоқтепа ИИ қабристонидан топилган тақинчоқлар ҳамда пардоз-андоз буюмлари тизимли типологик жиҳатдан таҳлил қилинди. Натижада шиша ва пастадан тайёрланган 19 983 та мунчоқ умумий тақинчоқларнинг 98,39 фоизини, бошқа турдаги хомашёлардан ишланган 327 та буюм эса 1,61 фоизини ташкил этиши аниқланди. Шулардан 4 908 та шиша ва паста мунчоқ морфологик белгиларига кўра ўрганилиб, 47 та типга ажратилди ҳамда V-VIII асрлар давомида тақинчоқлар таркибида юз берган ўзгаришлар аниқланди: В-ВИ асрларга оид мажмуаларда минерал хомашёдан тайёрланган буюмлар нисбатан кўпроқ учраса, VII-VIII асрларда шиша ва паста мунчоқларнинг улуши ортиб борганлиги асосланган;
илк бор илк ўрта асрлар Фарғонаси дафн мажмуаларида органик ва ҳайвонот хомашёсидан тайёрланган ноёб тақинчоқ ва буюмлар тоифалари аниқланиб, илмий муомалага киритилди. Улар жумласига 122 та тешилган Бодҳи дарахти уруғи, 15 та куркума илдизпояси, 48 та балиқ умуртқасидан тайёрланган мунчоқ, Марказий Осиё тошбақаси (Тестудо ҳорсфиелдии Грай, 1844) суягидан ишланган иккита мунчоқ, шунингдек, каури чиғаноқлари киради. Уларнинг асосан аёллар ва болалар дафнларида учраши, дафн инвентаридаги ўрни ҳамда қиёсий маълумотлар ушбу буюмларни нафақат безак унсурлари, балки ҳимоявий, даволовчи-магик ва рамзий маъно ташувчи предметлар сифатида талқин қилиш мумкинлиги аниқланган;
илк бор 3 088 та тақинчоқ намунаси асосида уларнинг Мунчоқтепа И ва Мунчоқтепа ИИ даги якка турдаги қабрлар ҳамда сағаналар бўйича тақсимланиш хусусиятлари аниқланиб, дафн этилганларнинг жинси ва ёшига боғлиқ фарқлар белгиланди. 1 628 та буюм якка қабрлардан (52,72 фоиз), 1 460 таси эса сағаналардан (47,28 фоиз) топилгани аниқланди. Шиша, паста ва органик хомашёдан тайёрланган мунчоқлар, шунингдек, косметик қутичалар ва пардоз-андоз буюмлари асосан аёллар ва болалар дафн мажмуаларида учраши, эркаклар қабрларида эса айрим йирик тош мунчоқларнинг қайд этилиши аниқланди. Тақинчоқларнинг бўйин, кўкрак, қўл, бел соҳаси ҳамда кийимнинг айрим қисмларида жойлашуви уларнинг дафн либоси билан боғлиқлигини аниқлаш ва илк ўрта асрлар Фарғонаси аҳолисида тақинчоқлардан фойдаланишнинг жинс-ёшга хос хусусиятларини белгилаш имконини бериши далилланган;
табиий-илмий тадқиқотлар натижасида Мунчоқтепа тақинчоқларининг хомашё таркиби ва технологик хусусиятлари аниқлаштирилди. Металл тақинчоқлар ва пардоз-андоз буюмларининг рентген-флуорестсент таҳлили уларда қўлланилган қотишмалар таркибини аниқлаш ҳамда буюмларни тайёрлаш технологиясининг айрим хусусиятларини конкретлаштириш имконини берди. Мунчоқтепа I қабристонидаги 1, 2, 5 ва 6-сонли қабрлардан олинган 55 та шиша намунасининг LA-ICP-MS усулидаги таҳлили ўсимлик кули асосида тайёрланган натрий-калсийли шиша гуруҳини аниқлади; ушбу намуналарда МгО миқдори 3-5 фоиз, К₂О 1,5-3,5 фоиз ва Ал₂О₃ 1,5-3 фоизни ташкил этди. Мазкур кўрсаткичлар тадқиқ этилган намуналар Сосонийлар даври шишасозлик технологик анъаналарига яқинлигини кўрсатиб, илк ўрта асрларда Фарғонанинг технологик ва минтақалараро алоқалари ҳақидаги тасаввурларни кенгайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Мунчоқтепа қабристонидан топилган тақинчоқлар ва уларнинг фарғоналиклар маданий ҳаётидаги ўрни (V-VIII асрлар)” мавзусидаги тадқиқот бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Мунчоқтепа тақинчоқларининг хомашё, типологик ва морфологик таснифи, шиша ва паста мунчоқларининг турлари, Бодҳи уруғи, куркума илдизпояси, балиқ умуртқаси ва тошбақа суягидан тайёрланган ноёб тақинчоқларнинг илмий талқини, шунингдек, дафн маросимлари, ҳунармандчилик анъаналари ва минтақалараро алоқаларга оид хулосалардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Вақт машинаси” кўрсатуви ссенарийси ва материалларини тайёрлашда фойдаланилган. Натижада Мунчоқтепа некрополи, қадимги Боп (Поп) шаҳри ҳамда Фарғона водийсининг V-VIII асрлардаги моддий маданияти ва маданий алоқалари кенг жамоатчиликка илмий асосда ёритилган (“Маърифат” ижодий бирлашмасининг 2026-йил 16-июлдаги 01-32/571-сон маълумотномаси).
Диссертация доирасида ишлаб чиқилган Мунчоқтепа қабристони тақинчоқларининг типологик таснифи, хронологияси, функсионал хусусиятлари ва маданий алоқалардаги ўрнига оид илмий хулосалар Самарқанд давлат музей-қўриқхонасининг экспозицион ҳамда илмий-маърифий фаолиятига жорий этилган. Мазкур натижалардан 2023-йил 24-ноябрдан 2024-йил 15-сентабргача ташкил этилган “Ипак ва Ипак йўли: Hanchjoudan Самарқандгача” кўргазмасини тайёрлашда, хусусан, Мунчоқтепа қабристонидан топилган бир рангли, чизиқли ва кўзли шиша мунчоқлар, металл пардоз-андоз қутичалари, занжир ва узукларни илмий тавсифлаш, атрибуция қилиш, хронологик талқин этиш ҳамда экспозицияга тайёрлаш жараёнларида фойдаланилган. Натижада кўргазманинг илмий мазмуни бойитилиб, ташриф буюрувчиларга Фарғона водийси аҳолисининг V-VIII асрлардаги моддий маданияти, ҳунармандчилик анъаналари ва минтақалараро алоқалари ҳақида илмий асосланган маълумотлар тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 31-июлдаги 04-05/4033-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish